Relif Advans (Relif Advanc) rektal malham 28,4 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Relif Advans (Relif Advanc) rektal malham 28,4 g (naycha)
фаол модда: бензокаин 200 мг, акула жигарининг мойи 30 мг;
ёрдамчи моддалар: ёрқин минерал мойи, оқ вазелин, пропиленгликоль, метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), сорбитан стеарати.
Оқ ёки сарғиш бегона моддаларсиз суртма.
Ректал суртма.
Геморройни ва анал ёриқларини даволашда қўлланадиган восита, маҳаллий қўллаш учун. АТХ коди: C05AD03.
Бензокаин - маҳаллий анестетик, яққол маҳаллий оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Резорбтив таъсир кўрсатмайди, ўрганиб қолишини чақирмайди.
Акула жигарининг мойи маҳаллий яллиғланишга қарши, ярани битказувчи ва иммуномодулловчи таъсир кўрсатади.
- ташқи ва ички геморрой, эрозиялар, ёриқлар ва аноректал соҳасидаги микрожароҳатларни симптоматик даволаш;
- проктологик операцияларини ўтказган пациентлардаги операциядан кейинги даврда, диагностик муолажаларини ўтказишда оғриқсизлантириш учун.
Препарат гигиеник муолажалар ўтказилганидан кейин қўлланиши керак. Аппликатордан ҳимоя қалпоқчасини олинади. Аппликатор тюбикка ўрнатилади ва аппликаторни мойлаш учун оз миқдордаги суртма сиқиб чиқарилади.
Суртма аппликатор орқали эҳтиёткорлик билан шикастланган соҳаларга, сиртга ёки орқа чиқарув йўлининг ичига кунига 4 мартагача (эрталаб, кечқурун ва ичак ҳар бир бўшалганидан кейин) юборилади.
Ҳар бир қўллашдан кейин аппликатор яхшилаб ювилади ва у ҳимоя қалпоқчасига жойланади. 12 ёшгача бўлган болаларга - шифокор тавсияси бўйича.
Кам ҳолларда аллергик реакциялар: ачишиш, гиперемия, анал тешиги соҳасида тери тошмалари бўлиши мумкин.
Препаратнинг ингредиентларига юқори шахсий сезувчанлик, тромбоэмболик касаллиги, гранулоцитопения.
Тавсия қилинган бир марталик ва суткалик дозаларни аҳамиятли ошиши ҳолларида бензокаиннинг тизимли сўрилишини ошиши мумкин, бу уйқучанлик, безовталик, қўзғалиш кўринишидаги клиник белгилар билан намоён бўлиши мумкин; кам ҳолларда тиришишлар бўлиши мумкин. Жуда кам бензокаиннинг юқори дозалари метгемоглобинемия чақириши мумкин, у нафаснинг бузилишлари ва цианозлар кўринишида намоён бўлади.
Акула жигари ёғининг тавсия этилган дозалардан аҳамиятли ошиши айрим пациентларда қон ивишининг тезлашишига олиб келиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши ҳолларида даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.
Орқа чиқариш йўлидан кўп миқдорда қонли ажралмалар келганида ёки препарат қўлланганидан кейин 7 кун давомида терапевтик самара бўлмаганида проктолог билан қўшимча маслаҳатлашиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Шифокорнинг розилигисиз ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Шифокор ҳар бир пациент учун дори воситасининг хавф/фойда нисбатини баҳолаши керак.
Автомобиль ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни МАО ингибиторлари, антидепрессантлар ва гипотензив препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда.
2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Туба 28,4 г (1 oz). Туба аппликатор ва илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.
Рецептсиз.
«Байер Консьюмер Кэр АГ»
Петер Мериан-Штрассе 84, 4052 Базель, Швейцария.
«Фамар С.А.»
63, Аг. Димитриу стр., 17456 Алимос, Афина, Греция.
Benzokain: 200 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Relif Advans (Relif Advanc) rektal malham 28,4 g (naycha) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Relif Advans (Relif Advanc) rektal malham 28,4 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Relif Advans (Relif Advanc) rektal malham 28,4 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Gretsiya.
Relif Advans (Relif Advanc) rektal malham 28,4 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Benzokain hisoblanadi.