Facebook Pixel Code

Mr natriy sulfatsil ko'z tomchilari. 200 mg/ml 5 ml (shisha)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mr natriy sulfatsil ko'z tomchilari. 200 mg/ml 5 ml (shisha)

фаол модда: сульфацетамид натрий (сульфацил натрий) - 200 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий тиосульфати, 1 мл гача инъекция учун сув.

Тиник, бироз сарғиш суюклик.

Кўз томчилари.

Микробга карши восита (сулфаниламид). АТХ коди: S01AB04.

Сульфацил натрий кенг таъсир доирасига эга сульфаниламид антимикроб препарат. Бактериостатик таъсирга эга.

Таъсир механизми пара-аминобензой кислотаси (ПАБА) билан рақобатдош антагонизми ва дигидроптероатсинтетазасининг ингибицияси, пуринлар ва пиримидинларнинг синтези учун зарур бўлган тетрагидрофолат кислотаси синтезининг бузилиши билан боглик.

Граммусбат ва грамманфий бактериялар (шу жумладан стрептококклар, гонококклар, ичак таёкчаси), хамда хламидийлар, актиномицетларга нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Махаллий қўлланилганда, кўз тўқималарига ва суюкликларига киради. Яллигланган конъюнктива оркали тизимли қон айланиш тизимига кириб бориши мумкин, аммо препаратнинг миқдори озлиги туфайли, тизимли таъсир аникланмайди.

Мажмуавий даволаш таркибида ишлатилади.

Препаратга сезгир бактериялар сабаб бўлган юқумли ва яллигланишли кўз касалликлари: катталар ва болаларда конъюнктивит, блефарит, шох парданинг йирингли яралари, гонореяли ва хламидияли кўз касалликлари. Янги тугилган чакалокларда бленнореянинг олдини олиш.

Препаратни кўзнинг вирусли ёки замбуруғли инфекцияларида қўллаш тавсия этилмайди. У факат бактериялар келтириб чиқарадиган инфекцияларни даволаш учун қўлланилади.

Катталарда конъюнктивитии даволаш: препарат коньюнктива бўшлғига 1-2 томчидан хар соатда, кейинги 3-4 кунда кунига 5-6 марта томизилади.

Болалар ва катталарда блефаритни даволаш учун биринчи кунларда 6-8 мартагача томизилади ва аҳвол яхшиланишига қараб кунига 3-4 мартагача камайтирилади. Даволаниш давомийлиги 3-5 кун. Шох парданинг йирингли ярасини даволаш учун 1-2 томчидан кунига 5-6 марта, 5-7 кун давомида. Янги туғилган чақалокларда бленнореяни олдини олиш учун бевосита туғилгандан кейин хар бир конюнктива қопига 2 томчидан ва 2 соатдан кейин яна 2 томчидан томизилади.

Бленнореяни даволаш учун ҳар бир конюнктива копига биринчи кунида 2 томчидан ҳар 1-2 соатда, сўнгра ҳар 3 соатда томизилади. Даволаш давомийлиги икки ҳафта.

Катталардаги гонореяли ва хламидияли кўз касалликларини даволашда мажмуавий терапия таркибида 4-6 хафта давомида кунига 5-6 марта 1-2 томчидан томизилади.

Даволаниш фонида ижобий ўзгаришларга қараб ҳар кейинги хафтада томизиш сони камайтирилади. Тюбик-томчилатгични ишлатиши бўйича тавсиялар: дори воситасини қўллашдан олдин тюбик-томчилатгичдан химоя қалпоқчаси олинади, корпус буйнининг бураладиган кисмини шикастламасдан, мембранасини кайчи билан кесилади. Дори воситаси бўлган тюбик-томчилатгични бўйнини пастга килиб айлантирилади ва пипетка сифатида корпусига енгил харакат билан босилади. Шифокорнинг кўрсатмаси ёки дори воситасини қўллаш буйича йурикномаси буйича тавсия килинган доза қуллангандан кейин, тюбик-томчилатгичнинг корпусининг бураладиган кисмини юкорига килиш ва химоя калпоқчасини бураб ёлиш керак. Кўз томчиларини ишлатишдан олдин қўлингизни ювинг. Томчилатгич ёки пипеткани кўзга ёки қўлларга теккизманг. Пипетка ва томчилатгичнинг тешиги стерилдир. Агар у ифлосланса кўз инфекциясини чақириши мумкин. Суюқликни кўз ёши йўллари оркали окиб кетишини олдини олиш учун хар бир томчидан кейин кўзнинг ички (бурун олдидаги) бурчагини бироз босинг.

Кўз тўкималарини махаллий таъсирланиши (кизариш, қичишиш, кўз қовоқларининг шиши, ачишиш, кўзнинг ёшланиши), аллергик реакциялар.

Анамнезида сулфаниламидлар ёки қўшимча моддаларга ўта юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Новокаин, дикаин, анестезин билан бирга қулланилганда препаратнинг бактериостатик самараси пасаяди; дифенин.

ПАСК, салицилатлар сулфацил натрийнинг токсиклигини оширади; билвосита антикоагулянтлар билан бирга қўлланилганда иккинчисининг ўзига хос фаоллиги ошади.

Сулфацил натрий махаллий қўлланилганда, кумуш тузлари билан мос келмайди.

Фуросемид, тиазид диуретиклар (гидрохлоротиязид), сулфонилмочевина хосилалари (глибенкламид), карбоангидраза ингибиторлари (диакарб) га юқори сезувчанлиги бўлган беморларда сулфацилга хам юкори сезгирлик бўлиши мумкин.

Агар сиз контакт линзаларни таксангиз, препарат билан даволаниш вақтида уларни тақиш имконини хал қилиш учун шифокорга мурожат килинг.

Препаратни кўллагандан кейин, контакт линзаларии ишлатишдан олдин, агар шифокор томонидан ўзгача тавсия берилмаган булса, камида 15 минут кутиб туринг.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни хомилага қандай таъсир қилиши номаълум. Хомиладорларга препаратни шифокорнинг маслахатисиз ишлатиш мумкин эмас. Препаратни кукрак сутига ўтиш-ўтмаслиги номаълум. Эмизикли аёллар томонидан препаратни шифокор маслахатисиз ишлатиш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ва боша потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Машина хайдашда, саноат жихозларини бошқариш ёки бошка хавфли ишни бажаришда эхтиёткорликка риоя килиш керак. Препарат кўришни ёмонлашувини чақириши мумкин. Агар сиз хира кўра бошласангиз, хавфли фаолиятдан сақланинг.

Симптомлари: препаратни тез-тез ишлатилганда қизариш, кичишиш, кўз ковокларининг шиши, кўзнинг шиллиқ қаватининг сезиларли даражада таъсирланиши каби белгилар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволаш препаратни пастрок концентрация эритмаси билан давом эттирилади. Зарурият бўлса препарат бекор килинади ва симптоматик даволаш буюрилади.

1 мл ёки 5 мл дан тюбик-томчилатгичда. Бир контур уяли ўрам қўллаш буйича йурикномаси билан бирга картон кутига жойланади.

Еругликдан химояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган хароратда сақлансин.

Очилган флакон ёруғликдан химояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача булган хароратда 4 хафта давомида саклансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроклилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.

Рецептсиз.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулок кўчаси 1 уй, Тел: (0369) 224-67-22.

Tavsifnomalar
Brend:
Dozalash:

Sulfatsetamid: 200 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Mr natriy sulfatsil ko'z tomchilari. 200 mg/ml 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Mr natriy sulfatsil ko'z tomchilari. 200 mg/ml 5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Sulfatsetamid hisoblanadi.

Mr natriy sulfatsil ko'z tomchilari. 200 mg/ml 5 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.