Pulmoksol siropi 30 mg / 5 ml 150 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Pulmoksol siropi 30 mg / 5 ml 150 ml (shisha)
Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 30 мг амброксол гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: бензой кислотаси, сорбит (70%), қулупнай экстракти, ионсизланган сув.
Рангсиз, тиниқ эритма.
Сироп.
Муколитик восита. АТХ коди: R05CB06.
Фармакодинамикаси
Амброксол гидрохлориди муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Амброксол бромгексиннинг метаболити бўлиб, кучли балғам кўчирувчи таъсирга эга. Амброксол гидрохлориди сурфактант ҳосил бўлишини рағбатлантиради, киприксимон эпителийнинг фаоллигини оширади. Амброксол гидрохлориди балғам кўчирувчи таъсир кўрсатиб, нафас йўлларида тўпланиб қолган балғамни уни суюлиши ва ёпишқоқлигини камайиши ҳисобига, йўтал вақтида чиқарилишини енгиллаштиради. Бронхиал секрецияни оширади ва унинг ёпишқоқлигини камайтиради.
Муколитик таъсири натижасида шилимшиқни ёпишқоқлигини бузади, балғамни сезиларли даражада юмшатади, шу билан бирги унинг чиқарилишини енгиллаштиради.
Фармакокинетикаси
Амброксол гидрохлориди перорал қўлланганида тез ва тўлиқ сўрилади.
Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 7-12 соатни ташкил қилади.
Метаболитлари сийдик билан чиқарилади.
Биотрансформациянинг якуний маҳсулоти - дибромоантранил кислотаси.
Препарат респиратор йўлнинг шиллиғини патологик қуюқлашиши, уни чиқарилишини камайиши ва муколицилиар клиренсни бузилиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликларни даволаш учун ишлатилади.
Агар шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаса, Пулмоксол қуйидаги усул билан буюрилади: даволашнинг биринчи 2-3 кунида 5 мл дан суткада 3 марта, сўнгра 5 мл дан суткада 2 марта.
Жуда кам ҳолларда кўнгил айнаши, қусиш, диарея, ҳолсизлик, бош оғриғи, тери тошмалари кузатилиши мумкин.
Нохуш самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.
Пулмоксолни бромгексин, амброксолга ёки препаратнинг бирон бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Кодеин ва атропинсимон компонентларни сақловчи секрецияни камайтирувчи йўталга қарши воситалар билан бирга ишлатилмасин.
Кодеин ва йўталга қарши бошқа воситалар билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бунда балғам ва шилимшиқни ажралиши қийинлашади. Жигар, буйрак функциясини бузилишларида, шунингдек пептик яраларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликни В тоифаси
Клиник тадқиқотларни етарли эмаслиги сабабли, препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида фақат жуда муҳим фойда/хавф нисбати баҳоланганидан кейин буюриш мумкин. Препарат кўкрак сутига ажралиб чиқади, бироқ терапевтик дозаларда қабул қилинган препарат болага салбий таъсир кўрсатмайди.
Транспорт воситалари ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари кузатилмаган.
Махсус антидоти йўқ.
Дозани ошириб юборилиш сиптомлари пайдо бўлганида беморларда сунъий қусишни чақириш, меъдани ювиш, симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни буюриш керак.
150 мл сироп тўқ шиша флаконда. 1 флакон (150 мл) ва ўлчоқ қопқоқчаси (15 мл 2,5 мл ва 5 мл ўлчов белгиси билан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ўрамланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Дрогсан Илачлары Сан. ве Тидж. А.Ш.
06760, Чубук, Анқара, Туркия.
Ambroksol: 6 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Pulmoksol siropi 30 mg / 5 ml 150 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Pulmoksol siropi 30 mg / 5 ml 150 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Pulmoksol siropi 30 mg / 5 ml 150 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.
Pulmoksol siropi 30 mg / 5 ml 150 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.
Pulmoksol siropi 30 mg / 5 ml 150 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Drogsan Ilachlari hisoblanadi.