Facebook Pixel Code

Polivalent gastrofag Medifag (Polyvalent gastrophag Mediphag) ichki va rektal foydalanish uchun suyuqlik, 20 ml №4 (flakon)

dagi narxlar
dan 236000 so'm gacha 264000 so'm
Retsept bo'yicha
19 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Polivalent gastrofag Medifag (Polyvalent gastrophag Mediphag) ichki va rektal foydalanish uchun suyuqlik, 20 ml №4 (flakon)

1 мл препарат қуйдагиларни сақлайди:

фаол моддалар: S. typhimurium; S. newport; S. enteritidis; S. moscow; S. paratyphi B; S. agama; S. java; Sh. flexneri cepoвapoв I, II, III, VI; Sh. sonnei; Sh. boydii; Proteus; Staphylococcus aureus; Pseudomonas aeruginosa ва Escherichia coli бактерияларини хар хил серогрухлар фаголизатларининг стерил тозаланган фильтрати. Титри камида 106 КОЕ/мл. Капсула титри 104 КОЕ/мл дан кам эмас;

ёрдамчи моддалар: Хинозол - 0,0001г/мл ёки суюқ фаг хажмининг 0,01% миқдорида (консервант).

Оч сариқ рангдан - оч қўнғир ранггача бўлган тиниқ суюқлик,оч яшил кўриниши мумкин.

Ичга қабул қилиш ва ректал юбориш учун суюқлик.

Бактериофаг. ATX коди: V03A.

ГастроФАГ- иммунобиологик препарат. Salmonella, Shigella, Proteus, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa ва Escherichia coli бактерияларини ошкозон-ичак касалликларни келтириб чикарувчи турли серогурухларини лизис қилувчи специфик вируслар йиғиндисидир. Фаг зарралари сезувчан бактерияларни мембраналарига бирикиб олади, хужайра ичига киради ва унинг ресурслари хисобига кўпаяди. Бунинг натижасида хужайраларни нобуд бўлиши ва бошқа сезувчан бактерияларни захарлаш хусусиятига эга бўлган етук вирулент фаг зарраларини ажралиб чиқиши юз беради. ГастроФАГ бактериофаги бошқа бактерияларга таъсир қилмайди, хусусан табиий микрофлорани издан чиқармайди.

Salmonella, Shigella, Proteus, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa ва Escherichia coli бактериялари ёки уларни аралашмаси келтириб чиқарган ошкозон-ичак инфекцион касалликларни даволашда ва профилактика қилишда қўлланилади:

  • сальмонеллез;
  • бактериал дизентерия;
  • ўткир диарея;
  • диспепсия;
  • дисбактериоз;
  • инфекцион характердаги гастрит, гастроэнтерит, гастроэнтероколит, энтерит, энтероколит ва колит;
  • ўткир ичак инфекецияси ташхиси бўлган хамма ёш гурухи ва юкори хавф гурухлардаги беморларни даволаш;
  • реконвалисцентларни (бактерия ташувчанлик) санация килиш;
  • ошқозон-ичак инфекциясини профилактика қилиш учун кўлланилади.

Фаг билан самарали даволаш усулини мухим шарти, касаллик тарқатувчини шу фагга сезувчанлигини аниқлаш. (касалдан ажратиб олинган касаллик тарқатувчи штаммларни ГастроФАГ препаратига сезувчанлигини аниқлаш). Касалликни бошланғич даврида фагни қўллаш, юқори самара беради. Препарат ичга қабул қилиш ва ректал юбориш учун мўлжалланган.

Даволаш учун, препарат овқатдан 1 соат олдин, кунига 3 махал қабул қилинади. Давомийлиги, касалликни биринчи кунидан бошлаб 7-10 кун.

Суст намоён бўлган колит синдроми билан характерланадиган ошқозон ичак кассалликларида ва касалликни тузалиш даврида, фагни ёшга боғлиқ миқдорини икки мартта ичга қабул қилишни, ичак бўшалганидан сунг, ректал хуқна кўринишида фагни ёшга кўра белгиланган бир мартталик миқдорини юбориш билан бирга қўшиб қўллаш тавсия этилади.

Препаратни тавсия қилинадиган дозалари:

Ёши Per os (оғиз орқали) Per rectum (ректал-хуқна)
6 ойгача 5 мл дан 2- 3 мартта кунига, 7-10 кун давомида 10 мл бир мартта кунига, 7-10 кун давомида
6 мес. - 1 ёшгача 10-15 мл дан 2- 3 мартта кунига,7-10 кун давомида 20 мл бир мартта кунига, 7-10 кун давомида
1 ёшдан - 3 ёшгача 15-20 мл дан 2- 3 мартта кунига, 7-10 кун давомида 20-30 мл бир мартта кунига, 7-10 кун давомида
3 ёшдан -8 ёшгача 20-30 мл дан ёки 1-2 тадан капсула 2- 3 мартта кунига, 7-10 кун давомида 30-40 мл бир мартта кунига, 7-10 кун давомида
8 ёш ва катталар 30-40 мл дан ёки 2-3 тадан капсула 2-3 мартта кунига, 7-10 кун давомида 50-60 мл бир мартта кунига 7-10 кун давомида

“MediPhag” поливалент ГастроФАГ препаратини қўллаш даврида, касалликни даволашда тавсия этилган бошқа дори воситалари ман қилинмайди.

Препарат захарли эмас. Бирон бир ножўя кўринишлар аниқланмаган.

Препаратни хар қандай компонентига ўта юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ҳар қандай гуруҳ дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин.

Бактериофаг билан даволашни иложи борича эрта бошлаш керак. Препаратни қўллашдан олдин чайқатиш керак. Препарат атроф муҳитдаги бактериялар ривожланиши мумкин бўлган озуқа муҳитини сақлайди.

Шу сабабли, флакон очилганда, препарат олинганда ва сақланганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:

  1. Кўлларни яхшилаб ювиш керак.
  2. Флакон қалпоқчасини очишдан олдин унга спирт эритмаси билан ишлов бериш керак.
  3. Калпоқчани тиқинни олмасдан очиш керак.
  4. Очилган флакондаги препаратни стерил шприц ёрдамида (тиқинни тешиш орқали) олиш керак.
  5. Агар флаконни очишда қалпоқча билан бирга тиқин ҳам чиққан бўлса, флаконни очиқ қолдириш мумкин эмас.
  6. Очилган флаконни совутгичда сақлаш керак. Очилган флакондаги препаратни сақлаш ва очиш қоидаларига риоя килинганда, сақлаш жараёнида хиралашмаган бўлса яроқлилик муддати давомида ишлатиш мумкин.

Хомиладорлик ва эмизиш даврида

Шифокорни қарорига кўра “MediPhag” поливалент ГастроФАГ препаратини хомиладорлик даврида қўллаш мумкин.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

10 мл дан 5 флакон, 20 мл дан 4 та флакон, 100 мл дан 1 та флакон ёки 4.

Ёруғликдан химояланган жойда +2 °С дан +10 °С гача бўлган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«AZIYA IMMUNOPREPARAT МЧЖ».

Тошкент ш. Юнусобод тумани 17- мавзе, Саноат худуди шимолий қисм, участка № 2. Телефон +99895 170-46-16.

Tavsifnomalar
Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
4
Ovoz balandligi:
20 ml
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Polivalent gastrofag Medifag (Polyvalent gastrophag Mediphag) ichki va rektal foydalanish uchun suyuqlik, 20 ml №4 (flakon) narxi 59000 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Polivalent gastrofag Medifag (Polyvalent gastrophag Mediphag) ichki va rektal foydalanish uchun suyuqlik, 20 ml №4 (flakon) ning to`liq analoglari:

Polivalent gastrofag Medifag (Polyvalent gastrophag Mediphag) ichki va rektal foydalanish uchun suyuqlik, 20 ml №4 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Polivalent gastrofag Medifag (Polyvalent gastrophag Mediphag) ichki va rektal foydalanish uchun suyuqlik, 20 ml №4 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Aziya Imunnopreparat hisoblanadi.