Rapirabel 10 mg 28-sonli 10 tabletka (2 blister x 14 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 274000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Rapirabel 10 mg 28-sonli 10 tabletka (2 blister x 14 tabletka)
фаол модда: арипипразол 5 мг, 10 мг, 15 мг, 20 мг ёки 30 мг;
ёрдамчи моддалар:
5 мг - маннитол, коллидон, полипласдон, повидон, индиго кармин, магний стеарати;
10 мг - маннитол, коллидон, полипласдон, повидон, темир III оксиди, магний стеарати;
15 мг - маннитол, коллидон, полипласдон, повидон, темир II оксиди, магний стеарати;
20 мг - маннитол, коллидон, полипласдон, повидон, магний стеарати;
30 мг - маннитол, коллидон, полипласдон, повидон, темир III оксиди, магний стеарати;
5 мг - мовий рангли, овал шаклли, икки томонлама қавариқ таблеткалар.
10 мг - пушти ранг, думалоқ шаклли, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.
15 мг - сариқ рангли, думалоқ шаклли таблеткалар.
20 мг - оқ рангли, думалоқ шаклли таблеткалар.
30 мг - пушти рангли, думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.
Таблеткалар.
Антипсихотик воситалар (нейролептиклар). АТХ коди: N05AX12.
Антисептик восита (нейролептик). Арипипразолнинг шизофрениядаги терапевтик таъсири D2-допамин ва 5-НТ1а-серотонин рецепторларига қисман агонистик фаоллигининг ва 5-НТ2-серотонин рецепторларига нисбатан антагонистик фаоллигининг биргаликдаги таъсири билан боғлиқ деб тахмин қилинади.
Арипипразол in vitro шароитларда D2- ва D3-допамин рецепторлари, 5-НТ1а- ва 5-НТ2а-серотонин рецепторларига юқори яқинликга ва D4-допамин, 5-НТ2с- ва 5-НТ7-серотонин рецепторлари, α1-адренорецепторлар ва Н1-гистамин рецепторларига ўртача яқинликга эга. Арипипразол шунингдек серотонинни қайта қамраб олиниш соҳаларига ўртача аффинлик ва мускарини рецепторларига аффинликни йўқлиги билан характерланади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилингандан кейин арипипразол меъда-ичак йўлларидан тезда сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига Сmax 3-5 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ киришаолишлиги - 87%. Овқат қабул қилиш арипипразолнинг биокиришаолишлигига таъсир этмайди.
Сss 14 кундан кейин юзага келади. Препаратни кўп марта қабул қилгандаги кумуляциясини олдиндан билиш мумкин. Арипипразолнинг мувозанат ҳолатдаги фармакокинетика кўрсаткичлари дозага пропорционал. Арипипразол ва унинг метаболити дегидроарипипразолни тақсимланишининг суткалик ўзгариб туриши кузатилмаган.
Арипипразол тўқималарда жадал тақсимланади, тақсимланиш ҳажми Vd 4,9 л/кг ни ташкил этади. Даволовчи концентрацияларда 99% дан кўпроқ арипипразол зардоб оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади.
Одам плазмасидаги асосий метаболити дегидроарипипразол D2-допомин рецепторларига арипипразол каби аффинликга эга эканлиги аниқланган.
Арипипразол тизим олди метаболизмга минимал даражада учрайди. Арипипразол жигарда учта усулда метаболизмга учрайди: дегидратланиш, гидроксилланиш ва N-дезалкилланиш. In vitro шароитларида арипипразолнинг дегидратланиши ва гидроксилланишии CYP3A4 ва CYP2D6 изоферментлари, N-дезалкилланиши - CYP3A4 таъсирида юз беради.
Мувозанат ҳолатда плазмадаги дегидроарипипразолнинг AUC кўрсаткичи арипипразолнинг AUC кўрсаткичини 39% ни ташкил этади.
Арипипразолнинг ўртача ярим чиқарилиш даври - Т1/2 си - тахминан 75 соатни ташкил этади.
Нишонланган 14С арипипразолни бир марта қабул қилинганда радиофаол модданинг мувофиқ равишда 27% ва 60% сийдик ва ахлатда аниқланади. Ўзгармаган арипипразолни сийдикда 1% дан кам қисми аниқланади ва қабул қилинган дозанинг тахминан 18% ўзгармаган ҳолда ахлат билан чиқариб юборилади. Арипипразолнинг умумий клиренси, жигар орқали чиқарилиб юбориш ҳисобига 0,7 мл/мин/кг ни ташкил этади.
Шизофрениянинг ўткир хуружларини даволаш, шизофренияни бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун қўлланади.
I типдаги биполяр бузилишларининг маниакал эпизодларини даволаш ва яқинда маниакал ёки аралаш эпизодларни ўтказган I типдаги биполяр бузилишлари бўлган пациентларда самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун қўлланади.
Овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга қабул қилинади.
Шизофрения: бошланғич 10 ёки 15 мг дозада кунига 1 марта буюриш тавсия қилинади. Сақлаб турувчи доза суткада 15 мг ташкил этади.
Биполярли бузилишлардагиманиакал эпизодлар: препаратни суткада 15 ёки 30 мг дозадан бошлаб қабул қилиш керак. Дозани ўзгартиришни зарурат бўлганда, камида 24 соат интервал билан ўтказиш керак.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - ҳушдан кетиш; кам ҳолларда - вазовагал синдром, юракни кенгайиши, юрак бўлмачаларини титраши, тромбофлебит, бош мия ички қон қуюлишлари, бош мия ишемияси; тез-тез эмас - брадикардия, юракни уриб кетиши, миокард инфаркти, QT интервалини узайиши, юрак тўхтаб қолиши, қон қуйилишлари, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, юрак етишмовчилиги, АV блокадаси, миокард ишемияси, чуқур веналар тромбози, флебит, экстрасистолия; тез-тез - ортостатик гипотензия, тахикардия.
Овқат ҳазм қилиш томонидан: жуда кам ҳолларда - АЛТ ва АСТ фаоллигини ошиши; кам ҳолларда - эзофагит, милкларни қоновчанлиги, тилни яллиғланиши, қон аралаш қусиш, ичаклардан қон кетиши, ўн икки бармоқ ичак яраси, ҳейлит, гепатит, жигарни катталашиши, панкреатит, ичакни тешилиши; баъзида - иштахани кучайиши, гастроэнтерит, ютишни қийинлашиши, қабзият, гастрит, кариес, гингивит, геморрой, меъда-қизилўнгач рефлюкси, меъда-ичакдан қон қуйилишлари, периодонтал абсцесс, тилни шиши, ахлатни ушлайолмаслик, колит, тўғри ичакдан қон кетишлари, стоматит, оғизда яраларни ҳосил бўлиши, холецистит, фекалома, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидози, ўт-тош касаллиги, кекириш, меъда яраси; тез-тез - диспепсия, қусиш, қабзият; жуда тез - кўнгил айниши, иштаҳани йўқолиши.
Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - аллергик реакциялар (анафилаксия, ангионевротик шиш, қичишиш, эшакеми).
Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам ҳолларда -креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши, рабдомиолиз, тендинит, тендобурсит, ревматоидли артрит, миопатия; баъзан - бўғимлар ва суякларда оғриқ, миастения, артрит, артроз, мушак кучсизланиши, спазмлар, бурсит; тез-тез - миалгия, тиришишлар.
Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда - алахсираш, эйфория, буккоглоссал синдром, акинезия, эс-ҳушни ҳушдан кетгунча қадар сусайиши, рефлексларни сусайиши, хохишсиз фикрлар, хавфли нейролептик синдром; тез-тез эмас - дистония, мушакларни тортишишлари, диққатни жамлашни сусайиши, парестезия, қўл-оёқлар тремори, импотенция, брадикинезия, либидони кучайиши/сусайиши, ваҳимага берилиш реакциялари, апатия, дискинезия, хотирани сусайиши, ступор, амнезия, инсульт, гиперреактивлик, деперсанализация, хотиранинг пасайиши, ступор, амнезия, инсульт, гиперфаоллик, деперсонализация, “беҳаловатли оёқлар” синдроми (акатизия), миоклонус, кайфиятнинг пасайиб кетиши, рефлексларнинг кучайиши, фикрлаш фаолиятининг секинлашуви, таъсирловчиларга юқори сезувчанлик, гипотония, кўз ҳаракатланиши реакциясини бузилиши; тез-тез - бош айланиши, тремор, экстрапирамид синдром, психомотор қўзғалиш, депрессия, асабийлик, сўлак ажралиб чиқишини кучайиши, душманлик кайфияти, суицидал фикрлар, маниакал фикрлар, ишончсиз қадам ташлаш, эс-ҳушни чалкашиши, пассив харакатларни амалга оширишга қаршилик (тишли ғилдирак синдроми); жуда тез-тез - уйқусизлик, уйқучанлик, акатизия.
Нафас олиш тизими томонидан: кам ҳолларда - қон тупуриш, аспирацион пневмония, балғамни кўп ажралиши, бурун шиллиқ қаватининг қуруқлиги, ўпка шиши, ўпка эмболияси, гипоксия, нафас етишмовчилиги, апноэ; тез-тез эмас - астма, бурундан қон кетиши, ҳиқичоқ, ларингит; тез-тез - ҳансираш, пневмония.
Тери ва тери қопламалари томонидан: кам ҳолларда - макулопапулёз тошмалар, эксфолиатив дерматит, эшакеми; тез-тез эмас - акне, везикулобулёз (пуфаксимон) тошмалар, экзема, алопеция (кал бўлиб қолиш), псориаз, себорея; тез-тез - терини қуриши, қичишиш, кучли терлаш, терида яралар.
Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда - кўз ёшини кўп ажралиши; тез-тез - кўз учириш, ташқи отит, амблиопия, карлик, диплопия, кўзга қон қуйилишлари, фотофобия; тез-тез эмас - кўзни қуриши, кўзда оғриқ, қулоқни шанғиллаши, ўрта қулоқ яллиғланиши, катаракта, таъм сезишни йўқолиши, блефарит; тез-тез - конъюнктивит, қулоқда оғриқ.
Сийдик-таносил тизими томонидан: кам ҳолларда - сут безида оғриқлар, цервицит, галакторея, аноргазмия, сийдик-таносил тизими соҳасида ачишиш, глюкозурия, гинекомастия (эркакларда кўкрак безининг катталашиши), сийдик-тош касллиги, оғриқли эрекция; тез-тез эмас - цистит, тез-тез сийиш, лейкорея, сийдик тутилиши, гематурия, дизурия, аменорея, барвақт эякуляция, қиндан қон кетишлари, вагинал кондидоз, буйрак етишмовчилиги, бачадондан қон кетиши, меноррагия, альбуминурия, буйракда тош, никтурия, полиурия, сийишга қистовлар; тез-тез - сийдикни ушлайолмаслик.
Бошқалар: кам ҳолларда - томоқда оғриқлар, белни қотиб қолиши, бошда оғирлик ҳисси, кандидоз, томоқ соҳасидаги танглик, Мендельсон синдроми, иссиқ уриши; тез-тез эмас - чаноқда оғриқлар , юзни шишиши, лоҳаслик, ёруғликка сезгирлик, жағда оғриқ, эт увишиши, жағларни қотиб қолиши, қоринни дам бўлиши, кўкракда таранглик; тез-тез - гриппга ўхшаш синдром, периферик шиш, кўкрак қафаси, бўйинда оғриқлар.
- арипипразол ёки препаратнинг таркибига кирувчи бошқа ҳар қандай компонентга юқори сезувчанлик;
- 18 ёш гача бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан:
- юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларга (юрак ишемия касаллиги ёки ўтказилган миокард инфаркти, юрак етишмовчилиги ва ўтказувчанликни бузилишлари);
- цереброваскуляр касалликлари бўлган ёки ортостатик гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли,гипотензияга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлари (сувсизланиш, гиповолемия ва гипотензив препаратлар қабул қилиш) бўлган пациентларга;
- тиришиш хуружлари бўлган пациентларга ёки тиришишлар бўлиши мумкин бўлган касалликлар билан хасталанган пациентларга;
- гипертермия хавфи юқори бўлган пациентларга, масалан жадал жисмоний юкламаларда, қизиб кетишда, антихолинергик препаратларни қабул қилишда, сувсизланишда (нейролептикларнинг терморегуляцияни издан чиқариш хусусияти туфайли);
- аспирацион пневмония хавфи юқори бўлган пациентларга (қизилўнгачнинг мотор функциясини бузилиши хавфи ва аспирация туфайли);
- семизлик билан хасталанган пациентларга ва оилада диабет бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Меъдада хлорид кислотаси секрециясини кучли сусайишини чақирувчи гистамин рецепторларининг Н2-блокатори фамотидиннинг арипипразолнинг фармакокинетикасига сезиларли таъсири аниқланмаган.
Арипипразол метаболизмнинг турли йўллари маълум, шу жумладан CYP2D6 ва CYP3А4 ферментлари иштирокида. Соғлом одамларда ўтказилган изланишларда CYP2D6 нинг кучли ингибитори (хинидин) ва CYP3А4 нинг кучли ингибитори (кетоконазол) ичга қабул қилинганда арипипразолнинг клиренсини мувофиқ равишда 52 ва 38% га камайтирган. Шунинг учун арипипразолни CYP3А4 ва CYP2D6 ингибиторлари билан бирга қабул қилинганда унинг дозасини камайтириш керак.
30 мг арипипразолни CYP3А4 нинг кучли индуктори карбамазепин билан бирга қабул қилиш, арипипразолнинг Сmax ва AUC кўрсаткични мувофиқ равишда 68 ва 73% га пасайиши билан кечган ва унинг фаол метаболити дегидроарипипразолнинг Сmax ва AUC мувофиқ равишда 69 ва 71% га пасайиши кузатилган. CYP3А4 ва CYP2D6 нинг бошқа индукторларининг ҳам шундай таъсирини кутиш мумкин.
Арипипразол метаболизмида in vitro шароитларни CYP1A1, CYP1A2, CYP2A6, CYP2B6, CYP2C8, CYP2C9 ва CYP2Е1 ферментлари иштирок этмайди, шу боисдан шу ферментларни ингибиция қиладиган ёки фаоллаштирадиган препаратлар ва бошқа омиллар (мас. чекиш) билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам.
Литий ёки вальпроатни 30 мг арипипразол билан бирга ҳар куни бир вақтда қабул қилиш арипипразолнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмаган.
Клиник тадқиқотларда арипипразол суткада 10-30 мг дозаларда CYP2D6 (декстрометорфан), CYP2C9 (варфарин), CYP2C19 (омепразол, варфарин) ва CYP3А4 (декстрометорфан) субстратлари метаболизмига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмаган. Бундан ташқари, арипипразол ва унинг асосий метаболити дигидроарипипразол in vitro шароитларда CYP1A2 ферменти иштирокида метаболизмни ўзгартирмаган. Арипипразолнинг ушбу ферментлар иштирокида метаболизмга учрайдиган дориларга клиник аҳамиятли даражада таъсири эҳтимоли кам.
Юрак-қон томир касалликлари (юрак ишемияси касаллиги ёки ўтказилган миокард инфаркти, юрак етишмовчилиги ва юрак ўтказувчанлигини бузилишлари), цереброваскуляр касалликлари ва ортостатик гипотензия ривожланиши эҳтимоли бўлгани учун артериал гипотензияга олиб келувчи ҳолатлари (сувсизланиш, гиповолемия ва гипотензив препаратларни қабул қилиш) бўлган пациентларда, тиришиш ҳуружлари бўлган ёки тиришишлар бўлиши мумкин бўлган касалликлари хасталанган пациентларда; гипертермия ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда (мас. жадал жисмоний юкламаларда, иссиқлик уриши, антихолинергик препаратларни қабул қилиш, нейролептикларнинг терморегуляцияни издан чиқариши туфайли сувсизланишда); қизилўнгач мотор функцияси бузилиши туфайли аспирация, аспирацион пневмонияни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда; семизлик билан хасталанган пациентларда ва оиласида диабет бўлганларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Суицидал фикрларга мойиллик ва уриниш психозлар учун характерли бўлиб, шунинг учун дори билан даволаш ўтказилаётганда синчков тиббий кузатув зарур.
Нейролептиклар билан даволаш давомийлиги ортиб бориши билан кеч ривожланадиган дискинезия ҳавфи ортиб боради, шунинг учун арипипразол қабул қилиш фонида кечки дискинезия симптомлари пайдо бўлганда, унинг дозасини камайтириш ёки уни бекор қилиш керак. Даволашни бекор қилгандан кейин бу симптомлар вақтинча кучайиши ёки ҳатто илк бор пайдо бўлиши мумкин.
Нейролептиклар, шу жумладан арипипразол билан даволаганда хавфли нейролептик синдром ривожланиши мумкин ва у гиперпирексия, мушак ригидлиги, руҳиятни бузилиши ва вегетатив нерв тизимининг беқарорлиги (мунтазам бўлмаган пульс ва артериал босим, тахикардия, терлаш ва юрак аритмияси) билан намоён бўлади.
Бундан ташқари, баъзан КФК фаоллигини ошиши, миоглобинурия (рабдомиализ) ва ўткир буйрак етишмовчилиги пайдо бўлади. Хавли нейролептик синдром симптомлари ёки тушунтириб бўлмайдиган иситма пайдо бўлганида арипипразолни бекор қилиш керак.
Айрим ҳолларда яққол намоён бўлган ва кетоацидоз билан боғлиқ бўлган, гиперосмоляр кома ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин бўлган гипергликемия атипик нейролептикларни қабул қилган пациентларда кузатилган. Гарчи атипик нейролептикларни қабул қилиш ва гипергликемик типдаги бузилишлар ўртасидаги боғлиқлик ноаниқ қолаётган бўлсада, қандли диабет диагностика қилинган беморлар атипик нейролептикларни қабул қилаётганда қонда глюкоза миқдорини аниқлашни мунтазам ўтказиб туришлари керак. Қандли диабетни ривожланиш хавфи бўлган пациентлар (семизлик, оилада диабет бор) атипик нейролептикларни қабул қилаётганда даволаш курси бошланишида ва препаратни қабул қилиш жараёнида вақти-вақти билан қонда глюкоза миқдорини аниқлаб туришлари керак. Атипик нейролептиклар қабул қилаётган ҳар бир пациентда кучли чанқоқ, тез-тез сийиш, полифагия, беҳоллик каби гипергликемия симптомларининг доимий мониторингини ўтказиб туриш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Бошқа нейролептикларни буюрилганда бўлгани каби, арипипразол буюрилганда пациент ҳаракатланаётган механизмлар билан ишлаш ва автомобилни бошқаришда хавфи тўғрисида огоҳлантирилган бўлиши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақланиши ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмаслиги керак.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, астения, диарея, уйқучанлик, тахикардия, экстрапирамид бузилишлар, ўткинчи ҳушдан кетиш.
Даволаш: фаолланган кўмир, арипипразол қабул қилгандан 1 соат кейин юборилган (50 г) кўмир арипипразолнинг AUC ва Сmax ни мувофиқ равишда 51 ва 41% га камайган), бир маромда сақлаб турувчи даволаш усуллари, нафас йўлларининг адекват ўтказувчанлигини таъминлаш, оксигенация, ўпканинг самарали ветилляцияси ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. Аритмияларни аниқлаш мақсадида ЭКГ ни қайд қилиш билан юрак-қон томир тизими функциясни назорат қилиш. Ҳамма симптомлар йўқ бўлиб кетгунча синчков тиббий кузатув ўтказиб туриш керак.
Гемодиализнинг самарадорлик эҳтимоли кам (буйрак орқали ўзгармаган ҳолда деярли чиқарилмайди ва плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланади).
“Рапирабел® 5”, таблеткалар 5 мг дан №28.
“Рапирабел® 10”, таблеткалар 10 мг дан №28.
“Рапирабел® 15”, таблеткалар 15 мг дан №28.
“Рапирабел® 20”, таблеткалар 20 мг дан №28.
“Рапирабел® 30”, таблеткалар 30 мг дан №28.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
ИП ООО “NOBEL PHARMSANOAT”
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув бўйи к., 5 “А”.
Тел. (99871) 2659099; факс: (99871) 2659199.
Aripiprazol: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Rapirabel 10 mg 28-sonli 10 tabletka (2 blister x 14 tabletka) narxi 49000 so'm - 14 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Rapirabel 10 mg 28-sonli 10 tabletka (2 blister x 14 tabletka) ning to`liq analoglari:
Rapirabel 10 mg 28-sonli 10 tabletka (2 blister x 14 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Rapirabel 10 mg 28-sonli 10 tabletka (2 blister x 14 tabletka) ning asosiy faol moddasi Aripiprazol hisoblanadi.