Facebook Pixel Code

MR Kaltsiy glyukonat (MR Calcii gluconas) in'ektsiya 10%, 5 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 3750 so'm gacha 22100 so'm
Retsept bo'yicha
22 ta dorixonalarda
Hajmi:
10 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma MR Kaltsiy glyukonat (MR Calcii gluconas) in'ektsiya 10%, 5 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма сақлайди:

фаол моддалар: кальций глюконати - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий глюконати, сут кислотаси, кальций гидроксиди, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз, бироз бўялган суюқлик.

Минерал препаратлар. Код АТХ: A12AA03.

Кальций ионлари нерв импульсларининг ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларининг қисқаришида, миокарднинг фаолиятида, қоннинг ивишида қатнашади; улар суяк тўқимасининг шаклланиши, бошқа тизим ва аъзоларни фаолияти учун зарур. қонда кальций ионларининг концентрацияси кўплаб патологик жараёнларда камаяди, яққол гипокальциемия эса тетаниянинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кальций глюконати гипокальциемияни бартараф қилишдан ташқари, томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, аллергияга қарши, яллиғланишга қарши, қон кетишини тўхтатувчи таъсир кўрсатади. Кальций хлориддан фарқли равишда нисбатан камроқ маҳаллий қитиқловчи таъсирга эга, шунинг учун мушак ичига ва тери остига юбориш учун қўлланиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Препарат парентерал юборганидан кейин қон оқими билан бирга барча аъзо ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Қон плазмасида кальций ионлашган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Кальций глюконати қалқонсимон бези олди безлари фаолиятининг етишмовчилигида, организмдан кальцийнинг кўп чиқиб кетишида (жумладан, узоқ муддатли сувсизланишда), қўшимча восита сифатида аллергик касалликларда (зардоб касали, эшакеми, ангионевротик шиш ва бошқаларда), дорилар билан даволашдаги аллергик асоратларда, турли сабабли патологик жараёнлардаги (яллиғланиш жараёнининг экссудатив босқичи, геморрагик васкулит, нур касаллиги ва бошқаларда) томирларнинг ўтказувчанлигини камайтириш учун; паренхиматоз гепатитда, жигарнинг токсик шикастланишида, нефритда, эклампсияда, гиперкалиемияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида, тери касалликларида (терини қичиши, экзема, псориаз ва бошқаларда), қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида, шунингдек, магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрийдиган тузлари, фтор кислотасининг эрийдиган тузлари билан заҳарланишда антидот сифатида қўлланади.

Препарат вена ичига ва мушак ичига юборилади. Эритмали ампула юбориш олдидан тана ҳароратигача иситилади. Кальций глюконатни вена ичига тез юборилганида пайдо бўладиган ножўя реакциялардан сақланиш учун препарат аста-секин 1,5 мл ни тахминан 1 минут давомида юбориш керак.

Катта ёшдагиларга касаллик характери ва беморнинг ҳолатига қараб 10% эритма 5-10 мл дан ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кунда юборилади.

Болаларга некроз ривожланиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли препаратни мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Болаларга уларнинг ёшига қараб вена ичига 10% кальций глюконатининг эритмаси 1 мл дан 5 мл гача юборилади.

Баъзида кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея, брадикардия, оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун тана бўйлаб қизиш ҳисси кузатилиши мумкин, улар тезда ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Тромбозларга мойиллик, гиперкальциемия, яққол атеросклероз, қон ивишининг кучайиши.

Шприцни кальций глюконат эритмаси билан тўлдиришдан олдин шприцда этил спиртининг қолдиқлари бўлмаслиги учун текшириш (глюконат чўкмага тушади) керак. Кальцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди. Бирга қўлланганда кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Кальций глюконатини верапамилдан олдин ва кейин вена ичига юбориш, унинг гипотензив таъсирини пасайтиради, лекин антиаритмик самарасига таъсир қилмайди. Хинидин билан бир вақтда қўлланганда қоринча ички ўтказувчанлигининг секинлашишини ва хинидиннинг заҳарлилигини ошириши мумкин. Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида кардиотоксик таъсирнинг кучайиши муносабати билан, кальций глюконатини парентерал қўллаш тавсия қилинмайди. Кальций глюконати ва ангишвонагул гуруҳи препаратларини бир вақтда қўлланганида салбий оқибатларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, дигитализацияланган пациент кальций препаратларини вена ичига инъекциясини қабул қилиши мумкин эмас. Кальций глюконати ва тетрациклинлар бир вақтда перорал қўлланганида, охиргисининг таъсири уларнинг сўрилишини пасайиши сабабли камайиши мумкин.

Кальций глюконатнинг инъекцион эритмаларини чўкмага тушишига мойиллиги бор. Агар шприцда чўкма бўлса, бу шприцни ишлатманг. Ампуладаги чўкмани қуруқ духовкада камида 1 соат давомида 80 °С да қиздириш орқали эритиш мумкин ва кейин яхшилаб чайқатиш керак. Ишлатиш олдидан хона ҳароратгача совитилади. Агарда юқорида эслатилган муолажалардан кейин шунда хам чўкма қолса, эритма ишлатилмайди. Кальций глюконатини вена ичига юборишда зардобдаги кальцийнинг концентрациясини тез ошиб кетмаслиги ва яқинидаги тўқималарга қўйилиб некротик асоратлар ривожланмаслиги учун кичкина игна ишлатиш ва катта венага юбориш керак.

Кальций глюконатни тез юборилганида вазодилятация, қон босимини тушиши, брадикардия, юрак аритмиялари, ҳушдан кетиш ва юракни тўхтаб қолишини чақириши мумкин.

Кальций тузларини ва ангишвонагули гуруҳи препаратларини бир вақтда ишлатилганда пайдо бўладиган салбий оқибатлар бўлиши мумкин, дегитализация қилинган пациент манзарани аниқ ойдинлашувига қадар кальций препаратларини вена ичига инъекциясини олишлари керак эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препарат дозаси ошириб юборилганида гиперкальциемия ривожланиши мумкин. Бундай ҳолда антидот сифатида кальцитонин қўлланилади, уни вена ичига кунига тананинг 1 кг вазнига 5-10 ХБ ҳисобидан юборилади (препарат 500 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида суюлтирилади, 6 соат давомида, 2-4 қабулда томчилаб юборилади).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ.

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй, Тел: (0369) 224-67-22.

Tavsifnomalar
Dozalash:

Kaltsiy glyukonat: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

MR Kaltsiy glyukonat (MR Calcii gluconas) in'ektsiya 10%, 5 ml №10 (ampulalar) narxi 375 so'm - 1 шт.

MR Kaltsiy glyukonat (MR Calcii gluconas) in'ektsiya 10%, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

MR Kaltsiy glyukonat (MR Calcii gluconas) in'ektsiya 10%, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Kaltsiy glyukonat hisoblanadi.

MR Kaltsiy glyukonat (MR Calcii gluconas) in'ektsiya 10%, 5 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.