Otomiks quloq tomchilari 5 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 40300 so'm)
Beklometazon: 0.25 mg/ml, Klotrimazol: 10 mg/ml, Lidokain gidroxloridi: 20 mg/ml, Xloramfenikol: 50 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Otomiks quloq tomchilari 5 ml (shisha)
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: хлорамфеникол - 50,0 мг, беклометазон дипропионати - 0,25 мг, лидокаин гидрохлориди - 20,0 мг, клотримазол - 10,0 мг;
ёрдамчи моддалар: глицерин, пропиленгликол.
Оч сариқ рангли тиниқ эритма.
Улоқ томчилари.
ЛОР аъзоларини даволаш учун восита. АТХ коди: S02CA.
Фармакодинамикаси
Хлорамфеникол - амфеникол ҳосиласи, кенг таъсир доирасига эга антибиотик, микроб ҳужайрасида оқсил синтезига таъсир қилади. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp., Streptococcus spp.; грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Serratia spp., Yersinia spp., Proteus spp., Rickettsia spp. га нисбатан фаол; шунингдек Spirochaetaceae га нисбатан хам фаол. Хлорамфеникол пенициллинга, стрептомицинга, сульфаниламидларга чидамли бўлган штаммларга, шунингдек анаэроб микрофлорага нисбатан фаол.
Беклометазон дипропионати - галоген глюкокортикостероид, яллиғланишга қарши аллергияга қарши ва экссудатив таъсирга эга.
Лидокаин - маҳаллий анестетик, юборилган жойда сезувчан нерв толалари бўйлаб импульс ўтказувчанлигини бузади. Самараси қайтувчан. Маҳаллий анестезия кўпинча иннервация сақланган ҳолда оғриқни пасайтириш учун қўлланилади. Лидокаин кўпинча юза оғриқсизлантириш учун қўлланади, самараси нисбатан тез бошланади ва 6 соат давом этади.
Клотримазол-имидазол ҳосиласи, замбуруғларга қарши таъсир фаоллиги замбуруғларнинг ҳужайра мембранасига қаратилган. Замбуруғларнинг ҳужайра мембранаси таркибидаги эргостерин синтезини бузади, бу ҳужайра деворини шикастланишига олиб келади. Эргостерин - замбуруғларнинг цитоплазматик мембранасининг асосий таркибий қисмидир, клотримазол эргостерин синтезига қўшилади ва унинг таъсири концентрациясига боғлиқдир.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг фармакокинетикаси бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Қулоқнинг аллергик ва яллиғланиш касалликлари:
- ўткир диффуз ташқи отит;
- ўрта кулоқнинг ўткир отити;
- зўрайиш босқичидаги сурункали отит;
- қулоқда жарроҳлик аралашувидан кейинги ҳолатида қўлланилади.
Махаллий қўллаш учун буюрилади. Эритманинг 4-5 томчисини ташқи қулок йўлига кунига 3-4 марта томизилади. Яхшиланиш 3-5 кун ичида амалга оширилади. Даволаш курси -7-10 кун.
- ачишиш, препаратни кўллаш жойида қичишиш;
- аллергик реакция.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- 6 ёшгача бўлган болалар;
- қулоқ пардаси бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Препаратнинг фаол компонентларини тери орқали кам сўрилиши туфайли, дориларнинг ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам ҳисобланади.
Фақат маҳаллий қўллаш учун буюрилади. Кўзга тушишига йўл қўйманг.
Кўзга тушганида уларни сув билан яхшилаб ювиш керак. Агар аҳволни ёмонлашиши кузатилса ёки мунтазам қўлланганидан кейин аҳвол яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюришни мақсадга мувофиқлиги масаласи шифокор маслаҳатидан кейин индивидуал ҳал қилиниши керак. Агар онага мўлжалланган фойда, ҳомила ва чақалоқ учун потенциал хавфдан устун бўлса буюриш мумкин.
Шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилсин.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препаратни қўлланиши автотранспортни ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Симптомлари: дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам, лекин доза беҳосдан ошириб юборилганда ножўя самаралар кучайиши мумкин.
Даволаш: шикастланган соҳани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Қулоқ томчилари 5 мл №1 (флакон томчилагичлар).
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин Яроқлилик муддати ўтгач кўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
МЧЖ “ASEPTICА”
Узбекистон Республикаси , Тошкент ш., Олмазор тумани, Чангалзор-Мавзук кўчаси , 3-уй.
Beklometazon: 0.25 mg/ml, Klotrimazol: 10 mg/ml, Lidokain gidroxloridi: 20 mg/ml, Xloramfenikol: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Otomiks quloq tomchilari 5 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Otomiks quloq tomchilari 5 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Otomiks quloq tomchilari 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Otomiks quloq tomchilari 5 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Aseptica hisoblanadi.