Facebook Pixel Code

Rinorus burun spreyi 0,05%, 20 ml (flakon)

dagi narxlar
Без рецепта
Analoglar (dan 2010 so'm)
Hajmi:
10 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Rinorus burun spreyi 0,05%, 20 ml (flakon)

1 мл томчида қуйидагилар сақланади:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди - 0,5 ёки 1 мг;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий хлориди, динатрий эдетати (этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи [трилон Б]), натрий дигидрофосфат дигидрати, натрий гидрофосфати додекагидрати, эвкалипт барглари мойи (эвкалипт мойи), инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Назал томчилар.

Конгестив восита - вазоконстриктор (альфа-адреномиметик). АТХ коди: R01AA07.

Ксилометазолин альфа-адреномиметик фаолликка эга маҳаллий қон томирларни торайтирувчи (деконгестантлар) гуруҳига мансуб, буруннинг шиллиқ қаватини шиши ва гиперемиясини бартараф этиб, буруннинг шиллиқ қаватининг қон томирларини торайтиради, бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради.

Препаратнинг таъсири уни қўллагандан бир неча минутдан кейин бошланади ва 10 соатгача давом этади.

Фармакокинетикаси

Препарат маҳаллий қўлланилганда деярли сўрилмайди, шунинг учун қон плазмасидаги концентрацияси жуда паст (замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди).

Ринит (тумов) кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликлар, ўткир аллергик ринит, синуситлар, ўрта отит (бурун-ҳалқумнинг шиллиқ қаватини шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида), риноскопияни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Назал томчилар

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга 2-3 томчидан 0,1% ли ксилометазолин эритмаси ҳар бир бурун йўлига суткада 3-4 марта юборилади.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 0,05% ли ксилометазолин эритмаси ҳар бир бурун йўлига суткада 1-2 марта юборилади. Кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Препаратни танафуссиз 3-5 кундан кўп қўллаш мумкин эмас.

Тез-тез ва/ёки узоқ муддат қўлланилганда - бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; кам ҳолларда - бурун шиллиқ қаватини шиши, қусиш, бош оғриғи, юрак уриб кетиши, тахикардия, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши, депрессия (узоқ вақт юқори дозалар қўлланилганда).

Ксилометазолинга юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, гипертиреоз, бош мия пардаларида жаррохлик аралашувлари (анамнезда), ҳомиладорлик, болаларда (6 ёшгача - 0,1% ли эритма учун ва 0,05% эритма учун - 2 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан даволаганда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан - қандли диабет, лактация даври, ЮИК, III-IV функционал синф стенокардияси, простата безининг гиперплазияси.

МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланилганида тизимли таъсири кучайиши мумкин.

Флакон қопқоқчаси бураб очилади. Флаконнинг тубига енгил босиб бурун ҳга томизилади. Узоқ вақт, масалан сурункали ринитда қўллаш мумкин эмас. Тавсия этилган дозадан юқори дозаларда транспорт воситалари ёки қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши.

Даволаш: шифокор кузатуви остида симптоматик даволаш.

Назал томчилар 0,05% ва 0,1%

5 ёки 10 мл дан томчилагич-тиқин ва бураладиган қалпоқча билан полиэтилен флаконларда.

Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

50 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида (стационар учун).

5 йил.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецептсиз.

«Акционерное Курганское общество медицинских препаратов и изделий «Синтез» Очиқ акционерлик жамияти (“Синтез” ОАЖ).

Россия, 640008, Курган ш., Конституция пр., 7

Тел/факс: (3522) 48-16-89

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Ksilometazolin: 0.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Spray
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
20 ml
Qo'llash tartibi:
Burunga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
2 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Rinorus burun spreyi 0,05%, 20 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Rinorus burun spreyi 0,05%, 20 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Ksilometazolin hisoblanadi.

Rinorus burun spreyi 0,05%, 20 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Sintez hisoblanadi.