Facebook Pixel Code

Mr tetratsiklin ko'z malhami. 1% 10 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 5500 so'm gacha 7300 so'm
Retsept bo'yicha
18 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mr tetratsiklin ko'z malhami. 1% 10 g (Tuba)

фаол модда: тетрациклин - 10 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз ланолин, вазелин.

Сарғиш ёки сарғиш-қўнғир ранглигача бўлган суртма.

Кўз суртмаси.

Антибиотик (тетрациклинлар гуруҳи). АТХ коди: S03AA02.

Тетрациклин гуруҳи бактериостатик антибиотики. Транспорт РНК ва рибосомалар орасидаги комплекс ҳосил бўлишини бузади, бу оқсил синтезини бузилишига олиб келади.

Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга - Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae, Neisseria gonorrhoeae, Haemophilus influenzae, Haemophilus ducreyi, Klebsiella pneumoniae, Francisella tularensis (Pasteurella pestis), Escherichia coli, Bacillus anthracis, шу жумладан Chlamydia trachomatis ларга нисбатан фаол.

Haemophilus influenzae, Klebsiella spp., Aerobacter spp., Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens нинг айрим штаммларига нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганда кўз тўқималарида терапевтик концентрациясига эришилади, тизимли сўрилиши паст. Шох парда эпителийси шикастланганда кўзнинг олд камерасидаги суюқликда тетрациклиннинг самарали концентрациясига суртилгандан кейин 30 минутдан сўнг эришилади.

Кўзнинг тетрациклинга сезгир микрорганизмлари чақирган бактериал (шу жумладан хламидияли) инфекциялари - блефарит, блефароконъюнктивит, кератит, кератоконъюнктивит, мейбомит (говмичча), трахомада қўлланилади.

Маҳаллий.

Кўзнинг қовоғи ортига 0.5 дан 1 см гача бўлган сурма тизимчиси қўйилади:

  • блефаритда, блефароконъюнктивитда: 5-7 кун давомида кунига 3-4 марта;
  • кератитда, кератоконъюнктивитда: 5-7 кун давомида кунига 2-3 марта. Агар 3-5 кун давомида аҳвол яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
  • мейбомитда (говмиччада): яллиғланиш симптомлари йўқолгунигача кечқурун қўйилади;
  • трахоме: ҳар 2-4 соатда ёки кўпинча 1-2 ҳафта давомида. Яллиғланиш жараёни тузалиш бошлаганда препаратни кунига 2-3 марта қўлланади. Трахомани даволаш курси давомийлиги 1-2 ой.

Аллергик реакциялар, кўз қовоғини гиперемияси ва шиши, кўришни ўткинчи хиралашиши кузатилиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, жигар ва буйраклар фаолиятини бузилиши, ҳомиладорлик, эмизиш, болалар (8 ёшгача) да қўллаш мумкин эмас.

Таърифланмаган.

Аппликациядан кейин вақтинчалик кўриш аниқлигини йўқотган пациентларга, кўриш аниқлигини талаб қиладиган машинани ҳайдаш ёки мураккаб техника ускуналари ёки қандайдир мураккаб қурилмалар билан препарат кўзга қўйилганидан кейин, дарҳол ишлаш тавсия қилинмайди.

Агар бир неча кун давомида ҳолат яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препарат дозасини ошириб юбориш бўйича маълумотлар йўқ.

1% кўз суртмаси. 10 г дан алюминий тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналга жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси, 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Tetratsiklin: 10 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Mr tetratsiklin ko'z malhami. 1% 10 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mr tetratsiklin ko'z malhami. 1% 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Mr tetratsiklin ko'z malhami. 1% 10 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Tetratsiklin hisoblanadi.

Mr tetratsiklin ko'z malhami. 1% 10 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.