Натрия хлорид-RG раствор д/инф. 0,9% по 5 мл №5 (ампулы)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2 470 so'm)
Uchun ko‘rsatma Натрия хлорид-RG раствор д/инф. 0,9% по 5 мл №5 (ампулы)
100 мл эритмада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: натрий хлорид - 0,9 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 100 мл гача.
Тиниқ рангсиз суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Тузли эритмалар. АТХ коди: J01RA05.
Изотоник эритма. Дегидратация ҳолатида организмда суюқлик танқислигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг мувофиқ осмотик босимини меъёрда тутиб турувчи ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик таркибий қисми ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Натрий хлоридни одатда венага ёки тери остига юборилади. Препарат томирларда кисқа вақт ушланиб туради ва жуда тез интерстициал секторга ва ҳужайра ичига киради. 1 соатдан кейиноқ томир ичида фақат дозанинг ярми атрофидагиси қолади. Диурезни ошириб, тез буйраклар орқали чиқарилади.
Турли генезли дегидратация.
Операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш, жарохатларни, кўзларни, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ювиш, ҳамда турли препартлар учун эритувчи сифатида қўлланади.
Препаратни олдиндан 38 °С иситилиб вена ичига (кўпинча томчилаб, минутига 40-120 томчи тезлигида), тери остига ва хўқналарда клиник кўрсатмаларга қараб суткасида 3 литргача юборилади. Препаратни қўллашни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясининг назорати остида ўтказилади.
Киритилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси ҳар 6 соатда аниқланади.
Жароҳатларни, кўзларни, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватини ювишда препаратни бевосита ювилаётган юзага қуйилади ёки препарат билан ҳўлланган стерил салфеткалар ишлатилади
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёшини оқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония.
Буйраклар фаолиятни бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриғи, бош айланиши, безовталик, бўшашиш, мушакларни тортилиши ва гипертонус.
Эритмани катта миқдорларда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга ва организмдан калийнинг чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.
Маҳаллий қўлланилганида ҳозирги вақтгача ҳеч қандай ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпкаларни, мияни шиши ҳавфи, кортикостероидларнинг юқори дозалари билан даволаш.
Кортикостеродларни катта дозаларда қабул қилаётган беморларга препаратни буюриш тавсия қилинмайди. Дори воситалари билан аралаштирилганида визуал мутаносибликни назорат қилиш зарур, чунки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин.
Буйракларнинг чиқариш фаолияти бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмларини эҳтиёткорлик билан қўлланади. Узоқ муддат қўлланганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.
Инфузия учун 0,9% изотоник эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл дан шиша бутилкаларда.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"REMEDY GROUP" МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. Тел./факс: (99871) 248-02-05.
Natriy xlorid: 9 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Натрия хлорид-RG раствор д/инф. 0,9% по 5 мл №5 (ампулы) ning to`liq analoglari:
Натрия хлорид-RG раствор д/инф. 0,9% по 5 мл №5 (ампулы) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Натрия хлорид-RG раствор д/инф. 0,9% по 5 мл №5 (ампулы) ning asosiy faol moddasi Natriy xlorid hisoblanadi.
Натрия хлорид-RG раствор д/инф. 0,9% по 5 мл №5 (ампулы) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.