Facebook Pixel Code

Osteogenon tabletkalari №40 (4 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 219800 so'm gacha 470400 so'm
Retsept bo'yicha
111 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Osteogenon tabletkalari №40 (4 blister x 10 tabletka)

Хар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Таблетканинг ядроси:

фаол модда: Оссеин-гидроксиапатитли бирикма (ОГБ) - 830 мг (қуруқ субстанциясидан иборат) мувофиқ келади:

Оссеин - тахминан 291 мг; 75 мг - коллаген бўлмаган пептидлар/протеинлар; 216 мг - коллагенлардан таркиб топган;

Кальций гидроксифосфати (гидроксиапатит) - тахминан 444 мг, 178 мг - кальций; 82 мг - фосфордан иборат.

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, картошка крахмали.

таблетканинг қобиғи: гидроксипропил метилцеллюлоза, титан диоксиди, полиэтиленгликоль, тальк, темир II оксиди.

Икки томони қавариқ, оч-сариқ рангли қобиқ билан қопланган узунчоқ таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчи восита. АТХ коди: М05В.

Остеогенон суяк тўқимасининг органик компонентлари (оссеин) ва табиий мувозанатланган нисбатда кальций ва фосфордан таркиб топган минерал суяк компоненти (микрокристаллик гидроксиапатит) ни сақлайди.

Оссеин коллаген ва суяк тўқимасининг шаклланишига ижобий таъсир қилиши исботланган коллаген бўлмаган пептидларни сақлайди.

Суякнинг кальцификация жараёни тўғри бўлиши учун зарур бўлган кальцийнинг ўзлаштирилишини ўрганиш мақсадида, соғлом кўнгиллилар иштирокида клиник синовлар ўтказилган. Текшириш маълумотлари Остеогенонни қабул қилишда кальцийнинг ўзлаштирилиши, кальций тузларини қабул қилгандагига қараганда жуда самарали бўлишини кўрсатди.

Фармакокинетикаси

Одамларда (Са47) изотоплар ёрдамида ўтказилган текширишилар ичакда препаратнинг жуда яхши сўрилишини кўрсатди. Оддий кальций тузлари билан солиштирганда Остеогенон гиперкальциемиянинг чўққиларини ҳосил қилмаган; бу ичакда оссеин-гидроксиапатит комплексининг секинроқ сўрилиши, ҳамда унинг узлуксиз сўрилиши билан тушунтирилади.

Шу сабабли, комплекснинг секин эриши кальцийни ичакнинг дистал қисмида яхши сўрилишига олиб келади.

  • турли этиологияли остеопорозни даволаш;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кальций-фосфор мувозанатини тўғрилаш;
  • суяк синишини битишини тезлаштиришда қўлланади.

Остеогенон катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга буюрилади.

Остеопорозда: 2-4 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади;

ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кальций-фосфор мувозанатини тўғрилашда: суткада 1-2 таблеткадан қабул қилинади;

болаларда (6 ёшдан катта) суякларнинг синишини йўлдош даволаш: 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади;

катталарда суяклар синишини йўлдош даволаш: 2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади;

Таблеткалар кам миқдордаги сув билан ютилади.

Барча бошқа дори воситалари каби Остеогенон ножўя самаралар чақириши мумкин, гарчи у ҳаммада ҳам намоён бўлмайди.

Қуйидаги ножўя самаралар аниқланган, гарчи уларни пайдо бўлиши тезлигини аниқлаш мумкин эмас ва бунинг натижасида улар тез-тезлиги номаълум деб таснифланади:

  • препаратнинг юқори дозалари билан узоқ вақт даволанишда қон ёки сийдикда кальцийнинг концентрацияси ошиши мумкин (гиперкальциемия ва гиперкальциурия);
  • қоринда оғриқ, қабзият, кўнгил айниши;
  • айрим ҳолларда аллергик реакциялар: қичишиш, тошма пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда Остеогенонни қўллаш мумкин эмас;

Гиперкальциемия ва гиперкальциурия;

Кальцийли тошлар;

Хаддан ташқари давомли иммобилизация;

6 ёшгача бўлган болалар (дозалаш шакли оқибатида);

Оғир буйраклар етишмовчилиги бўлган пациентлар ва гемодиализ олаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Тетрациклин қатори антибиотиклари ёки темир сақловчи препаратлар бирга буюрилганида, Остеогенон уларнинг сўрилишини пасайтириши мумкин. Шу сабабли юқорида кўрсатилган препаратларни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас ва бу препаратлар ва Остеогенонни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соатни ташкил қилиши керак.

Юрак гликозидлари билан бирга қабул қилиш - кардиоаритмияни чақиради. Препаратларни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак.

Биофосфонатлар билан бирга қабул қилиш - ичакда бифосфонатларнинг сўрилишини пасайиш хавфи бўлиши мумкин. Бифосфонатларни қабул қилгандан сўнг 4 соатдан кейин Остеогенонни қабул қилиш тавсия этилади.

Тиазид диуретиклар - сийдик билан кальцийни чиқарилишининг пасайишини натижаси сифатида, гиперкальциемияни ривожланиш хавфи бўлиши мумкин.

Остеогенон, D витамини ва кальций препаратлари бирга қабул қилинганида, пациентлар гиперкальциемияга ва гиперкальциурияга назорат қилинишлари керак.

Қонда ва сийдикда кальцийнинг концентрацияси юқори бўлган пациентларда дозалаш тартибини назорат қилиш керак.

Сийдик-тош касаллигининг хавфи юқори бўлган пациентлар, шунингдек буйрак касалликлари бўлган пациентлар, Остеогенон препаратини узоқ муддат қабул қилишдан сақланишлари керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қонда ва сийдикда кальцийнинг даражасини мунтазам назорат қилиш керак, бундан ташқари Остеогенон препаратини юқори дозаларда қабул қилишдан сақланиш керак.

Узоқ муддат даволашда ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишларида қондаги кальцийнинг даражасини текшириш керак, ва агарда у катталарда 7,5 ммоль/24 соат (300 мг/24 соат) дан ошса ва болаларда 0,12 ммоль/соатдан 0,15 ммоль/24 соатгача бўлса, препаратнинг дозасини пасайтириш ёки даволашни вақтинчалик тўхтатиш керак.

Буйраклар фаолиятини ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда қон зардобида фосфорнинг миқдорини мониторинг қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёллар иштирокида ўтказилган юқори исбот даражасига эга клиник синовлар, Остеогенон препарати қабул қилинганида, ҳомила учун ҳавф, шунингдек кальций-фосфор мувозанатини бузилиши бўлмаслигини кўрсатди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Симптомлари - кўнгил айниши, қусиш, полиурия, чанқоқлик ҳисси, дегидратация, артериал гипертония, вазомотор бузилишлар, қабзият.

Даволаш - барча кальций сақловчи препаратлар, шу жумладан D витаминини қабул қилишни тўхтатиш керак. Интоксикациянинг даражасига қараб - регидратацион даволаш, диуретиклар, кортикостероидлар, кальцитонин бирга ёки алоҳида буюрилади, перитониал диализ билан бирга буюриш мумкин.

10 таблеткадан ПВХ/ПВХД ва алюмин фольга блистерда. 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

30 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

48 ой.

Шифокор рецепти бўйича.

«Pierre Fabre Medicament Production», Франция

45 пл. Абель Ганс

92100 Булонь, Франция

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Навнихол кўч., 86

тел: (+99871) 230 92 01, 230 92 02, 230 92 03.

E-mail: office.cacc@euromedex.com

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ossein-gidroksiapatit kompleksi: 830 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
40
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Frantsiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Osteogenon tabletkalari №40 (4 blister x 10 tabletka) narxi 54950 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Osteogenon tabletkalari №40 (4 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.

Osteogenon tabletkalari №40 (4 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ossein-gidroksiapatit kompleksi hisoblanadi.

Osteogenon tabletkalari №40 (4 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Labortoires Pierre Fabre hisoblanadi.