Facebook Pixel Code

Palora Ultra qoplangan tabletkalar 200 mg №10 (1 blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Palora Ultra qoplangan tabletkalar 200 mg №10 (1 blister)

фаол модда: пассифлоранинг қуруқ экстракти - 200 мг.

ёрдамчи моддалар: повидон, кросповидон, натрий кроскармеллоза, аэросил 200, микрокристаллик целлюлоза РН 102, магний стеарати.

қобиқ: Sepifilm LP 007 (метилгидроксипропилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси); бўёвчи модда («Ялтироқ қизил» кандурин - алюмосиликат калий, қизил темир оксиди).

Очдан тўқ қизил ранглигача бўлган, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Седатив воситалар. АТХ коди: N05CM.

Passiflora incarnata ўсимлигидан олинадиган пассифлора экстракти седатив воситадир. Пассифлора экстракти гарман, гармол, гармалин (галлюциноген), гармин, гармалол ва арибин каби алкалоидлар гуруҳини, витексин ва ориентин каби айрим флавоноидлар, шунингдек спазмолитик фаолликка эга бўлган апигенин сақлайди. Бу моддалар марказий нерв тизими (МНТ) га мажмуавий таъсир кўрсатади ва седатив, ухлатувчи, оғриқ қолдирувчи, анксиолитик ва спазмолитик хусусиятларга эга.

Табиий пассифлора экстракти қарамликни ва ножўя ҳолатларни чақирмаслиги туфайли, у транквилизаторлар ва барбитуратларга нисбатан хавфсизроқдир. Абстиненция даврида марказий нерв тизимига седатив таъсир кўрсатади. Препарат алкоголга бўлган эҳтиёжни пасайтиради, невротик бузилишларни йўқотади, кайфиятни, уйқуни яхшилайди, иш қобилиятини оширади, бош айланиши ва қулоқларда шанғиллашни камайтиради.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Препарат қуйидаги ҳолатлар:

  • бош мия томирларининг атеросклерозидаги нерв зўриқишини ва вегетатив бузилишларини пасайтириш учун, гипертония касаллигида, церебрал томирлари кризлардан кейинги ҳолатда, жароҳатдан кейинги энцефалопатияда, контузиядан кейинги синдромда, гриппдан кейинги энцефалитлар ва арахноидитларда, инфекциялардан кейинги астенияда;
  • уйқусизликда (енгил шаклида);
  • сурункали алкоголизмда (мажмуавий давода);
  • меъда-ичак йўлларининг ва юрак-томир тизимининг нерв зўриқиши билан боғлиқ функционал касалликларида;
  • менструал, климактерик ва климаксдан олдинги даврлардаги таъсирчанликда қўлланилади.

Кун давомида седатив таъсирга эришиш учун: Катталар учун тавсия қилинадиган доза - 200 мг дан кунига 2 марта овқатдан олдин буюрилади.

Уйқуни бузилишларида: Катталар учун тавсия қилинадиган доза - 200 мг дан уйқудан бир соат олдин буюрилади. Даволаш курси 3-4 ҳафтани ташкил этади.

Препарат одатда тегишли терапевтик дозаларда буюрилганида ножўя кўринишлари аниқланмаган, аммо жуда кам ҳолларда: тиришишлар, марказий нерв тизимини сусайиши, гипотензия, гипотермия, фалажлик ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни марказий нерв тизимини сусайтирувчи моддалар (алкогол, барбитуратлар, транквилизаторлар) билан бирга қўлланганда седатив ва ухлатувчи таъсирлари кучайиши мумкин.

Меъда-ичак йўлларининг оғир органик касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Педиатрия амалиётида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Бу дори шаклини 12 ёшгача бўлган болаларга кўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни, она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина кўллаш мумкин.

Беморларни транспорт воситаларини бошқариш, механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш билан боғлиқ хавф тўғрисида хабардор қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Аниқланмаган.

«ПАЛОРА® УЛЬТРА», қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг дан, №10, №20, №30.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5"А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Passiflora ekstrakti: 200 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
200 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Palora Ultra qoplangan tabletkalar 200 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Palora Ultra qoplangan tabletkalar 200 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Passiflora ekstrakti hisoblanadi.

Palora Ultra qoplangan tabletkalar 200 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.