Salitsil kislotasi (Acidum salicylici) Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 1%, 20 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Salitsil kislotasi (Acidum salicylici) Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 1%, 20 ml (shisha)
Салицил кислотаси, этанол.
1%, 2% спиртли эритма.
Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.
Препаратнинг асосий таркибий компонентлари салицил кислотаси ва этанол ҳисобланади.
Салицил кислотаси ёғ ва тер безларининг секрециясини бостиради. Кичик концентрацияларда кератопластик, юқори концентрацияларда керотолитик таъсир кўрсатади. Микробларга қарши ва замбуруғларга қарши хусусиятларга эга, шунингдек терининг рН меъёрий қийматини тиклайди.
Этанол ёғ қатори наркотик моддаларига мансубдир. Этил спиртига (алкоголга) марказий нерв тизимининг хужайралари, айниқса бош мия пўстлоғи хужайралари жуда сезгир. Тиббиёт амалиётида уни асосан сиртга антисептик ва қитиқловчи восита сифатида қўлланади. Препарат умуман антисептик, қитиқловчи, чалғитувчи ва кератолитик таъсир кўрсатади.
Терининг шикастланишлари (ёғли себорея, оддий хусунбузар, сурункали экзема, псориаз, дискератозлар, ихтиоз, сўгаллар, қадоқларда) қўлланади
Сиртга. Препарат терининг шикастланган жойларига суткада 2-3 марта суртилади.
Камдан-кам ҳолларда қичишиш, ачишиш, қизариш, тери тошмалари каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Терининг катта юзаларига узоқ қўлланганда ёки окклюзион боғловлар ишлатилганда тизимли реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Резорцин (эрувчан ҳосил бўлади) ва рух оксиди (эримайдиган рух салицилати ҳосил бўлади) билан фармацевтик номутаносиб.
Салицил кислотасининг препаратларини бензоилпероксид ва маҳаллий ретиноидлар билан ишилатиш мумкин эмас.
Препаратга юқори сезувчанлик.
Эритманинг таркибига этанол киради.
Салицил кислотаси препаратларини спиртли лосьонлар, асосида терини кўчирувчи (пўст ташловчи) бошқа кислоталари бўлган таркиблар, скраблар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу терини қуришига ва кучли таъсирланишига олиб келиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
1%, 2% спиртли эритма, 20, 25 ёки 50 мл дан флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“ZIYO NUR FARM” ХК,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор кўч. 5/4,
тел/факс: 287-62-22.
Salitsil kislotasi: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Salitsil kislotasi (Acidum salicylici) Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 1%, 20 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Salitsil kislotasi (Acidum salicylici) Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 1%, 20 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Salitsil kislotasi (Acidum salicylici) Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 1%, 20 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Salitsil kislotasi (Acidum salicylici) Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 1%, 20 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Salitsil kislotasi hisoblanadi.