Panangin plyonka bilan qoplangan planshetlar №50 (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Kaliy asparaginat: 158 mg/tabletkalar, Magniy aspartat: 140 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Panangin plyonka bilan qoplangan planshetlar №50 (flakon)
Қобиқ билан қопланган бир таблетка: 158 мг калий аспарагинати (½ Н2О калий аспарагинати шаклида) ва 140 мг магний аспарагинати (4 Н2О магний аспарагинати шаклида) сақлайди;
ёрдамчи моддаларнинг: тўлиқ рўйхати бўлимда келтирилган.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Оқ ёки деярли оқ рангли, диск шаклидаги, икки ёқлама қавариқ, бироз ялтироқ ва сезиларсиз даражада нотекис юзали, деярли ҳидсиз плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Магний асосидаги воситалар. АТХ коди: А12СХ.
Калий ва магний ионлари муҳим ҳужайра ичидаги катионлар сифатида қатор ферментларни фаолият кўрсатиши, макромолекулаларни ҳужайра ичи тузилмалари билан боғланиши учун, шунингдек мушак қисқаришининг молекуляр механизми учун хам зарурдир. Калий, кальций, натрий ва магний ионларининг хужайра ичидаги ва ташқарисидаги концентрацияларининг нисбати миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатади. Аспартат - калий ва магний ионларининг ташувчиси бўлган эндоген моддадир; ҳужайраларга юқори аффинитетга эга. Шу билан бирга унинг тузлари кучсиз диссоциацияга учрайди. Бунинг оқибатида ионлар ҳужайра ичидаги бўшлиққа комплекс бирикмалар кўринишида киради. Магний ва натрий аспарагинати миокарднинг метаболизмини яхшилайди. Калий ва магнийни организмдаги етишмовчилиги артериал гипертензияни, коронар қон томирларини атеросклеротик шикастланишини, юрак ритмини бузилишларини, миокард патологиясини ривожланиш ҳавфини оширади.
Маълумотлар йўқ.
Препарат юракнинг сурункали касалликларида (юрак етишмовчилигида, инфарктдан кейинги даврда), юрак ритмини бузилишларида, энг аввало юрак қоринчалари аритмияларида қўшимча даволаш учун қўлланади.
Ангишвонагул препаратлари билан мажмуада қўшимча даволаш учун қўлланади.
Магний ва калийнинг қўшимча манбаи сифатида ҳам қўлланади.
Одатдаги суткалик доза 1-2 таблеткадан суткада 3 мартани ташкил қилади. Суткалик дозани 3 таблеткадан суткада 3 мартага ошириш мумкин. Меъда шираси препаратнинг самарадорлигини пасайтириш хусусиятига эга, шунинг учун таблеткаларни овқатдан сўнг қабул қилиш тавсия қилинади.
Препаратнинг таъсир этувчи моддаларига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, III даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шок (АБ<90 мм. сим. уст.) да қўллаш мумкин эмас.
Препаратни гиперкалиемия билан кечувчи касалликлари бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бу тоифа пациентларда қон зардобида электролитлар концентрациясини мунтазам текшириш тавсия қилинади.
Ҳомиладорлик ва лактация
Препарат бу тоифа пациентларда қўлланганида ҳозирги вақтгача унинг қандайдир зарарли таъсири тўғрисида хабар берилмаган.
Препаратни транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ичга қабул қилинадиган тетрациклинлар, темир тузлари ва натрий фториди препаратни меъда ичак йўлларидан сўрилишини тормозлайди. Препаратни юқорида эслатиб ўтилган дори воситалари билан мажмуада қўллаганда қабул қилиш орасида камида 3 соатлик интервал бўлиши керак.
Препаратни калийни тежовчи диуретиклар ва/ёки ААФ ингибиторлари билан бир вақтда буюриш гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади.
Меъда ичак йўллари томонидан:
Препаратнинг катта дозалари қўлланганда, ич келишини тезлашиши кузатилиши мумкин.
Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Доза ошириб юборилганда гиперкалиемия ва гипермагниемия симптомларини юз бериш хавфи ошади.
Доза ошириб юборилган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш (вена ичига кальций хлоридини минутига 100 мг дозада юбориш, зарурат бўлганида гемодиализни буюриш) керак.
5 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
+15 °С дан +30 °С гача ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Рецепт бўйича.
«Гедеон Рихтер» ОАЖ.
1103 Будапешт, Демреи кўч., 19-21, Венгрия.
Kaliy asparaginat: 158 mg/tabletkalar, Magniy aspartat: 140 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Panangin plyonka bilan qoplangan planshetlar №50 (flakon) narxi har bir paket uchun
Panangin plyonka bilan qoplangan planshetlar №50 (flakon) ning to`liq analoglari:
Panangin plyonka bilan qoplangan planshetlar №50 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vengriya.
Panangin plyonka bilan qoplangan planshetlar №50 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Gideon Rixter hisoblanadi.