Facebook Pixel Code

Neyrokobal (neurocobal) plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mkg №90 (3 blister x 30 tabletka)

dagi narxlar
dan 94000 so'm gacha 108000 so'm
Без рецепта
67 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
30 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Neyrokobal (neurocobal) plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mkg №90 (3 blister x 30 tabletka)

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мкг метилкобаламин;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (Ph 101, 102), ўта желатинланган крахмал, поливинилпирролидон К-30, изопропил спирти, коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк, стеарин кислотаси, этил целлюлоза 7 CPS, титан диоксиди, полиэтиленгликоль, дихлорметан, жигарранг опадрай 03F565012.

Жигарранг, стандарт думалоқ, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Цианокобаламин ва унинг ҳосилалари. АТХ коди: В03ВА05.

Фармакодинамикаси

Метилкобаламин - шунингдек В12 витамини сифатида ҳам маълум бўлган ўрнини босолмайдиган сувда эрувчан В витаминидир. В12 витамини оқсил ва миелин ядросининг синтези, ҳужайраларни кўпайиши, нормал ўсиши ва нормал эритропоэз учун муҳимдир. В12 витамини В коферментига айланади, у метилмалонатни сукцинатга айланишида ва метионинни гомоцистеиндан синтезида жуда муҳим ҳисобланади. В12 витамини ёғлар, углеводлар метаболизми ва оқсил синтезида иштирок этувчи ферментлар учун зарур сульфгидрил гуруҳларни тикланган шаклда тутиб турилишида иштирок этади. В12 витамини фолат кислотасининг синтезида иштирок этади, шунинг учун метилкобаламин танқислиги унинг етишмовчилигига хам олиб келади. В12 витамини гомоцистеинни метионинга метил гуруҳини йўқолишида муҳим роль ўйнайди.

Гомоцистеиннинг юқори даражалари ҳар доим эндотелий ҳужайраларини шикастланиши, азот оксидини пасайиши ҳисобига эндотелий-вазодилатациясини бузилиши, оксидланишни ошиши ва паст зичликдаги липопротеинларни (ПЗЛП) артерияларда тўпланиши, тромбоцитлар адгезиясини ошиши ва қон ивиш каскадини фаоллашув ҳавфини ошишига олиб келади. Витамин ва фолат кислотасини бир вақтда қўллаганда, оч қоринга гомоцистеининг даражасини пасайишига нисбатан катта бўлмаган аддитив самара кузатилади, лекин бу фақат В12 витаминининг танқислиги бўлган одамларда бўлиши мумкин. Гомоцистеиннинг концентрациясини ошиши бошқа сабаблар, масалан когнитив фаолиятни пасайиши, хотирани ёмонлашиши, Альцгеймер касаллиги ва қон томир деменцияси оқибатида ҳам юз бериши мумкин. В12 витаминининг метилкобаламин шакли, шунингдек мелатониннинг даражасига ҳам таъсир қилиши мумкин. Эҳтимол мелатонинга таъсири туфайли, метилкобаламин диққатни яхшилаши ва уйқуси нормал бўлган одамларда уйқу вақтини қисқартириши мумкин.

Фармакокинетикаси

В12 витамини ёнбош ичакнинг терминал бўлимига фаол ўтказилиши механизми орқали сўрилади. Бунинг учун меъдада ишлаб чиқарилувчи гликопротеин - ички омил зарурдир. Меъданинг нормал pH ида В12 витамини озиқ-овқат оқсилларидан ажралади, сўнг у ички омил билан боғланади ва ёнбош ичакда сўрилади. Сўрилиши меъда pHни ошиши сабабли, масалан, атрофик гастритда, кислота муҳитни сусайтирувчи дори воситалари ишлатилганда ёки қисман гастрэктомияда секинлашиши мумкин. В12 витамини 6 соатли ярим чиқарилиш даврига эга ва асосан сафро билан чиқарилади.

  • периферик нейропатия;
  • диабетик нейропатия;
  • алкоголли нейропатия;
  • медикаментоз нейропатия;
  • деменцияда қўлланади.

Перорал қўлланганда клиник самарага эришиш учун доза суткада 1500-6000 мкг ни ташкил қилади. Максимал дозадан ортиқ дозаларда аҳамиятга эга бўлган терапевтик афзаллиги аниқланмаган.

Метилкобаламин перорал, мушак ичига ва вена ичига қўлланиши мумкин.

Баъзи шахсларда В12 витамини диареяни, қон қуюлишини, қичишишни, жиддий артериал реакцияларни ва бошқа ножўя самараларни чақириши мумкин. В12 витамини псориазда терига қўллаш учун ҳавфсиз ҳисобланади.

Шунингдек, қуйидаги ножўя самаралар ҳам юзага келиши мумкин:

  • қўзғалувчанлик;
  • уйқусизлик;
  • мушакларда оғриқ;
  • бўғимларда оғриқ;
  • хуснбузар;
  • тошма;
  • ваҳима;
  • юрак уришини тезлашиши;
  • кўнгил айниши;
  • бош оғриғи;
  • мигрень.

Таъсир этувчи модда ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.

Хлорамфеникол

Бир неча клиник ҳолатларда хлорамфеникол В12 витаминини қўшимча қабул қилаётган пациентларда ретикулоцитар жавоб реакциясини кечиктириши ёки тўхтатиши мумкинлиги кузатилган. Шунинг учун агар ушбу бирикмани қўллашдан сақланишнинг иложи бўлмаса, қон кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Сўрилиши

Қуйида келтирилган препаратлар: аминосалицил кислотаси, антибиотиклар, колхицин, холестирамин, Н2-блокаторлари, метформин, неомицин, азот оксиди, перорал контрацептивлар, фенитоин, фенобарбитал, примидон, протон насоси ингибиторлари, зидовудин - В12 витаминини сўрилишини сусайтириши мумкин.

Юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Коронар стентидан сўнг фолат кислотасини, В6 витаминини ва В12 витаминини, кейинчалик ҳар кунлик перорал қўллашга ўтиш билан, вена ичига ортиқча юк берадиган дозада юбориш рестенозни (қон томирларини такроран торайиши) ҳавфини ошириши аниқланган. Шунинг учун, потенциал хавфи туфайли, бу мажмуани коронар стенти бўлган пациентларга тавсия қилиш мумкин эмас.

Артериал босими юқори бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак, чунки гидрокобаламин вена ичига юборилганидан кейин қон босими ошиши ҳақида хабар қилинган.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар учун тавсия қилинган дозаларда перорал қабул қилиш хавфсиз ҳисобланади. Катта микдорда қабул қилиш тавсия қилинмайди, чунки витаминни бундай қабул қилишнинг хавфсизлиги ҳали маълум эмас.

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Даволаш симптоматик ва эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи бўлиши керак.

10 таблеткадан блистерда, 3 ёки 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

Кусум Хелтхкер Пвт.Лтд.

SP 289 (A), RIICO INDL. AREA, CHOPANKI, BHIWADI (RAJ.), INDIA.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Metilkobalamin: 0.5 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
90
Og'irligi:
500 mkg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Neyrokobal (neurocobal) plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mkg №90 (3 blister x 30 tabletka) narxi 31333 so'm - 30 шт.

Neyrokobal (neurocobal) plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mkg №90 (3 blister x 30 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Neyrokobal (neurocobal) plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mkg №90 (3 blister x 30 tabletka) ning asosiy faol moddasi Metilkobalamin hisoblanadi.

Neyrokobal (neurocobal) plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mkg №90 (3 blister x 30 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Kusum Heltker hisoblanadi.