Facebook Pixel Code

Misol 50 qoplangan tabletkalar 50 mg №14 (1 blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Paketdagi miqdor:
28 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Misol 50 qoplangan tabletkalar 50 mg №14 (1 blister)

фаол модда: сертралин гидрохлорид (50 мг или 100 мг сертралинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрат, натрий кроскармеллоза, повидон, аэросил, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарат;

Қобиқ: фильм қоплама учун материал №1 (гидроксипропилметилцеллюлоза, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, титан диоксиди).

Оқ рангли, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томони чизиқли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антидепрессант. АТХ коди: N06AB06.

Антидепрессант, нейронларда серотонинни (5-НТ) қайта қамраб олинишини специфик ингибитори. Норадреналин ва допаминни қамраб олинишига жуда кучсиз таъсир кўрсатади. Терапевтик дозаларда одам тромбоцитларида серотониннинг қамраб олинишини блоклайди. У стимулловчи, седатив ёки антихолинергик таъсир кўрсатмайди. 5-НТ ни қамраб олинишини селектив сусайиши туфайли, сертралин адренергик фаолликни кучайтирмайди. Сертралин мускарин холинорецепторларга, серотонин, допамин, гистамин, GABA-бензодиазепин ва адренорецепторларига яқинликка эга эмас. Сертралин дориларга қарамликни чақирмайди, узоқ муддат қабул қилинганида тана вазнини ошишини чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Тўлиқ сўрилади, лекин сўрилиш тезлиги секин. Препарат овқат билан бир вақтда қабул қилинганида биокиришаолишлиги 25% га ошади, максимал концентрацияси (Смах) 25% гача ошади ва максимал концентрацияга эришиш вақти (Тмах) камаяди.

Одамда сертралин 50 мг дан 200 мг гача бўлган дозада суткада 1 марта 14 кун давомида қабул қилинганида Смах га 4,5-8,4 соатдан кейин эришилади. Смах ва “концентрация-вақт”(AUC) эгри чизиғи ости майдони сертралиннинг 14 кун давомида суткада бир марта 50-200 мг дозалари чегарасида пропорционал, бунда фармакокинетик боғлиқликни тўғри чизиқли характери аниқланади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 98% ташкил қилади. Даволаниш бир ҳафтасидан кейин (дозани суткада 1 марта қабул қилиш) мувозанат ҳолати юз бергунича препаратнинг тахминан икки баробар тўпланиши кузатилади. Сертралин жигардан “биринчи ўтиш” да фаол биотрансформацияга учрайди. Плазмада аниқланадиган асосий метаболит- N-десметилсертралин-(тахминан 20 марта) in vitro ҳолатида фаоллиги бўйича сезиларли даражада сертралиндан паст ўрин тутади ва депрессиянинг in vivо моделларида деярли нофаол.

Сертралин ва N-десметилсертралин фаол биотрансформацияга учрайди.

Сертралиннинг ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ёшларда ва кекса эркак ва аёлларда 22-36 соатни ташкил қилади. N-десметилсертралиннинг Т1/2 тахминан 62-104 соат чегараларида ўзгаради. Метаболитлари аҳлат ва сийдик билан тенг миқдорларда чиқарилади. Фақат препаратнинг оз қисми (0,2% ками) сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Айрим клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Ўсмирларда ва кекса ёшдаги одамларда фармакокинетик профили 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган пациентлардагидан сезиларли фарқ қилмайди. Обсессив компулсив бузилишлари (ОКБ). бўлган болалардаги сертралиннинг фармакокинетикаси катталарники билан ўхшаш (гарчи болаларда сертралиннинг метаболизми бир мунча фаолроқ бўлса ҳам). Аммо болаларда тана вазнининг кичиклигини инобатга олиб (айниқса 6-12 ёшда), препаратни плазмада ҳаддан зиёд даражасидан сақланиш учун, уни кичик дозаларда қўллаш тавсия этилади. Жигар циррози бўлган беморларда препаратнинг Т1/2 ва AUC соғлом одамлардагилар билан солиштирганда ошади.

Фармакокинетик текшириш маълумотлари бўйича сертралин кўп марта қабул қилинганида енгил кечувчи турғун жигар циррози бўлган беморларда соғлом одамлардаги билан солиштирганда препаратнинг Т1/2 ошиши ва AUC ва Смах ни деярли уч марта ошиши кузатилган. 2 груҳида плазма оқсиллари билан боғланишида сезиларли фарқлар бўлмаган.

Енгил ва ўртача (КК 30-60 мл/мин) ёки оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган (КК 10-29 мл/мин) беморларда сертралин кўп марта қабул қилинганида фармакокинетик параметрлари (AUC 0-24 ва Смах) назорат гуруҳидан сезиларли фарқ қилмаган.

Препаратнинг Т1/2 ҳамма гурухларда, плазма оқсиллари билан боғланишида фарқ бўлмагани каби, бир хил бўлган.

  • турли этиологияли депрессиялар (даволаш ва олдини олиш);
  • обсессив-компульсив бузилишлар (ОКБ);
  • саросимали бузилишлар;
  • посттравматик стрессорли бузилишлар (ПТСБ);
  • социал фобия.

Препарат ичга суткада бир марта эрталаб ёки кечқурун буюрилади.Таблеткаларни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Депрессия ва ОКБ да даволанишни суткада 50 мг дозадан бошланади. Саросимали бузилишлар, ПТСР ва социал фобияда даволаш суткада 25 мг дозада бошланади, ва бир ҳафтадан кейин суткада 50 мг гача оширилади. Препаратни бундай схемада кўллаш даволашни саросимали бузилишлар учун хос бўлган самаралари тез-тезлигини камайтириши имкониятини беради.

Сертралин пациентларга суткада 50 мг дозада қўлланганида самараси етарли бўлмаса дозани ошириш мумкин. Дозани ҳафтада бир мартадан кўп бўлмаган оралиқда суткада 200 мг ни ташкил этувчи максимал тавсия этиш мумкин бўлган дозагача ошириш мумкин.

Бошланғич самара даволаш бошланганидан сўнг 7 кундан кейин кузатилиши мумкин, лекин тўлиқ самарага одатда 2-4 хафтадан сўнг эришилади (ёки ОКБ да хатто узоқроқ вақт давомида).

Узоқ муддатли бир маромда сақлаб турувчи даволашни ўтказишда препарат минимал самарали дозада буюрилади, кейинчалик клиник самарасига қараб ўзгартирилади ОКБ бўлган болалар ва 13-17 ёшли ўсмирларда Мисол® билан даволашни суткада 50 мг дозада бошлаш керак. ОКБ терапияси 6-12 ёшли болаларда суткада 25 мг дозада бошланади, бир хафтадан кейин суткада 50 мг гача оширилади. Кейинчалик самараси етарли бўлмаганда заруратига қараб дозани аста-секин бўйича суткада 50 мг дан 200 мг гача ошириш мумкин. Аммо дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида, доза 50 мг дан кўпроқ оширилганида, катталар билан солиштирганда болаларда тана вазнининг камлигини эътиборга олиш керак. Дозани бир ҳафтадан кам бўлмаган интервалда ўзгартириш мумкин. Кекса ёшда препарат дозасини ёшроқ пациентлардаги каби дозаларда қўлланади. Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда камроқ дозаларни ишлатиш ёки препаратни қабул қилиш оралиғини ошириш керак. Буйраклар фаоляти бузилган пациентларда буйрак етишмовчилигини яққоллигини ҳисобга олиб, дозани тўғирлаш талаб қилинмайди.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қалтираш, уйқусизлик (кам-уйқучанлик), ҳавотирлик, ажитация, гипомания, мания, юришни бузилишлари, кўришнинг бузилишлари, экстрапирамид бузилишлар (дискинезиялар ва акатизия), парестезиялар, тиришишлар. Харакатнинг бузилишлари кўпроқ анамнезида ёки беморларда антипсихотик воситаларни йўлдош қўллашда кузатилган. Сертралин билан даволаш тўхтатилганида бекор қилиш синдромининг камдан-кам ҳоллари таърифланган. Асосий касаллик симптомларидан фарқ қилиб бўлмайдиган парестезиялар, гипестезиялар, депрессия белгилари, галлюцинациялар, агрессив реакциялар, психомотор қўзғалиш, безовталик ёки психоз белгилари пайдо бўлиши мумкин.

Умумий организм томонидан: кўп терлаш, тана вазнининг камайиши ёки кўпайиши, бўшашиш.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: иштаханинг пасайиши (кам-ошиши) хатто анорексиягача, оғизни қуриши, диспепсик бузилишлар (метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, диарея), қоринда оғриқ.

Жинсий тизими томонидан: жинсий аъзоларнинг фаолиятини бузилишлари (эякуляциянинг кечикиши, либидонинг пасайиши, потенциянинг пасайиши, аноргазмия).

Юрак-томир тизими томонидан: терининг қизариши ёки юзга қонни оқиб келишлари, қон кетишлар(шу жумладан бурундан), юрак уриши.

Аллергик реакциялар: эшакеми, қичишиш.

Дерматологик реакциялар: тошма, кам Стивенс Джонсон синдроми, эпидермал некролиз.

Эндокрин тизими томонидан: хайз циклини бузилиши, галоктерея, гиперпролактинемия.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: транзитор гипонатриемия (кўпинча кекса беморларда) шунингдек диуретикларни ёки қатор ва бошқа препаратларни қабул қилганда ривожланади. Бундай ножўя самарани АДГ ни ноадекват секрецияси синдроми билан боғлайдилар); кам (узоқ муддат қўлланганида) қон зардобида трансаминазалар фаоллигининг асимптоматик ошиши (препаратни бекор қилиш тўхтатиш ферментларнинг фаоллигини нормаллашишига олиб келади).

  • МАО ингибиторлари ва пимозидни бир вақтда буюриш;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври (эмизиш);
  • 6 ёшгача бўлган болалар:
  • Сертралинга юқори сезувчанлик.

Эхтиёткорлик билан: бош миянинг органик касалликларида (шу жумладан ақлий ривожланишининг кечикиши), тутқаноқда, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, тана вазни яққол пасайишида.

Сертралин ва пимозид бирга қўлланганида, у бир марта паст дозада (2 мг) буюрилганида пимозиднинг даражасини ошиши кузатилган. Пимазиднинг даражаларини ошиши ЭКГ даги қандай бўлмасин ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмаган. Бундай ўзаро таъсирнинг механизми маълум эмаслиги туфайли, пимозид эса тор терапевтик индекс билан фарқ қилади, сертралин ва пимозидни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Сертралин ва МАО ингибиторлари бир вақтда қўлланганида оғир асоратлар кузатилади, танлаб таъсир қилувчи (селегилин) ва таъсир типи қайтарилувчи (миклобемид) ларда ҳам кузатилади.

Серотонин синдроми ривожланиши мумин: гипертермия, регидлик, миоклонус, вегетатив нерв тизимининг лабиллиги (нафас ва юрак-томир тизими параметрларининг тез ўзгариши), рухий холатнинг ўзгаришлари, юқори таъсирчанлик, яққол қўзғалиш, онгнинг чалкашишини ҳам қўшиб, у айрим ҳолларда делиреоз ҳолатга ёки кома ўтиши мумкин.

Варфарин сертралин билан бир вақтда қўлланганида бироз лекин статистик ишончли протромбин вақтининг ошиши кузатилади - бундай ҳолларда сертралин билан даволаш бошида ва бекор қилинганидан кейин уни тўхтатиш протромбин вақтини назорат қилиш тавсия этилади.

Бирга юборилганида сертралин атенололнинг бета-адреноблокловчи таъсирини ўзгартирмайди.

Сертралинни 200 мг суткалик дозада юборилганида глибенкламид ва дигоксин билан дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган. Сертралин ва суматриптанни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда ҳолсизликни, пай рефлексларини ошиши, онгнинг чалкашиши, ҳавотирлик ва қўзғалишни пайдо бўлишини жуда кам ҳоллари аниқланади.

Фармакокинетик ўзаро таъсири

Сертралин қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Шунинг учун уни оқсиллар билан боғланадиган (масалан, диазепам ва толбутамид) бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирлашуви мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Циметидин билан бир вақтда қўллаш сертралиннинг клиренсини аҳамияти даражада пасайтиради. Суткада 50 мг дозада сертралин билан узоқ вақт даволаш бир вақтда қабул қилинаётган метаболизмида CYP2D6 изоферменти иштирок этувчи дори воситаларининг плазмадаги концентрациясини оширади. Бир вақтда қўлланганида сертралин толбутамиднинг клиренсини пасайтиради- глюкозанинг қондаги даражасини назорат қилиш керак. Сертралин қон зардобидаги диазепамнинг концентрациясига таъсир қилмайди, бу CYP2C19 изоферментини ингибиция бўлмаслигини кўрсатади. In vitro текширишларнинг маълумотлари бўйича кўра сертралин CYP1А2 изоферментига амалда таъсир қилмайди ёки уни минимал сусайтиради.

Сертралин ёндош юборилганида литийнинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Аммо қалтираш кўпроқ улар бирга қўлланганида кузатилади. Сертралинни серотонинергик ўтказишга (масалан, литий билан) таъсир этувчи дори воситалари билан бирга қўллаш юқори эхтиёткорликни талаб қилади. Триптофан ёки фенфлурамини сертролин билан бирга буюришдан сақланиш керак Сертралин жигар ферментларининг минимал индукциясини чақиради. Сертролинни 200 мг дозада ва антипиринни бир вақтда буюриш катта бўлмаган (5%), лекин ишончли антипириннинг ярим чиқарилиш даврини камайишига олиб келади.

Сертралинни суткада 200 мг дозада узоқ муддат қўллаш аҳамиятли клиник таъсир кўрсатмайди ва фенитоиннинг метаболизмини бостирмайди. Шунга қарамасдан сертралинни буюрган вақтдан бошлаб қон плазмасида фенитоиннинг даражасини синчиклаб кузатиш фенитоиннинг дозасини мувофиқ тўғирлаш тавсия этилади.

Препаратни МАО ингибиторлари бекор қилинганидан кейин камида 14 кундан сўнг буюриш мумкин. МАО ингибиторларини ҳам препарат бекор қилинганидан кейин камида 14 кун ўтгач буюриш мумкин. Триптофан, фенфлурамин ёки 5НТ-агонистлари каби серотонинергик нейротранмиссияни кучайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Фармакодинамик ўзаро таъсирнинг эхтимолини ҳисобга олиб, бундай бирга буюришга иложи борича йўл қўймаслик керак. МНС сусайтирувчи препаратлар билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Сертралин билан даволаниш вақтида спиртли ичимликлар ва этанол сақловчи препаратларни истеъмол қилиш ман этилади. Беморларни бошқа антидепрессив ва антиобсессив воситаларни қабул қилишдан сертралинга ўтказишни оптимал вақтини аниқлаш мақсадидаги клиник текширувларнинг тажрибаси чекланган. Бундай ўтишда, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, айниқса узоқ таъсир қилувчи препаратлардан, масалан, флуоксетиндан.

Серотонинни қайта қамраб олинишини бир ингибиторини ва бошқасига алмаштиришда “ювиш даврига” зарурат йўқ, лекин даволаш курсининг ўзгартиришларида эҳтиёткорликка риоя қилиш талаб этилади. Сертралинни тутқаноқ синдромли беморларда қўллашнинг тажрибаси йўқ, шунинг учун нотурғун тутқаноғи бор беморларда уни қўллашдан сақланиш керак, назорат қилинаётган тутқаноқли беморларни даволаш вақтида синчиклаб кузатиш қилиш керак. Тутқаноқ пайдо бўлганда препаратни бекор қилиш керак. Депрессияси бўлган беморлар суицидал уринишларга нисбатан хавф гуруҳи ҳисобланади. Бу хавф ремиссия ривожланиши сақланади. Шунинг учун даволаш бошлангандан ва оптимал клиник самарага эришилгунгача беморлар четидан доимий тиббий назорат белгилаш керак. Клиник текширувлар вақтида гипомания ва мания сертролин олган тахминан 0,4% беморларда кузатилган. Маниялар/гипоманияларнинг фаолланишини ҳоллари маниакал - депрессив психозли, бошқа антидепрессив ёки антиообсессив воситаларни олган беморларнинг кўп бўлмаган қисмида ҳам таърифланган. Жигар касалликлари бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак; дозалаш тартибини тўғирлашни ўтказиш керак.

Ҳомиладорларда сертролинни қўллашнинг назоратли натижалари йўқ, шунинг учун препаратни фақат ҳомила учун потенциал хавф, она учун кутиладиган фойдадан юқори бўлган ҳолатларда буюриш мумкин. Репродуктив ёшдаги аёллар сертролин билан даволаниш вақтида самарали контрацепция усулларидан фойдаланишлари керак. Сертролин кўкрак сутида аниқланади, шунинг учун лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Агарда препаратни буюриш керак бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Сертролин буюриш одатда психомотор фаолиятларнинг бузилиши билан бирга кечмайди Аммо уни бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланиши диққатни ва кординация харакатларининг мувофиқлигини бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун сертралин билан даволаниш вақтида транспорт воситаларини махсус техникани бошқариш, ёки юқори хавф билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғуланиш тавсия этилмайди.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Препаратнинг хатто юқори дозалари қўлланганда ҳам сертралиннинг дозаси оширилиб юборилишини оғир белгилар аниқланмаган. Аммо бошқа препаратлар билан ёки алкогол билан бир вақтда юборилганида оғир захарланиш пайдо бўлиши мумкин.

Симптомлари: Серотонин синдромининг кўринишлари: кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, тахикардия, ажитация, бош айланиши, психомотор қўзғалиш, диарея, кўп терлаш, миоклонус ва гиперрефлексия.

Даволаш: специфик антидоти йўқ. Жадал бир маротаба сақлаб турувчи даволаш ва организмнинг ҳаётий зарур фаолиятини доимий кузатиш талаб қилинади. Қусишни чақириш тавсия этилмайди. Фаоллаштирилган кўмирни қўллаш меъдани ювишга нисбатан самаралироқ бўлиши мумкин. Нафас йўлларининг ўтказувчанлигини сақлаб туриш керак. Сертралиннинг тақсимланиш хажми катта, шунинг муносабати билан диурезни кучайтириш, диализни, гемоперфузияни ёки қон қуйишни ўтказиш натижасиз бўлиши мумкин.

«Мисол 50», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №14, №28.

«Мисол 100», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №14, №28.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5"А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sertralin: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
14
Og'irligi:
50 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Misol 50 qoplangan tabletkalar 50 mg №14 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Misol 50 qoplangan tabletkalar 50 mg №14 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Sertralin hisoblanadi.

Misol 50 qoplangan tabletkalar 50 mg №14 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.