Natriy xlorid-SEEM (Sodium chloride-SEEM) infuzion eritmasi 0,9%, 250 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Natriy xlorid-SEEM (Sodium chloride-SEEM) infuzion eritmasi 0,9%, 250 ml (flakon)
1 л эритма қуйдагиларни сақлайди:
фаол модда: натрий хлориди 9,0 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 л гача.
Тиниқ, рангсиз шўрроқ мазали суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Тузли эритма. Коди АТХ: В05СВ01.
Изотоник эритма. Дегидратация ҳолатида организмда суюқлик етишмовчилигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик компонетлари бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари мувофиқ суюқликнинг осматик босимини тутиб туради.
Натрий хлориди организмга овқат билан киради. Одатда одам суткада 10 г га яқин (170 ммоль) натрий хлоридини истеъмол қилади ва унинг бу миқдори организмнинг электролит мувозанатини таъминлайди. Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси қон плазмасига нисбатан изотоник бўлиб, тиббиёт амалиётида кенг қўлланади. Натрий хлоридининг изотоник эритмаси қитиқловчи таъсир кўрсатмаслиги туфайли, парентерал юборилиши ҳам, яра, шиллиқ пардаларни ювиш учун ҳам қўлланиши мумкин. Натрий хлоридининг изотоник эритмаси қон плазмасига нисбатан изотоник бўлганлиги туфайли, қон томирлардан тез чиқиб кетади ва қон томирлардаги суюқлик ҳажмини фақат вақтинчалик оширади, шунинг учун кўп қон йўқотишларда ва шокда препаратнинг самараси юқори эмас.
Фармакокинетикаси
Бўйрак орқали ўзгаришсиз тез чиқарилади.
Натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси плазмани ўрнини босувчи суюқлик сифатида эндоген ва экзоген заҳарланишларда, сувсизланишни тиклаш учун, диареяда, токсик диспепсияда, ичак тутилишида, гипохлоремик алколозда, дори воситаларини эритиш ва суюлтириш учун қўлланади.
Натрий хлоридининг изотоник эритмаси шунингдек жароҳатларни, кўзнинг конъюнктивасини, қорин ва плевра бўшлиқларини, қинни, қовуқни ювиш учун қўлланади.
Юборишдан олдин флаконни визуал назоратдан ўтказиш лозим. Эритма тиниқ бўлиши, заррачалар ва чўкма сақламаслиги керак. Бутунлиги ва ўрамнинг герметиклиги сақланган ҳолда, препарат қўллаш учун яроқли деб ҳисобланади. Одатда натрий хлоридининг изотоник эритмаси вена ичига томчилаб юборилади. Препаратни юборишдан олдин флакондаги эритма 35-37 °С гача иситилади. Юбориладиган эритманинг ҳажми беморнинг аҳволи, йўқотилган суюқликнинг, натрий ва хлор ионларининг қон плазмасидаги миқдорига боғлиқ. Инфузия тезлиги шахсий равишда танланади. Вена ичига натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси нисбатан кўп бўлмаган ҳажмда юборилса, уни оқим билан юбориш мумкин.
Катта ҳажмдаги эритмани юбориш керак бўлса, тана вазни 70 кг бўлган беморга препарат томчилаб, соатига 500-600 томчи тезликда юборилади. Кўп миқдорда суюқлик йўқотилганида, заҳарланишларда суткада 3000 мл гача натрий хлоридининг изотоник эритмаси юборилиши мумкин. Натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмасини тери остига, бўшлиқларга, тўғри ичакка юбориш мумкин. Натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси шунингдек жароҳатлар ва шиллиқ қаватларни ювиш учун ҳам қўлланади.
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёш оқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертензия. Буйрак фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриқ, бош айланиши, безовталик, холсизлик, мушакларни тортиши ва гипертонуси.
Натрий хлоридининг изотоник эритмаси катта ҳажмларда юборилганида гипергидратация, хлоридли ацидоз, гипокалиемияга олиб келиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
- гипернатриемия;
- ацидоз;
- гиперхлоремия;
- гипокалиемия;
- гипергидратация;
- бош мия ва ўпка шиши хавфи билан циркулятор бузилишлари;
- бош мия шиши, ўпка шиши;
- юқори дозада глюкокортикостероидлар ёндош қўллаш;
- юрак чап қоринчаси ўткир етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги; сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия); буйрак фаолиятини бузилиши (изотоник эритмани катта ҳажмларда юборилганида); артериал гипертензия; периферик шишларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Натрий хлоридининг изотоник эритмасини бошқа гидрофил дори воситалари билан аралаштириш мумкин.
Натрий хлоридининг изотоник эритмаси катта ҳажмларда юборилганида қон плазмасида электролитларнинг миқдорини назорат қилиш лозим.
Натрий хлоридининг изотоник эритмасини ҳомиладорлик ва эмизикли аёлларга қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўллаш мумкин эмас.
Препарат кам заҳарли. Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.
100 мл, 250 мл ва 500 мл дан инфузия учун эритма пластик флаконларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«SAMARKAND ECO-MEDICAL» МЧЖ ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш., Фарход қишлоғи, Промзона. Тел:+998946644025.
Natriy xlorid: 9 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Natriy xlorid-SEEM (Sodium chloride-SEEM) infuzion eritmasi 0,9%, 250 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Natriy xlorid-SEEM (Sodium chloride-SEEM) infuzion eritmasi 0,9%, 250 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Natriy xlorid-SEEM (Sodium chloride-SEEM) infuzion eritmasi 0,9%, 250 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Natriy xlorid-SEEM (Sodium chloride-SEEM) infuzion eritmasi 0,9%, 250 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Natriy xlorid hisoblanadi.