Facebook Pixel Code

Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Uzgermed Farm 10 ml №10 uchun in'ektsiya eritmasi (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Uzgermed Farm 10 ml №10 uchun in'ektsiya eritmasi (ampulalar)

фаол модда: натрий тиосульфати - 300 г;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, инъекция учун сув - 1 л гача.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Заҳарланишда ва интоксикацияда қўлланадиган восита.

Натрий тиосульфат антитоксик, яллиғланишга қарши ва десенсибилизация қилувчи таъсир кўрсатади. Олтингугурт ионларининг донатори ҳисобланади. Организмнинг роданид тизими томонидан токсик бўлмаган тиобирикмаларнинг синтези учун субстрат сифатида ишлатилади. Синил кислотаси ва цианидлар билан, мишьяк, қўрғошин, симоб, йод ва бром бирикмалари билан заҳарланишда антидот ҳисобланади. Мишьяк, симоб, қўрғошин бирикмалари билан заҳарланганда заҳарли бўлмаган сульфитларни ҳосил қилади. Цианидлар билан заҳарланганда, камроқ заҳарлиликка эга роданид бирикмаларини ҳосил қилади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганида ҳужайрадан ташқаридаги суюқликка тез тушади, ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври - 0,65 соатни ташкил қилади.

Мишьяк, симоб, қўрғошин бирикмалари, синил кислотаси ва унинг тузлари, йод, бром ва уларнинг тузлари билан заҳарланишда қўлланади.

Мишьяк, симоб, қўрғошин бирикмалари билан, йод, бром ва уларнинг тузлари билан заҳарланишда 1,5-3 г (30% ли эритманинг 5-10 мл) дозада вена ичига болюс равишда буюрилади. Синил кислотаси ва унинг тузлари билан заҳарланишда 15 г (30% ли эритманинг 50 мл) дозада юборилади.

Препарат бутун токсик давр давомида (заҳарланишнинг биринчи клиник симптомлари пайдо бўлганидан бошлаб, токсин организмдан тўлиқ чиқиб кетгунича) буюрилади.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, онгни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни хиралашишиши.

Аллергик реакциялар: анафилактик реакциялар, артралгия, иситма.

Тери томонидан: қичишиш, тошмалар (шу жумладан макулопапулез тошмалар), эшакеми, гиперемия, қизиб кетиш ҳисси.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни коллапсга қадар тушиб кетиши, ҳушни йўқотиш.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш.

Бошқалар: юбориш жойида реакциялар, умумий ҳолсизлик, диурезни кучайиши.

Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик, болаларда қўллаш мумкин эмас.

Метаболизми роданирование босқичи орқали кечувчи дори воситалари билан бирга қўлланиши, бу препаратнинг фармакологик самараларини сусайишига олиб келади.

Йодидлар, бромидларни сақловчи дори воситалари натрий тиосульфати билан бирга қўлланганда ўзининг фармакологик хусусиятларини намоён эта олмайди.

Номутаносиблиги. Нитрит ва нитрат эритмалари билан номутаносиб. Препаратни бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Артериал гипертензияси, жигар циррози, димланган юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлар токсикози бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки пациентнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин.

Цианидлар билан заҳарланганда аввал метгемоглобинни ҳосил қилувчи моддалар - антициан ёки амилнитритни қўллаш, сўнгра эса натрий тиосульфатини вена ичига юборишга ўтиш керак.

Қўллашдан олдин ампуланинг ичидаги моддани кўрикдан ўтказиш лозим. Чўкма бўлса препаратни ишлатмаслик керак. Инъекциялар учун фильтрли 5 микронли игналарни ишлатиш, вена ичига инфузиялар учун эса - 0,22 микронли чизиқли фильтрларни ишлатиш лозим.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. Натрий тиосульфати, маълумки, асосан буйрак орқали чиқарилади, ва шу боисдан препаратга токсик реакцияларнинг хавфи буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда юқори бўлиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар. Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятини сусайиш эҳтимоли юқорироқ, шунинг учун дозани танлашда эҳтиёткорликга риоя қилиш ва буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида препарат фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюрилади.

Болалар

Клиник маълумотларни йўқлиги туфайли препарат болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти

Клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришдан ёки диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: артралгия, гиперрефлексия, тиришишлар, психотик хулқ-атвор, шу жумладан ажитация, галлюцинациялар; кўнгил айниши, қусиш; ножўя реакцияларни кучайиши.

Даволаш: гемодиализ; тутиб турувчи даволаш.

5 мл дан ампулаларда; 10 ампуладан ПВХ пленкали контур уяли ўрамда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

UZGERMED PHARM, СП OOO, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Natriy tiosulfat: 300 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Uzgermed Farm 10 ml №10 uchun in'ektsiya eritmasi (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Uzgermed Farm 10 ml №10 uchun in'ektsiya eritmasi (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Natriy tiosulfat hisoblanadi.

Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Uzgermed Farm 10 ml №10 uchun in'ektsiya eritmasi (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Uzgermed Pharm hisoblanadi.