MR Bisakodil rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4400 so'm)
Uchun ko‘rsatma MR Bisakodil rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Бир суппозиторий сақлайди:
этувчи модда: бисакодил - 10 мг;
ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ вазни гача бўлган суппозиторий олингунча.
Оқдан то бироз сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.
Ректал суппозиторийлар.
Сурги воситаси.
Ичакнинг рецептор аппаратини таъсирланишини чақиради, ичакнинг шиллиқ қаватига бевосита таъсир кўрсатади, ичак перистальтикасини кучайтиради, йўғон ичакда шилимшиқ секрециясини оширади.
Ичакда сўрилмайди. Меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига таъсирловчи самара кўрсатувчи олд дори ҳисобланади, ишқорий муҳитда метаболитни ҳосил бўлиши билан гидролизланади. Таъсири биринчи соат давомида содир бўлади.
Гипотоник ва атоник қабзият (шу жумладан кексалардаги; операциялар ва туғруқлардан кейинги қабзият). Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, анус ёриқлари). Хирургик операцияларга, асбоблар ёрдамидаги ва рентгенологик текширувларга тайёрлаш.
Ўта юқори сезувчанлик, ичакни тутилиши, чуррани қисилиб қолиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, метроррагия, цистит, спастик қабзиятлар, ўткир геморрой, ўткир проктит, 8 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан. Жигар ва/ёки буйраклар етишмовчилигида.
Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ректал, қуйидаги дозаларда буюрилади: катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга 10-20 мг бисакодил (1-2 шамча), 8-14 ёшли болаларга - 10 мг бисакодил (1 шамча) буюрилади.
Ичак санчиғи, диарея (дегидратация, мушак кучсизлиги, тиришишлар, артериал босимини пасайиши), қорин оғриғи, метеоризм, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Симптомлари: диарея, сувсизланиш, сув-электролит мувозанатини бузилиши, гипокалиемия, йўғон ичак атонияси.
Даволаш: симптоматик.
Ректал суппозиторийлар 10 мг, 5 суппозиторийдан поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. Икки контур ўрам препаратни қўллаш тиббиётда бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
18 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
Merrymed Farm, Узбекистан.
Bisakodil: 10 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
MR Bisakodil rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 2250 so'm - 5 шт.
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
MR Bisakodil rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
MR Bisakodil rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
MR Bisakodil rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Bisakodil hisoblanadi.