Facebook Pixel Code

Sefecon H (Cefecon H) rektal suppozitorlari № 10 (2 blister x 5 ta sham)

dagi narxlar
Без рецепта
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sefecon H (Cefecon H) rektal suppozitorlari № 10 (2 blister x 5 ta sham)

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: кофеин - 50 мг, напроксен - 75 мг, салициламид - 600 мг;

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (H 15, W 35 маркали Витепсол, NA 15, NAS 50 маркали суппосир) - 2,20 г вазнли суппозиторий олингунча.

Оқ ёки сарғиш ёки кремсимон тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг кўндаланг кесимида доғлар бўлмаслиги керак, ҳаволи ўзак ёки воронкасимон чуқурлик бўлишига йўл қўйилади.

Ректал суппозиторийлар.

Мажмуавий оғриқни қолдирувчи восита (НЯҚП + психостимулловчи восита). АТХ коди: N02BA55.

Цефекон® Н - мажмуавий препарат, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Напроксен ва салициламид ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) бўлиб, уларнинг таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши ва гипоталамусдаги ҳароратини бошқарувчи марказга таъсири билан боғлиқ.

Кофеин психостимуляцияловчи, аналептик ва силлиқ мушакларга спазмолитик таъсир кўрсатади.

  • енгил ва ўртача оғирликдаги оғриқ синдромида оғриқсизлантирувчи воситаси сифатида: невралгия, миалгия, ишиас, люмбаго; таянч-ҳаракат аппаратининг дегенератив-дистрофик касалликлари (остеохондроз, остеоартроз, анкилозловчи спондилит), бош ва тиш оғриғи, мигрень; дисменорея (оғриқли ҳайз кўриш);
  • иситмани туширувчи восита сифатида: шамоллаш, инфекцион, яллиғланиш касалликлардаги иситма синдромидақўлланади.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида), бронхиал астманинг тўлиқ ёки нотўлиқ қўшилиши, бурун ва буруннинг ён бўшлиқларини қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ни (шу жумладан анамнездаги) ўзлаштираолмаслик, гипокоагуляция, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, юрак-қон томир тизимининг органик касалликлари, юрак етишмовчилиги, қон касалликлари, шишлар, вестибуляр аппаратнинг патологияси, юқори қузғалувчанлик, уйқусизлик, ёпиқ бурчакли глаукома, болалар (16 ёшгача), ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Кексаларда (70 ёшдан ошган) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ректал буюрилади. Суппозиторий контур уяли ўрамидан чиқарилади ва ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи клизмадан сўнг бўшалганидан кейин тўғри ичакка 1 суппозиторийдан, кунига 1-3 марта чуқур қилиб киритилади. Суппозиторийлар киритилганидан сўнг 30-40 минут давомида горизонтал ҳолатда бўлиш лозим.

Шифокор маслаҳатисиз оғриқсизлантирувчи восита сифатида кўпи билан 5 кун, иситмани туширувчи восита сифатида эса 3 кун давомида қўллаш лозим.

Аллергик реакциялар, бош айланиши, қўзғалиш, уйқучанлик, психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, қулоқларда шовқин, тахикардия, артериал босимни ошиши, тромбоцитопения, агранулоцитоз, апластик анемия, жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилиши; тўғри ичакда қичишиш ва оғриқ.

Цефекон® Н препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Напроксен бета-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирини камайтиради. Бир вақтда қўлланганида напроксен фуросемиднинг диуретик самарасини камайтириши мумкин. Напроксен фенитоин, сульфаниламидлар, метотрексатнинг токсиклигини оширади.

Салициламид билвосита антикоагулянтларнинг, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини кучайтиради. Салициламид бир вақтда қўлланганида глюкокортикостероидлар, минералокортикостероидлар, эстрогенларнинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини кучайтиради. Салициламид миелотоксик дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини (гемопоэз) сусайиш хавфи ошади.

Кофеин юрак гликозидларининг сўрилишини тезлаштиради ва таъсирини кучайтиради, уларнинг токсиклигини оширади. Кофеинни бета-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш терапевтик самараларини ўзаро бостирилишига олиб келиши мумкин; адренергик бронхларни кенгайтирувчи дори воситалари билан - марказий нерв тизимини қўшимча рағбатлантирилишига ва бошқа аддитив токсик самараларга олиб келади.

Тўғри ичакда қичишиш ёки нохушлик ҳисси пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсир қилишига нисбатан махсус текширишлар ўтказилмаган.

Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш, психомотор реакциялар тезлигини ва яхши кўришни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолиятларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ректал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Рецептсиз.

«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия

603950, Нижний Новгород ш.,

ГСП-459, Салганская кўч., 7

Тел.: (831) 278-80-88

Факс: (831) 430-72-28

Интернет: http://nizhpharm.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Kofein: 50 mg/shamlar, Naproksen: 75 mg/shamlar, Salitsilamid: 600 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Sefecon H (Cefecon H) rektal suppozitorlari № 10 (2 blister x 5 ta sham) ning to`liq analoglari:

Sefecon H (Cefecon H) rektal suppozitorlari № 10 (2 blister x 5 ta sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Sefecon H (Cefecon H) rektal suppozitorlari № 10 (2 blister x 5 ta sham) ishlab chiqaruvchisi Nijfarm hisoblanadi.