Retinalamin Mushak ichiga va parabulbar yuborish uchun eritma tayyorlash uchun retinalamin liyofilizat, 5 mg № 10 (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Retinalamin Mushak ichiga va parabulbar yuborish uchun eritma tayyorlash uchun retinalamin liyofilizat, 5 mg № 10 (flakon)
Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5 мг ретиналамин (сувда эрувчан полипептид фракцияларининг мажмуаси);
ёрдамчи модда: 17 мг глицин (стабилизатор).
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли лиофилланган кукун ёки ғовак масса.
Мушак ичига ва парабульбар юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.
Тўқималар репарациясининг стимулятори. АТХ коди: S01XA.
Фармакодинамикаси
Ретиналамин - 10000 Да дан ошмайдиган молекуляр массали сувда эрувчан полипептид фракцияларининг мажмуасидир.
Препарат фоторецепторлар ва тўр парданинг хужайра элементларига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади; дистрофик ўзгаришларида пигментли эпителий ва фоторецепторларнинг ташқи сегментларини, глиал хужайраларнинг функционал ўзаро таъсирини яхшиланишига ёрдам беради; тўр парданинг ёруғликка сезгирлигини тикланишини тезлаштиради. Кўз тўр пардасининг касалликлари ва жароҳатларида репаратив жараёнларини фаоллаштиради, томирларнинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради, маҳаллий яллиғланиш реакцияларини кўринишларини камайтиради.
РЕТИНАЛАМИН® нинг таъсир механизми унинг метаболик фаоллиги билан белгиланади: препарат кўз тўқималарининг метаболизмини яхшилайди ва хужайра мембраналарининг фаолиятини нормаллаштиради, хужайра ички оқсил синтезини яхшилайди, липидларнинг перекисли оксидланиш жараёнларини бошқаради, энергетик жараёнларни уйғунлашишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
РЕТИНАЛАМИН® таркиби, таъсир этувчи моддаси полипептид фракцияларининг мажмуаси бўлганлиги туфайли, унинг айрим компонентларини одатдаги фармакокинетик таҳлилини ўтказишнинг имконияти йўқ.
Компенсацияланган бирламчи очиқ бурчакли глаукома, диабетик ретинопатия, тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофияси, тўр парданинг марказий дистрофияси, миопия касаллиги (мажмуавий даволаш таркибида), марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда қўлланади.
Катталарга диабетик ретинопатияда, тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофиясида, марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда парабульбар ёки мушак ичига 5-10 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Даволаш курси - 5-10 кун; зарурати бўлганида 3-6 ойдан кейин такрорланади.
Компенсацияланган бирламчи очиқ бурчакли глаукомада парабульбар ёки мушак ичига 5 мг дан суткада 1 марта. Даволаш курси 10 кун; зарурати бўлганида 3-6 ойдан кейин такрорланади.
Миопия касаллигида парабульбар 5 мг дан суткада 1 марта. Даволаш курси 10 кун. Ангиопротектор воситалар ва В гуруҳи витаминлари билан бирга тавсия қилинади.
Препарат 1-2 мл инъекция учун сув, 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% прокаин (новокаин) эритмасида эритилади, кўпик ҳосил бўлмаслиги учун игна флакон деворига йўналтирилади.
1-5 ёшли болаларга тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофиясида, марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда парабульбар ёки мушак ичига 2,5 мг дан суткада 1 марта буюрилади.
6-18 ёшли болаларга тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофиясида, марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда парабульбар ёки мушак ичига 2,5-5,0 мг дан суткада 1 марта буюрилади.
Препарат 1-2 мл 0,9% натрий хлорид эритмасида эритилади, кўпик ҳосил бўлмаслиги учун игна флакон деворига йўналтирилади. Даволаш курси - 10 кун; зарурати бўлганида 3-6 ойдан кейин такрорланади.
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, 18 ёшгача бўлган болаларда - компенсацияланган бирламчи очиқ бурчакли глаукома, диабетик ретинопатия, миопия касаллиги (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги туфайли);
1 ёшгача бўлган болаларда - тўр парданинг жароҳат ва яллиғланишдан кейинги марказий дистрофияси, марказий ва периферик тапеторетинал абиотрофияда қўллаш мумкин эмас.
Ножўя самаралари ҳақида маълумотлар йўқ.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабарлар берилмаган.
Дори препаратини биринчи марта қабул қилганда ёки уни бекор қилганда таъсир қилишининг ўзига хослиги йўқ.
Препаратнинг дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
РЕТИНАЛАМИН® ни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича ишлатинг.
Флакондаги эритилган дори воситасини сақлаш ва сақлашдан кейин ишлатиш мумкин эмас. РЕТИНАЛАМИН® эритмасини бошқа эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.
Инъекция ўтказиб юборилганда иккита дозани юбориш тавсия этилмайди, навбатдаги инъекцияни эса белгиланган кунда амалга ошириш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш
Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида маълумотлар йўқ). Лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситаларини бошқариш қобилияти ва юқори диққат-эътибор ва психомоторик реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришга таъсири
Препарат транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 °С дан 20 °С гача ҳароратда.
Мушак ичига ёки парабульбар юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 5 мг. 22 мг дан лиофилазат 5 мл ҳажмли флаконларда, 5 флакондан ПВХ плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецепт бўйича берилади.
«ГЕРОФАРМ» МЧЖ
Россия, 191119 Санкт-Петербург, Звенигородская кўч., 9 уй.
Телефон. (812) 703 79 75 (кўп каналли), факс (812) 703 7976.
Retinalamin: 5 mg/flakon
Ko`p so`raladigan savollar
Retinalamin Mushak ichiga va parabulbar yuborish uchun eritma tayyorlash uchun retinalamin liyofilizat, 5 mg № 10 (flakon) narxi 92480 so'm - 1 шт.
18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Retinalamin Mushak ichiga va parabulbar yuborish uchun eritma tayyorlash uchun retinalamin liyofilizat, 5 mg № 10 (flakon) ning to`liq analoglari:
Retinalamin Mushak ichiga va parabulbar yuborish uchun eritma tayyorlash uchun retinalamin liyofilizat, 5 mg № 10 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Retinalamin Mushak ichiga va parabulbar yuborish uchun eritma tayyorlash uchun retinalamin liyofilizat, 5 mg № 10 (flakon) ning asosiy faol moddasi Retinalamin hisoblanadi.