Mushak ichiga yuborish uchun Anatoksin (Anatoxine) suspenziyasi, 1 ml, 2 doza № 10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Paytug
Uchun ko‘rsatma Mushak ichiga yuborish uchun Anatoksin (Anatoxine) suspenziyasi, 1 ml, 2 doza № 10 (ampulalar)
АДС-анатоксини тозаланган дифтерия ва қоқшол анатоксинларнинг алюминий гидроксидида абсорбцияланган аралашмасидан иборат.
1 доза (0,5 мл) қуйидагиларни сақлайди:
30 флокулирланган бирлиги (Lf) дифтерия анатоксини ва 10 боғланиш бирлик (ББ) қоқшол анатоксини;
ёрдамчи моддалар: кўпи билан 0,55 мг алюминий гидроксиди (алюминийга қайта ҳисобланган ҳолда), 42,5 дан 57,5 мкг гача тиомерсал ва кўпи билан 50 мкг формальдегид.
Сарғиш-оқ рангли, турганида тиниқ чўкма усти суюқлик ва чайқатилганида тўлиқ парчаланадиган сарғиш-оқ рангли сийрак чўкмага бўлинадиган суспензия.
Мушак ичига юбориш учун суспензия.
ТИБП - анатоксини.
Болаларда дифтерия ва қоқшолни олдини олиш (профилактикаси).
- кучли реакциялар ёки илгари юборилган вакциналарга поствакцинал асоратлар;
- ўткир инфекцион ва инфекцион бўлмаган касалликлар - эмлаш болалар соғайганидан кейин камида 2-4 ҳафтадан сўнг ўтказилади. Касалликларнинг енгил кўринишларида (ринит, ҳалқумнинг енгил гиперемияси ва бошқаларда) эмлашга клиник симптомлари йўқолганидан кейин рухсат берилади;
- сурункали касалликлар - эмлаш тўлиқ ёки қисман ремиссияга эришилгач ўтказилади;
- неврологик ўзгаришлар - жараённи авж олиб бориши истисно қилинганидан сўнг эмланади;
- аллергик касалликлар - эмлаш касалликнинг зўрайиши ўхтаганидан сўнг 2-4 ҳафтадан кейин ўтказилади, бунда касалликнинг барқарор кўринишлари (локал тери ўзгаришлари, яширин бронхоспазм ва бош.) вакцинацияга қарши кўрсатма ҳисобланмайди ва вакцинацияга тегишли даволаш усули фонида ўтказилиши мумкин.
Иммунтанқисликлар, ОИТВ-инфекцияси, шунингдек тутиб турувчи курслик даволаш, шу жумладан стероид гормонлари ва психофармацевтик препаратлар билан даволаш, эмлашга қарши кўрсатма бўла олмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни аниқлаш мақсадида шифокор (ФАП даги фельдшер) эмлаш куни эмланадиганларни мажбурий термометрия билан бирга кўрикдан ўтказади. Катталарни вакцинация қилишда эмланаётган эмланиш куни вакцинация ўтказаётган тиббий ходим сўров орқали танлаши мумкин. Эмлашдан вақтинчалик озод этилган шахслар кузатув остига ва ҳисобга олинишлари ва ўз вақтида эмланишлари керак.
Эпид кўрсатмалар бўйича эмлаш: “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар“ бўлимида кўрсатилган касалликлари бўлган иммунланмаган, дифтерия билан касалланган беморлар билан бевосита алоқада бўлган (оила, синф, ётоқхона хоналари ва бошқалар) шахслар мувофиқ даволаш фонида соғайиш бошлангунча қадар (ремиссия) мутахасис хулосасига кўра эмланишлари мумкин.
АДС-анатоксин 0,5 мл дозада соннинг олд-ташқи қисмига мушак ичига юборилади. Эмлашдан олдин ампулани гомоген аралашма олингунича яхшилаб чайқатиш керак.
АДС-анатоксин қуйидагиларда қўлланади:
Кўкйўтал билан касал бўлиб ўтган болаларга (3 ойликдан 6 ёшга етгунича).
АКДС-вакцинани юборилишига қарши кўрсатмалари бўлган болаларга.
Дифтерия ва қоқшолга қарши илгари эмланмаган 4-5 ёшли болаларга буюрилади.
Вакцинация курси 30 кунлик интервал билан иккита эмлашдан иборат. Интервални қисқартиришга рухсат берилмайди. Интервални узайтиришнинг зарурати бўлганида, навбатдаги эмлашни, бола соғлиғининг ҳолатига боғлиқ ҳолда, иложи борича яқин муддатларда ўтказиш керак.
АДС-анатоксини билан ревакцинация тугатилган вакцинация курсидан сўнг 6-12 ойдан кейин бир марта ўтказилади. 6 ёшга етган болаларнинг биринчи ревакцинацияси, шунингдек кейинги ёшлардаги ревакцинация АДС-М-анатоксини билан ўтказилади.
АДС-анатоксинини полиомиелит вакцинаси билан ва профилактик эмлашлар миллий тақвимининг бошқа препаратлари билан бир вақтда ёки бир ой ўтгач юбориш мумкин.
Изоҳ. Агар кўкйўтал ўтказган бола илгари АКДС-вакцинаси билан уч ёки икки марта эмлаш олган бўлса, дифтерия ва қоқшолга қарши вакцинация курси тугалланган деб ҳисобланади. Биринчи ҳолда АДС-анатоксини билан ревакцинация препарат сўнгги марта юборилганидан кейин 12-18 ой ўтгач, иккинчи ҳолатда эса, 9-12 ойдан сўнг ўтказилади. Агар бола АКДС-вакцинаси билан бир марта эмланган бўлса, у АДС-анатоксини билан иккинчи вакцинацияни, 9-12 ойдан сўнг кейинги ревакцинацияни олиши керак. Кейинги ёшлардаги ревакцинация АДС-М-анатоксини билан ўтказилади.
Препаратни юборилишини белгиланган хисобга олиш шаклларида серия рақами, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарувчи корхона, юбориш санаси, препаратнинг юборилишига реакциянинг характери кўрсатилган ҳолда қайд этилади.
Бутунлиги бузилган, ёрлиғи бўлмаган ампуладаги препарат, физик хусусиятлари ўзгарганида (рангини ўзгариши, парчаланмайдиган қумоқлар борлиги), яроқлилик муддати ўтганида, нотўғри сақланганида қўллашга яроқли эмас.
Ампулаларни очиш ва вакцинация муолажалари асептика ва антисептика қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Очилган ампуладаги препаратни сақлаш мумкин эмас.
Доза ошириб юборилишининг симптомлари, доза ошириб юборилганида ёрдам кўрсатиш чоралари.
Аниқланмаган.
АДС-анатоксини кучсиз реактоген препаратлардир. Айрим эмланганларда биринчи икки суткада қисқа муддатли умумий (ҳароратни кўтарилиши, ланжлик) ва маҳаллий (оғриқлик, гиперемия, шиш) реакциялари ривожланиши мумкин. Ўта сезувчан шахсларда дарҳол кечувчи аллергик реакцияларни (Квинке шиши, эшакеми, кўп шаклли тошма) ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, эмланганларни 30 минут давомида тиббий кузатувини таъминлаш керак. Эмлаш ўтказиладиган жойлар шокка қарши даволаш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Изоҳ. Болада кучли умумий реакция (тана ҳароратини 40 °С гача ва ундан юқори кўтарилиши) ёки поствакцинал асоратлар ривожланганида, уни АДС-анатоксини билан кейинги эмлашлар тўхтатилади. Агар бола АДС-анатоксини билан икки марта эмланган бўлса, унда вакцинация курси тугалланган ҳисобланади, агар бола АДС-анатоксини билан бир марта эмлаш олган бўлса, унда вакцинация АДС-М-анатоксини билан давом эттирилиши мумкин, у камида 3 ойдан кейин бир марта юборилади. Иккала ҳолда ҳам биринчи ревакцинация АДС-М-анатоксини билан сўнгги эмлашдан кейин 9-12 ой ўтгач ўтказилади.
Кейинги реакцинациялар 6-7 ва 14 ёшда АДС-М-анатоксини билан ўтказилади.
1% дан ортиқ эмланганларда ҳарорат 38.5 °С дан юқори кўтарилганида ёки 4% дан ортиқ эмланганларда яққол маҳаллий реакциялар (юмшоқ тўқималарнинг 5 см дан ортиқ диаметрли шиши, 2 см дан ортиқ диаметрли инфильтратлар) пайдо бўлганида, шунингдек оғир поствакцинал асоратлар ривожланганида, ушбу сериядаги препарат билан эмлаш тўхтатилади.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Қўлланилмайди, чунки ушбу препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган.
Мушак ичига юбориш учун суспензия 0,5 мл (бир эмлаш дозаси) ёки 1,0 мл (икки эмлаш дозаси) дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва скарификатор билан қутида ёки 5 ампуладан поливинилхлорид ёки полистирол плёнкали контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула скарификатори билан бирга қутида.
Ампулаларни жойлашда синдириш халқаси ёки очиш нуқтаси бўлган ампулаларга ампула скарификатори қўйилмайди.
Даволаш-профилактика муассасалари учун
3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат қўллашга яроқсиз.
Га мувофиқ, 2 дан 8 °С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақланади. Музлатишга йўл қўйилмайди.
Ташиш шароити
2 дан 8 °С гача бўлган ҳароратда, га мувофиқ ташилади. Музлатишга йўл қўйилмайди.
Ишлаб чиқарувчи ташкилот: «НПО «Микроген» ФДУК.
Россия, 115088, Москва ш., 1-Дубровская кўч., 15 уй, тел. (495)710-37-87, факс (495) 783-88-04, е-mail: secretariat@microgen.ru;
Ишлаб чиқариш манзили:
Россия, 614089, Перм ўлкаси, Перм ш., Братская кўч., 177 уй, тел. (342) 281-94-96
Россия, 450014 , Бошқирдистон Республикаси, Уфа ш., Новороссийская кўч., 105 уй, тел. (347) 229-92-01,
Tetanoz toksoidi: 10 BIRLIK/doza
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mushak ichiga yuborish uchun Anatoksin (Anatoxine) suspenziyasi, 1 ml, 2 doza № 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Mushak ichiga yuborish uchun Anatoksin (Anatoxine) suspenziyasi, 1 ml, 2 doza № 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Tetanoz toksoidi hisoblanadi.
Mushak ichiga yuborish uchun Anatoksin (Anatoxine) suspenziyasi, 1 ml, 2 doza № 10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Mikrogen hisoblanadi.