Facebook Pixel Code

Otrivin burun spreyi 0,1% dozada, 10 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 46900 so'm
Без рецепта
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Otrivin burun spreyi 0,1% dozada, 10 ml (flakon)

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлорид - 1 мг;

ёрдамчи моддалар: бир асосли натрий фосфатдигидрат, бир асосли натрий фосфати 12Н2О, натрий хлорид, натрий эдетат, бензалкония хлорид, левоментол (ментол), цинеол (эвкалипт), RH 40 кремофор, тозаланган сув.

Тиниқ ёки рангсиздан оқ ранггача бўлган бироз товланувчи ҳидли эритма.

0,1% дозаланган назал спрей.

Деконгестантлар ва бошқа маҳаллий қўллаш учун восита. Симпатомитетиклар. АТХ коди: R01AA07.

Ксилометазолин альфа-адреномиметик таъсирга эга маҳаллий қон томирларни торайтирувчи гуруҳига мансуб (деконгестантлар): бурун шиллиқ қавати қон томирларини торайтирувчи таъсир кўрсатади, ва бурун шиллиқ қавати гиперемия ва халқумни шишини бартараф этади. Ринитда нафас олишни енгиллаштиради.

Отривин® шиллиқ қавати жуда сезгир пациентлар яхши ўзлаштира олади.

Отривин® бурун сохасига ўзига хос рН балансига эга. Препарат таркибига сорбитол ва метилгидроксипропилцеллюлоза намлантирувчи компонентлар киради у таъсирловчи ва бурун шиллиқ қобиғини қуруқлиги симптомларини камайтирувчи таъсир кўрсатади.

Отривин® терапевтик концентрацияларда шиллиқга таъсирловчи таъсир этмайди ва гиперемияни чақирмайди. Препаратни таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 12 соат давомида давом этади.

Маҳаллий қўлланилганда ксилометазолин амалиётда сўрилмайди, унинг плазмадаги концентрацияси шунчали камки, хозирги вақтда аналитик усуллар билан уни аниқлаш мумкин эмас.

Турли генездаги ринит (ўткир респиратор касалликлар давридаги ринит, аллергик ринит ва бошқа турдаги ринитлар). Бурунни қўшимча бўшлиқларини яллиғланишида секретни оқимларини енгиллашиши учун қўлланади. Ўрта отитда бурун томоқ шиллиқ қаватини шишини камайтириш учун қўлланади.

Риноскопияни енгиллаштириш учун (бурун бўшлиғини диагностик тадқиқотлари) қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга.

Хар бир бурун катагига кунига 3 марта пуркалади. 3 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Охиргисини уйқудан олдин қўлланилиши тавсия этилади. Препаратни қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш зарур. Қалпоқчани ечинг. Биринчи бор қўлланилишидан олдин (янги флакон бўлса) ёки фланконни препарати билан узоқ вақт танаффусдан кейин қўлланилиши учун пуркагични бир неча бор босинг, спрейни пуркалиши бошланмагунча. Кейинги ишлатишда спрей қўлланилишга тайёр бўлади. Тўғри пуркаш учун флаконни вертикал холатда ушлаб турилади, шунингдек пуркагич учлигини тепага тўғриланган холда бўлиши зарур.

Учликни бурун катагига жойлаб, пуркагични 1 марта тез ва дархол босилади ва бир вақтда чуқур бўлмаган холда нафас олинг. Пуркагични босган холда қўйиб юбормасдан учликни чиқариб олинг. Пуркагични қўлланилгандан кейин тозаланг ва қуритинг. Қалпоқчани кийгазинг.

Препаратни 7 кун кетма-кет қўлланилиши мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” бўлимидаги маълумотларга қаранг).

Кекса пациентларда қўлланилиши

Дозани тўғрилаш талаб этилмайди. Тавсия этилган дозадан ошириш мумкин эмас.

Жигар ва буйрак фаолияти бузилган пациентлдарда қўлланилиши

Ўзига хос тавсиялар ушбу гуруҳ пациентларда йўқ. Дозани тўғрилаш талаб этилмайди. Тавсия этилган дозадан ошириш мумкин эмас.

Болаларда қўлланилиши

12 ёшдан ошган болаларда препаратни қўлланилиши мумкин эмас.

Тез-тез қўлланилганда уша сохада кам муддатли енгил таъсирловчи, ачишиш ёки бурун шиллиқ қаватини қуруқлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши ножўя самаралари бўлиши мумкин.

Жуда кам холларда Отривин аллергик реакция (тошма, қичишиш, ангионевротик шиш) кўришни вақтинча ёмонлашиши, юрак аритмияси, пульсни тезлашишини чақириши мумкин.

Илова-варақада кўрсатиб ўтилмаган қуйидаги ножўя таъсирлари ва реакциялари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этилсин.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукомада, атрофик ринитда, қуруқ ринитда, мия пардаларига хирургик аралашувлар (анамнезида), гипофизни трансфеноидал олиб ташланган холатлар қўллаш мумкин эмас.

Ксилометазолинни моноаминооксидаза ва три- ёки тетрациклин антидепресантлар билан бир вақтда қўлланилганда, айниқса ксилометазолинни дозасини ошириб юборилганда тизимли таъсирини ошириб юбориши мумкин. Отривин®ни моноаминооксидаза ёки уни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаган пациентларга, Отривин®ни олдиндан қўллашни бошламоқчи бўлганларга уни ишлатиш мумкин эмас.

Гипертония, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреоз, қандли диабет, феохромоцитома, простата безининг гиперплазияси, моноаминооксидаза ингибиторларини қабул қилаётган ёки 14 кундан ортиқ қабул қилган пациентлар, Отривин препаратини қўллашни олдиндан тахмин қилаётган пациентларга эхтиёткорлик билан ишлатишлари лозим.

Симпатомиметикларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга, шундай симптомлари уйқусизлик, бош айланиши, тремор, юрак аритмияси ва қон босими юқори бўлганларга эхтиёткорлик билан қўлланилсин.

7 кундан ортиқ узлуксиз қўлланилиши мумкин эмас: хаддан ташқари кўп қўлланилиши медикаментозли ринитга олиб келиши мумкин, шиллиқ секрециясини ва шиллиқ қаватини шишини кучайишига олиб келиши мумкин.

Тавсия этилган дозадан ошириб юборилмасин.

Ҳомиладорлик ва эмизикли вақтида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида дори воситасини қўлланилиши мумкин эмас.

Транспорт воситалари ёки асбоб-ускуналарига ва уларни бошқаришга таъсири

Ксилометазолин асосида препаратларни катта дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилиши, механизм билан ишлашга ва транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир этувчи торайтирувчи таъсирини кузитлувчи тизимли самарасини истисно қилиб бўлмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ксилометазолинни керагидан ортиқ қўлланилганда ёки билмасдан ютиб юборилганда симппатолик самараларини ривожланишига олиб келади, шу жумладан марказий нерв тизимини сусайишига (масалан уйқучанлик, кома), гипертензия ёки гипотензия, шунингдек тахикардия ва брадикардия. Бундан ташқари кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин. Бошқа симптомларга терини оқариши, кўп терлаш, гипотермия, миоз, нафас фаолиятини сусайиши, атаксия ва қўзғалувчанлик холати бўлиши мумкин. Ёш болалар катталарга нисбатан токсик таъсирларига сезувчандир. Тиббий кузатув остида симптоматик даво буюрилади, бир маротаба фаоллаштирилган кўмирни қабул қилинади. Хар-қандай специфик антидот мавжуд эмас. Брадикардияни атропин ёрдамида даволаш мумкин.

Препарат 10 мл дан таъминланган дозаловчи помпали учлик билан жойланган ва юқори зичликдаги полиэтилен қалпоқча билан ҳимояланган полиэтилен флаконларда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2,5 йил.

Рецептсиз.

GSK Consumer Healthcare SARL, Швейцария.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Ksilometazolin: 1 mg/ml

Chiqarish shakli:
Spray
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Burunga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Shveytsariya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Otrivin burun spreyi 0,1% dozada, 10 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Otrivin burun spreyi 0,1% dozada, 10 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Shveytsariya.

Otrivin burun spreyi 0,1% dozada, 10 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Ksilometazolin hisoblanadi.