Olfrex bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 96260 so'm)
Uchun ko‘rsatma Olfrex bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)
Фаол модда: Оланзапин 5 мг или 10 мг.
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гидроксипропилцеллюлоза, кроссповидон, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати;
Қобиқ: Opadry AMB White (поливинил спирти, титан диоксиди, тальк, лецитин, ксантан камеди).
Оқ рангли, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Нейролептик. Код АТХ: N05AH03.
Қатор рецептор тизимларига кенг фармакологик таъсир доирасига эга бўлган антипсихотик (нейролептик) препарат. In vitro ва in vivo шароитларда оланзапин допамин D2 рецепторларига қараганда, серотонин 5-НТ2 рецепторларига нисбатан янада яққолроқ яқинликка ва фаолликка эга. Электрофизиологик тадқиқотларнинг маълумотларига кўра оланзапин мезолимбик (А10) допаминергик нейронларнинг қўзғалишларини селектив сусайтиради ва айни пайтда мотор фаолиятни бошқаришда иштирок этувчи стриар (А9) нерв йўлларига бироз таъсир кўрсатади. Оланзапин каталепсия (мотор фаолиятига бўлган ножўя таъсирни акс эттирувчи бузилиш) чақирувчи дозаларга нисбатан кичикроқ дозаларда шартли ҳимоя рефлексини (антипсихотик фаолликни ифодаловчи тест) пасайтиради ва “анксиолитик” тестни ўтказишда хавотирликка қарши самарани кучайтиради.
Оланзапин ҳам продуктив (шу жумладан алаҳсираш, галлюцинациялар), ҳам негатив бузилишларни статистик ишончли редукциясини таъминлайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин оланзапин меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан яхши сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига (Смах) 5-8 соатдан кейин эришилади. Оланзапинни сўрилиши овқатни қабул қилишга боғлиқ эмас. 1 мг дан 20 мг гача бўлган турли дозалар диапазонидаги тадқиқотларда, оланзапиннинг плазмада концентрациясини тўғри пропорционал ва дозага пропорционал ўзгариши кўрсатилган.
Плазмадаги 7 дан 1000 нг/мл гача бўлган концентрацияларда плазма оқсиллари билан боғланиши (асосан альбумин ва нордон α1-гликопротеин билан боғланади) тахминан 93% ни ташкил қилади.
Жигарда конъюгация ва оксидланиш жараёнлари натижасида метаболизмга учрайди. 10-N глюкуронид асосий айланиб юрувчи метаболити бўлиб, у назарий жиҳатдан гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтмайди. CYP1A2 ва CYP2D6 изоферментлар оланзапиннинг N-дезметил ва 2-гидроксиметил метаболитларини ҳосил бўлишида иштирок этади. Иккала метаболити хайвонлардаги экспериментел тадқиқотларда оланзапинга қараганда анча камроқ ифодаланган in vivo фармакологик фаолликка эга.
Препаратнинг асосий фармакологик фаоллиги, ГЭБ дан ўтиш қобилиятига эга бўлган ўзгармаган модда - оланзапин билан боғлиқ.
CYP2D6 изоферментининг фаоллиги оланзапиннинг метаболизмини даражасига таъсир қилмайди.
Соғлом кўнгиллиларда ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) препаратнинг ўртача дозаси ичга қабул қилингандан кейин 33 соатни (5-95% учун 21-54 соат), оланзапиннинг плазмадаги ўртача клиренси эса - соатига 26 л (5-95% учун соатига 12-47 л) ни ташкил қилади. Радиоизотоплар билан нишонланган оланзапиннинг тахминан 57% сийдик билан ва 30% ахлат билан, асосан нофаол метаболитлари кўринишида чиқарилади.
Шизофрения:
- шизофренияси ва бошқа яққол продуктив рухий бузилишлари (шу жумладан, алаҳлаш, галлюцинациялар, автоматизмлар) ва/ёки негатив (эмоционал соддалик, социал фаолликни пасайиши, нутқни камайиши) белгилари бўлган, шунингдек ёндош аффектив бузилишлари бўлган беморларда зўрайишларни даволаш, самарани бир маромда тутиб турувчи ва узоқ муддатли қайталанишга қарши даволаш учун қўлланилади.
Биполяр аффектив бузилишлар:
- монотерапия кўринишида ёки литий ёки вальпроат билан мажмуада психотик кўринишлар билан/кўринишларсиз ва фазаларни тез ўзгариши билан/ўзгаришисиз бўлган биополяр аффектив бузилишларда ўткир маниакал ёки аралаш эпизодларни даволаш учун;
- маниакал фазани даволаш учун оланзапин фаол таъсир қилган биополяр бузилишлари бўлган пациентларда қайталланишларни олдини олиш учун;
- биополяр бузилишлар билан боғлиқ депрессив ҳолатларни даволаш (флуоксетин билан мажмуада) да қўлланилади.
Препаратни ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин, чунки овқат препаратни сўрилишига таъсир қилмайди.
Суткалик дозани беморнинг клиник ҳолатига қараб, шахсий равишда танлаш керак.
Шизефренияни ва ўхшаш рухий бузилишларни даволаш учун оланзапиннинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада 1 марта10 мг ни ташкил қилади. Оланзапиннинг терапевтик дозаси суткада 5 мг дан 20 мг гача бўлган диапазонда ўзгариб туради. Дозани стандарт суткалик 10 мг дан юқори дозагача оширишни фақат пациентни мувофиқ клиник текшируви ўтказилганидан кейин тавсия қилинади.
Биополяр бузилишдаги ўткир манияни даволаш учун оланзапинни монодаволаш сифатидаги тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада 15 мг дан бир мартани ташкил қилади ёки литий ва вальпроат билан мажмуада 10 мг суткада бир марта. Дозани 15 мг стандарт суткалик дозадан оширишни фақат пациентни мувофиқ клиник текширувидан кейин ўтказиш тавсия этилади. Дозани аста-секин камида 24 соатлик оралиқлар билан ошириш керак.
Биополяр бузилишларда самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш: ўткир манияни даволаш учун оланзапинни қабул қилаётган пациентларда сақлаб турувчи даволашни худди шу дозада давом эттириш керак. Ремиссия ҳолатидаги пациентларда оланзапиннинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада бир марта 10 мг ни ташкил қилади. Кейинчалик суткалик дозани пациентнинг клиник ҳолатига қараб шахсий, тахминан суткада 5 мг дан 20 мг гача бўлган чегараларда танлаш керак.
Оланзапинни флуоксетин билан мажмуада суткада 1 марта овқат қабул қилишдан қатъий назар буюриш керак. Одатда, бошланғич доза 5 мг оланзапин ва 20 мг флуоксетинни ташкил қилади. Зарурати бўлганида ҳам оланзапиннинг, ҳам флуоксетиннинг дозаларини ўзгартиришга йўл қўйилади. Кекса ёшдаги пациентлар ёки бошқа клиник хавф омиллари бўлган пациентлар учун, буйрак етишмовчилигининг оғир даражаси ёки оғирлиги ўртача даражали жигар етишмовчилиги қўшиб, оланзапиннинг бошланғич дозасини суткада 5 мг гача камайтириш тавсия этилади. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларни даволашда оланзапинни ўрганиш маълумотлари чекланган.
Жуда тез-тез: ≥10% - уйқучанлик, тана вазнини ошиши; 34%-плазмада пролактиннинг концентрациясини кучсиз ифодаланган ва транзитор ошиши.
Оланзапин билан боғлиқ бўлган гиперпролактинемиянинг клиник кўринишлари (яъни гинекомастия, галоктерия ва сут безларининг катталашуви), кам аниқланган.
Тез-тез: <10% ва ≥1% - бош айланиши, астения, акатизия, иштахани ошиши, периферик шишлар, ортостатик гипотензия, оғизни қуриши ва қабзиятлар.
Кам ҳолларда: қон зардобида жигар тансаминазаларининг (АСТ ва АЛТ) транзитор асимптоматик ошиши.
Якка ҳолларда: қон плазмасида глюкоза даражасини ≥200 мг/дл гача ошиши (қандли диабетга гумон), шунингдек глюкозанинг ≤140 мг/дл даражаси бўлган беморларда ≥160 мг/дл дан, аммо <200 мг/дл гача ошиши (гипергликемияга гумон) кузатилган.
Алоҳида ҳолларда: асимптоматик эозинофилия.
Махсус гуруҳ беморларидаги нохуш самаралари.
Деменция билан боғлиқ бўлган, психози бўлган пациентларда, жуда тез-тез (≥10%) юришни бузилиши ва йиқилиш кузатилган.
Деменция билан боғлиқ бўлган, психози бўлган кекса ёшдаги пациентларда, тез-тез (<10% ва (≥1%) сийдикни тутиб тура олмаслик ва пневмония.
Препаратни қабул қилиш билан индуцияланган психозли пациентларда (допамин агонисти) Паркинсон касаллигида, жуда тез-тез ((≥10%) ва кўпроқ тез-тезликда, плацебо группасига нисбатан, паркинсонизми, симптомларини галлюцинацияларни кучайиши кузатилган,.
Оланзапинни литий ёки вальпроат билан мажмуада қабул қилаётган биполяр манияли пациентларда, жуда тез-тез (≥10%) тана вазнини ошиши, оғизни қуриши, иштахани ошиши, тремор кузатилган; тез-тез (<10% ва ≥1%)- нутқни бузилиши.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Оланзапинни ҳомиладорликда қўллаш юзасидан клиник тажриба етарли эмас, шунинг учун препаратни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Оланзапин билан даволаниш даврда ҳомиладорлик юз берган ёки режалаштирилган ҳолда пациентлар бу ҳақида ўз даволовчи шифокорларига маълум қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.
CYP1A2 га нисбатан специфик фаоллик кўрсатувчи цитохром Р450 тизими изоферментларининг индукторлари ва ингибиторлари таъсири остида оланзапиннинг метаболизмини ўзгариши мумкин. Карбамазепин қабул қилаётган беморларда ва чекувчи пациентларда оланзапиннинг клиренси ошади (CYP1A2 фаоллигини ошиши туфайли). CYP1A2 нинг маълум бўлган потенциал ингибиторлар оланзипиннинг клиренсини пасайтириши мумкин. Оланзапин CYP1A2 фаоллигининг потенциал ингибитори эмас, шунинг учун оланзапин қабул қилганда теофиллин каби, асосан CYP1A2 иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг фармакокинетикаси ўзгармайди.
Клиник тадқиқотларда, қуйидаги препаратлар билан даволаш фонида оланзапиннинг бир марталик дозаси юбориш кўрсатилган дори воситаларининг метаболизми сусайиши билан бирга кечмаслиги кўрсатилган: имипромин ёки унинг метаболити дезипромин (CYP2D6, CYP3А, CYP1A2) варфарин (CYP2С19), теофиллин (CYP1A2) ёки деозепам (CYP3A4, CYP2С19) билан.
Шунингдек оланзапин литий ёки биперидин билан бирга ишлатилганда дорилар билан ўзаро таъсирининг белгилари аниқланмаган. Оланзапиннинг турғун концентрацияси фонида этанолнинг фармакокинетикасининг ўзгариши аниқланмаган. Бироқ этанолни оланзапин билан бирга қабул қилиш оланзапиннинг фармакологик самарасини кучайиши билан бирга кечиши мумкин, масалан, седатив таъсири.
Алюминий ёки магний сақловчи антациднинг ёки циметидиннинг бир марталик дозалари ичга қабул қилинганида оланзапинннг биокиришаолишлигини ўзгартирмаган.
Фаоллаштирилган кўмирни бирга буюриш ичга қабул қилинганда оланзапиннинг биокиришаолишлиги 50-60% гача камайтирган. Флукосетин (бир марта 60 мг ёки ҳар куни 60 мг дан 8 кун давомида) оланзапиннинг Смах ниўртача 16% га ошишини ва клиренсини ўртача 16% га пасайишини чақиради. Флуоксамин, CYP1A2 ингибитори, оланзапиннинг клиренсини пасайтиради. Оланзапиннинг “концентрация вақт” (AUC) эгри чизиғи ости майдонининг ўртача ошиши мувофиқ. 52% ва 108%. Флувоксамин билан бирга даволанувчи беморларга оланзапиннинг кичик дозаларини буюриш керак.
Хавфли нейролептик синдром (ХНС) (потенциал фатал симптомакомплекси) ҳар қандай нейролептиклар билан даволанганда ривожланиши мумкин, оланзапинни ҳам қўшиб, бироқ, ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатнинг ривожланишни оланзапинни қабул қилиш билан ишончли боғлиқлигини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. ЗНС нинг клиник кўринишлари тана ҳароратининг ахамиятли ошиши, мушакларнинг регидлиги, рухий ҳолатнинг ўзгариши ва вегетатив бузилишларни (пульс ва АД нотурғунлиги, тахикардия, юрак аритмияси, кучли терлаш) ўз ичига олади. Қўшимча белгилари КФК даражасини ошиши, миоглобинурияни (рабдомиолиз) ва ўткир буйрак етишмовчилигини ўз ичига олиши мумкин.
Хавфли нейролептик синдромининг клиник кўринишлари ёки ЗНС нинг бошқа белгиларисиз тана ҳароратининг аҳамиятли ошиши барча нейролептикларни бекор қилишни оланзапинни ҳам қўшиб талаб қилади. Қиёсий текширишларда оланзапин билан даволаш типик ва атипик бўлмаган антипсихотикларнинг қўллашга қараганда дори билан тўғирлашни талаб қилувчи дискенезияни ишончли камроқ ривожланиши билан бирга кечган. Лекин нейролептиклар билан узоқ муддатли даволашда кечки дискенезиянинг хавфини хисобга олиш керак. Кечки дискинезия белгилари ривожланганида нейтролептикнинг дозасини тўғирлаш тавсия қилинади.
Шунингдек Оланзапинга ўтказишда кечки дискинезия белгилар олдинги даволашни бир вақтда бекор қилиш оқибатида ривожланиши мумкинлигини хисобга олиш керак. Деменция билан боғлиқ психози бор кекса ёшдаги пациентларда оланзапиннинг самараси аниқланмаган. Ушбу гуруҳ пациентларида плацебо назоратли клиник синовларда, плацебо гуруҳига қараганда оланзапин гуруҳида ўлим ҳолларининг тез-тезлиги юқори бўлган (1,5% қарши мувофиқ 1,5%). Бу гуруҳ пациентларни оланзапин билан даволашда юқорироқ ўлимга мойил қилиши мумкин бўлган омилларнинг >80 ёшни, седациясини, бензодиазепин билан бирга қўллашни ёки ўпка патологиясининг мавжудлигини (масалан, аспирация билан бўлган пневмония) ўз ичига олади.
Алоҳида ҳолларда оланзапинни қабул қилиш одатда даволашни эрта босқичларида қон зардобида жигар трансаминазалар (АСТ ва АЛТ)даражаларини транзитор, асимтоматик ошиши билан кечган. Гепатитнинг кам ҳоллари аниқланган.
Жигар етишмовчилиги, жигарнинг чекланган функционал захираси бўлган ёки потенциал гепатотоксик препаратлар билан даволанаётган пациентларда қон зардобида АСТ ва/ёки АЛТ даражалари ошганида алоҳида эҳтиёткорлик керак. Оланзапин билан даволаниш вақтида АСТ ва/ёки АЛТ даражаларини ошиши холларида пациентларни синчиклаб кузатиш ва зарурати бўлганида дозани камайтириш керак.
Шизофренияли пациентларда қандли диабетни юқорироқ тарқалиши аниқланади. Айрим бошқа антиписхотик препаратларини қабул қилишдаги каби жуда кам гипергликемия, қадли диабет холлари, илгари мавжуд бўлган диабетни зўрайиши кетоацидоз ва диабетик кома аниқланган. Антипсихотик препаратлар ва бу ҳолатлар орасида сабабли ўзаро алоқа аниқланмаган. Қандли диабетли пациентларда ва қандли диабетни ривожланишини хавфли омиллари бўлган беморларда синчков клиник мониторинг тавсия қилинади. Анамнезида тутқаноқ хуружлари бўлган ёки тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи омилларнинг таъсирига дучор бўлган беморларда оланзапинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Деменция билан боғлиқ психози бўлган кексаларда оланзапинни қўллаш юзасидан тадқиқотларда ўлим билан якунланган цереброваскуляр ножўя реакциялар (масалан, инсульт, транзитор ишемик хуруж) аниқланган. Цереброваскуляр бузилишлари бўлган барча пациентларда цереброваскуляр ножўя реакциялар (масалан, илгари аниқланган цереброваскуляр реакциялар ёки транзитор ишемик хуружлар, артериал гипертензия, чекиш), ривожланишини илгариги хавф омиллари, шунингдек ёндош касалликлар ва/ёки вақт билан препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ цереброваскуляр нохуш реакциялар бўлган.
Оланзапин деменция билан боғлиқ психозли беморларни даволаш учун кўрсатилмаган. Бошқа нейролептикларни қўлланганда бўлгани каби, қуйидаги гурух пациентларни оланзапин билан даволашда эҳтиёткорлик намоён этиш керак:
- турли сабабларга кўра периферик қондаги лейкоцитлар ва/ёки нейтрофиллар сони камайган пациентларда;
- анамнезида дори воситаларинин таъсири остида суяк кўмиги фаолиятини сусайиши токсик бузилишлари бўлган пациентларда;
- анамнезида ёндош касалликлар, радиотерапия ва/ёки кимётерапия билан боғлиқ бўлган суяк кўмиги фаолиятини сусайиши бўлган пациентларда;
- гиперэозионофилия ёки миелопролифератив касаллиги бўлган пациентлар.
Клиник тадқиқотларида оланзапинни анамнезида клозапинга қарам нейтропенияли ёки агранулоцитозли беморларда қўллаш кўрсатилган бузилишлари қайталашлари билан бирга кечмаган.
Клиник тадқиқотларни ўтказишда оланзапин билан даволаш камдан-кам ҳолларда антихолинергик ножўя самаралар билан кечган Аммо ёндош касаллиги бўлган беморларда оланзапинни қўллаш юзасидан клиник тажриба чекланган, шунинг учун простата безининг клиник ахамиятли гипертрофияси, ичакнинг паралитик тутилиши, ёпиқ бурчакли глаукомаси ва ўхшаш ҳолатлари бўлган пациентларга оланзапинни буюришда эҳтиёткорлик кўрсатиш тавсия қилинади.
Оланзапиннинг МНТ асосий таъсирини хисобга олиб, уни марказий таъсирга эга дорилар шунингдек алкоголь билан бирга қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Оланзапинни қабул қилаётган пациентлар, механик воситаларни, шу жумладан автотранспортни ҳам бошқаришда эҳтиёткорлик намоён қилишлари лозим, чунки оланзапин уйқучанликни чақириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Симптомлари: жуда тез-тез (≥10%) - тахикардия, қўзғалиш/агрессивлик, артикуляциянинг бузилиши, турли экстропирамид бузилишлар ва турли оғирлик даражасидаги онгни бузилишлари (седатив самарадан комагача). Бошқа клиник аҳамиятли белгилари - тиришишлар, хавфли нейролептик синдром, нафасни бузилишлари, аспирация, артериал гипертензия ёки гипотензия, юрак аритмиялари (дозани ошириб юборилишининг <2% ҳолларида), юрак ва нафасни тўхташи. Доза ошириб юборилганида ўлим ҳолати 450 мг минимал дозани ташкил қилган, ижобий якунланган яшаб қолиш доза ошириб юборилгандаги максимал доза -1,5 г.
Даволаш: оланзапин учун специфик антидот мавжуд эмас. Қусишни чақириш тавсия этилмайди. Доза ошириб юборилганида стандарт муолажалар (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш) қўлланилиши мумкин. Фаоллаштирилган кўмирни бирга буюриш оланзапин ичга қўлланганида биокираолишлигини 50-60% га камайтиришини кўрсатган.
Симптоматик терапияни, клиник ҳолат ва ҳаётий зарур аъзолар фаолиятини назорати, шу жумладан артериал гипотензия, қон айланишни бузилишларини даволашни ва нафас фаолиятини тутиб туришни ўтказиш кўрсатилган. β-адренорецепторларнинг агонисти бўлган эпинефрин, допамин ва бошқа симпатомиметикларни қўллаш мумкин эмас, чунки бу рецепторларнинг стимуляцияси артериал гипотензияни чуқурлаштириши мумкин.
«Олфрекс 5», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №14, №28, флаконларда.
«Олфрекс 10», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №14, №28, флаконларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК
Дори воситасининг сифати бўйича истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва дори препаратининг ножўя таъсирлари ёки самарасини йўқлиги ҳақидаги хабарларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч, 5 "А"
Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz
Olanzapin: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Olfrex bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) narxi 46500 so'm - 14 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Olfrex bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) ning to`liq analoglari:
Olfrex bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Olfrex bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) ning asosiy faol moddasi Olanzapin hisoblanadi.