Sefoson in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 500 mg + 500 mg (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Analoglar (dan 13600 so'm)
da mavjud emas Toshkent
Sefoperazon: 500 mg/flakon, Sulbaktam: 500 mg/flakon
Uchun ko‘rsatma Sefoson in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 500 mg + 500 mg (flakon)
Цефосон-500
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг цефоперазонга эквивалент бўлган цефоперазон натрий, 250 мг сульбактамга эквивалент бўлган сульбактам натрий.
Цефосон-1000
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 500 мг цефоперазонга эквивалент бўлган цефоперазон натрий, 500 мг сульбактамга эквивалент бўлган сульбактам натрий.
Цефосон-2000
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1000 мг цефоперазонга эквивалент бўлган цефоперазон натрий, 1000 мг сульбактамга эквивалент бўлган сульбактам натрий.
Оқ ёки деяли оқ рангли кукун.
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.
Тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар. Учинчи авлод цефалоспоринлари. АТХ коди: J01DD32.
Цефосоннинг антибактериал компоненти - бактерия ҳужайраси деворининг синтезини сусайтириш йўли билан бактерицид таъсир қилувчи, учинчи авлод цефалоспорини - цефоперазондир. Цефосон Neisseriaceae ва Acinetobacter га нисбатан антибактериал таъсиридан ташқари, бошқа қўзғатувчиларга нисбатан реал антибактериал фаолликка эга эмас, бироқ у бета-лактам антибиотикларга резистент бўлган микроорганизмлар ишлаб чиқарадиган фермент - бета-лактамазаларнинг ингибиторидир.
Цефосон резистент микроорганизмлар томонидан чақирилган пенициллинлар ва цефалоспоринларнинг деструкциясини олдини олади ва пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан яққол синергизм намойиш қилади. Сульбактам шунингдек айрим пенициллинни боғловчи оқсиллар билан боғланиши туфайли, сезгир микроорганизмлар цефоперазоннинг бир ўзининг таъсирига нисбатан сульбактам/цефоперазоннинг таъсирига кўпроқ мойил бўлиб қоладилар.
Сульбактам ва цефоперазоннинг мажмуаси қуйидаги микроорганизмларга қарши фаолдир: Haemophylus influenzae, Bacteroides нинг турлари, Acinetabacter calcoaceticus, Enterobacter aerodens, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Klebsiella pneumoniae, Morganella morganii, Citrobacter freundii, Enterobacter cloacae, Citrobacter diversus.
Сульбактам/цефоперазон in vitro шароитида клиник аҳамиятли микроорганизмларнинг кенг доирасига қарши фаолликни намоён қилади.
Граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumonia (асосан Diplococcus pneumoniae), Streptococcus pyogenes (А гуруҳи бета-гемолитик стрептококк), Streptococcus agalactiae (В гуруҳи бета-гемолитик стрептококк), бета-гемолитик стрептококкларнинг кўпчилик бошқа турлари, Streptococcus faecalis нинг кўпчилик турлари.
Грамманфий микроорганизмлар: Escherichia coli, Klebsiella турлари, Enterobacter турлари, Citrobacter турлари, Haemophilus influenzae, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii (асосан Proteus morganii), Providencia rettgeri (асосан Proteus rettgeri), Providencia турлари, Serratia турлари (шу жумладан S. marcescens), Salmonella ва Shigella турлари, Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas нинг айрим турлари, Acinetobacter calcoaceticus, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Bordetella pertussis, Yersinia enterocolitica
Анаэроб микроорганизмлар: грамманфий бациллалар (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides нинг бошқа турлари ва Fusobacterium нинг турлари); граммусбат ва грамманфий кокклар (шу жумладан Рерtococcus, Peptostreptococcus ва Veillonella турлари); граммусбат бациллалар (шу жумладан Clostridium, Eubacterium ва Lactobacillus турлари).
Фармакокинетикаси
Цефосон препарати юборилганида олинган сульбактамнинг дозасини тахминан 84% ва цефоперазоннинг дозасини тахминан 25% буйраклар орқали чиқарилади. Цефоперазоннинг дозасини катта қисми сафро билан чиқарилади. Сульбактам/цефоперазон юборилганидан кейин сульбактамнинг ўртача Т1/2 муддати 1 соатни, цефоперазонники эса - 1,7 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозага пропорционалдир.
2 г сульбактам/цефоперазон вена ичига 5 минут давомида юборилганидан кейин сульбактам ва цефоперазоннинг максимал концентрацияларини ўртача қиймати мувофиқ 130,2 ва 236,8 мкг/мл ни ташкил қилади. Бу цефоперазонни тақсимланиши (Vα=10,2-11,3 л) га нисбатан, сульбактамнинг каттароқ ҳажмда (Vα=18,2-27,6 л) тақсимланишидан далолат беради.
Сульбактам ҳам, цефоперазон ҳам организмнинг тўқима ва суюқликларида, шу жумладан сафро, ўт пуфаги, тери, аппендикс, фалопий найлари, тухумдонлар, бачадонда ва бошқаларда жадал тақсимланишга учрайдилар.
Болаларда сульбактамнинг ўртача Т1/2 муддати 0,91 соатдан 1,42 соатгача, цефоперазонники эса - 1,44 соатдан 1,88 соатгача бўлган вақт чегарасида бўлади.
Сульбактам ва цефоперазон орасида, улар мажмуавий препарат шаклида бирга қўлланганида қандайдир фармакокинетик ўзаро таъсирига тааллуқли маълумотлар йўқ.
Кўп марта юборилганидан кейин сульбактам/цефоперазоннинг фармакокинетикасида қандайдир жиддий ўзгаришлар ва ҳар 8-12 соатда қўлланганида уларнинг кумуляцияси аниқланмаган.
Препаратга сезгир микроорганимлар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун монотерапия кўринишида қўлланади: нафас йўлларининг инфекциялари (юқори ва қуйи қисмлари); интраабдоминал инфекциялар (перитонит, холецистит, холангит ва бошқ.); сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (юқори ва қуйи қисмлари); септицемия; менингит; тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; суяк ва бўғимларнинг инфекциялари; чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари; гонорея ва жинсий аъзоларнинг бошқа инфекциялари.
Айрим касалликларда Цефосон препарати бошқа антибиотиклар билан бирга мажмуавий даволаш таркибида қўлланиши мумкин.
Цефосон вена ичига ва мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Даволашни бошлаш олдидан, тери синамасини бажариб, пациентда юқори сезувчанликнинг борлигини истисно қилиш керак.
Катталарда қўлланиши. Цефосоннинг тавсия қилинган суткалик дозаси 2-4 г ни ташкил қилади. Препаратни ҳар 12 соатда бир хил тақсимланган дозаларда юбориш керак. Оғир ёки рефрактер инфекцияларда Цефосоннинг суткалик доза 8 г гача оширилиши мумкин.
Цефосонни олаётган пациентларда цефоперазон препаратларини қўшимча юборишнинг зарурати туғилиши мумкин (ҳар 12 соатда бир текис тақсимланган дозада юбориш керак). Сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 4 г га тенг.
Жигар фаолиятини бузилишида қўлланиши. Оғир обструкцион сариқликда ва оғир жигар касалликларида ёки бу иккала патология буйраклар фаолиятини бузилиши билан кечган ҳолларда Дозани тўғрилаш зарур бўлиши мумкин. Жигар фаолиятини бузилишлари ва буйрак фаолиятини йўлдош бузилишлари бўлган пациентларда плазмада цефоперазоннинг концентрациясини назорат қилиш ва зарурат бўлганида дозага мувофиқ равишда ўзгартириш киритиш керак. Препаратнинг плазмадаги концентрациясини синчков назорати ўтказилмаган ҳолларда, цефоперазоннинг дозаси суткада 2 г дан ошмаслиги керак.
Буйраклар фаолиятини бузилишларида қўлланиши. Цефосон креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда қўлланганида, сульбактамнинг клиренсини пасайишини компенсация қилиш мақсадида, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Креатинин клиренси минутига 15-30 мл бўлганида сульбактамнинг максимал бир марталик дозаси ҳар 12 соатда 1 г ни; креатинин клиренси минутига 15 мл дан кам бўлганида - ҳар 12 соатда 500 мг ни ташкил қилади. Шунинг учун оғир инфекцияларда цефоперазон препаратларини қўшимча буюриш зарурати туғилиши мумкин.
Диализ қўлланганида Цефосон препаратининг дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).
Болаларда қўлланиши. Цефосоннинг тавсия қилинган суткалик дозаси тана вазнига
40-80 мг/кг ни ташкил қилади. Препаратни ҳар 6-12 соатда бир хил тақсимланган дозаларда юбориш керак. Оғир ёки рефрактер инфекцияларда Цефосоннинг суткалик дозаси 160 мг/кг гача оширилиши ва тенг 2-4 дозаларга бўлиниши мумкин.
Чақалоқларга ҳаётининг 1-чи ҳафтасида ҳар 12 соатда юбориш керак. Чақалоқлар учун максимал суткалик доза 80 мг/кг дан ошмаслиги керак.
Вена ичига қўлланиши. Томчилаб инфузия учун 1 флаконнинг ичидагисини (2,0 г) 6-7 мл 5% ли глюкозанинг сувдаги эритмасида, 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки инъекция учун стерил сувда эритиш, сўнгра эса худди шу эритувчиларни қўллаш билан
20 мл гача суюлтириш керак. Препарат инфузия равишда 15-30 минут давомида юборилади.
Цефосон инъекция учун сув, 0,225% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли глюкоза эритмаси, 0,9% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли глюкоза эритмаси билан цефоперазоннинг 10 мг/мл дан ва сульбактамнинг 10 мг/мл дан цефоперазоннинг
250 мг/мл, сульбактамнинг 250 мг/мл гача концентрацияларида мутаносиб.
Рингер лактат эритмаси бирламчи суюлтириш учун эмас, балки вена ичига инфузия қилишда суюлтириш учун тўғри келади.
Вена ичига инъекция учун флаконнинг ичидагисини юқорида таърифланганидек эритиш ва камида 3 минут давомида юбориш керак.
Мушак ичига қўлланиши. Лидокаин эритмаси бирламчи эритиш учун эмас, балки мушак ичига қўлланганида суюлтириш учун тўғри келади.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, сохтамембраноз колит.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, мушакларни тортилиши.
Аллергик реакциялар: макулопапуллёз тошма, эшакеми, қичишиш, иситма, Стивенс-Джонсон синдроми, анафилактик шок.
Қон яратиш тизими томонидан: қайтувчи нейтропения, лейкопения, гемоглобин ва гематокрит даражасини пасайиши, эозинофилия, тромбоцитопения ва гипопротромбинемия ҳоллари.
Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, васкулит.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: гематурия.
Лаборатория кўрчаткичлари: жигарнинг функционал тестлари АсАТ, АлАТ кўрсаткичларини, ишқорий фосфотаза ва билирубиннинг даражасини ошиши.
Маҳаллий реакциялар: инъекция жойида оғриқ, инфузия жойида оғриқ (вена ички катетери орқали юборилганида).
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига ва/ёки пенициллинлар, цефалоспоринларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Цефосонни ва спирт сақловчи препаратларни бир вақтда қўллаш ёки даволаш тугаганидан кейин 5 кун давомида ёки даволаш вақтида алкоголни бир вақтда қўллаш, дисульфирамнинг (тетурам) таъсирига ўхшаш самаралар: қоринда спазм, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юрак уриши, ҳансираш, юзни қизаришига олиб келиши мумкин. Бу самаралар алкогол истеъмол қилинганидан кейин 15-30 минут давомида қайд этилади ва бир неча соатдан кейин мустақил ўтиб кетади. Бу цефоперазон молекуласининг структурасида, ацетальдегиддегидрогеназа ферментининг фаоллигини сусайтирувчи N-метилтиотетразолли ён занжирини борлиги билан боғлиқ бўлиб, бу қонда таърифланган ножўя самараларни чақирувчи ацетальдегидни тўпланишига олиб келади.
Антикоагулянтлар билан (кумарин ёки индандион ҳосилалари билан), гепарин билан ёки қандайдир тромболитиклар билан бир вақтда қўллаш қон кетишлари хавфини оширади.
Цефосон қўлланганида сийдикда глюкозанинг миқдорини ноферментатив усуллар билан аниқлашда ва Кумбс реакциясини қўйишда сохтамусбат натижалар бўлиши мумкин.
Цефосонни аминогликозидлар билан мажмуавий даволаш таркибида қўллаш ҳолида, бутун даволаш курси давомида буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак (“Номутаносиблик” га қаранг).
Номутаносиблик
Цефосон ва аминогликозидларнинг эритмаларини бевосита аралаштириш мумкин эмас, чунки улар орасида физик номутаносиблик мавжуд. Агарда Цефосон ва аминогликозидлар билан мажмуавий даволашнинг зарурати бўлса, уларни алоҳида иккиламчи вена ичига найли тизимни қўллаш билан кетма-кет, бўлинган томчилаб инфузия кўринишида қўллаш керак; бунда бирламчи вена ичига қўйиладиган найли тизимни, кўрсатилган препаратларнинг инфузиялари орасидаги танаффусда тегишли эритма билан яхшилаб ювиш керак. Шунингдек Цефосон препарати ва аминогликозидларни юборишлар орасидаги сутка давомидаги интерваллар иложи борича узоқроқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Рингер лактат эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб. Бироқ икки босқичли суюлтириш жараёнини қўллаш номутаносибликдан сақланишга имкон беради: аввал инъекция учун стерил сув ишлатилади, сўнгра олинган эритма сульбактамнинг 5 мг/мл концентрациясигача Рингер лактат эритмаси билан суюлтирилади (2 мл бирламчи эритма 50 мл Рингер лактат эритмасида ёки 4 мл бирламчи эритма 100 мл Рингер лактат эритмасида суюлтирилади).
2% ли лидокаин эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб. Бироқ икки босқичли суюлтириш жараёнини қўллаш номутаносибликдан сақланишга имкон беради: аввал инъекция учун стерил сув ишлатилади, сўнгра олинган эритма 2% ли лидокаин эритмасида (тахминан 0,5% ли лидокаин гидрохлориди эритмасида 250 мг/мл цефоперазон ва 250 мг/мл сульбактам сақловчи эритма олиш учун) суюлтирилади.
Айрим беморларда Цефосон препарати билан даволаш, бошқа цефалоспоринлар билан бўлгани каби, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан фатал анафилактик реакцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай реакцияларни пайдо бўлиш эҳтимоли анамнезида кўпчилик аллергенларга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда жуда юқори. Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва тегишли даволашни буюриш керак. Оғир анафилактик реакциялар шошилинч даволашни, хусусан адреналинни юборишни талаб қилади. Кўрсатмалар бўйича оксигенотерапияни, кортикостероидларни вена ичига юборишни, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш, шу жумладан интубацияни дарҳол ўтказишни талаб қилади.
Айрим беморларда цефоперазон билан даволаш, бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, организмда К витаминининг танқислигига олиб келиши мумкин, бу эҳтимол бу витаминнинг синтез қилувчи ичак микрофлорасини сусайиши билан боғлиқ бўлса керак. Бундай хавфга ҳолсизланган пациентлар, овқатланиши чекланган пациентлар, муковисцидози бўлган беморлар, шунингдек узоқ вақт парентерал озиқланишда бўлган пациентлар берилувчандирлар. Бундай ҳолларда протромбин даражасини назорат қилиш ва зарурати бўлганида К витаминининг препаратларини буюриш керак. Худди шундай назоратни антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда ҳам амалга ошириш керак.
Цефосонни давомли қўллаш чидамли микроорганизмларнинг ўсишини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун беморнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак. Буйраклар, жигар ва қон яратиш тизимининг фаолиятини бузилишларини вақти-вақти билан намоён бўлишига тайёр бўлиши керак. Бу айниқса, янги туғилган, хусусан чала туғилган чақалоқларга, шунингдек бошқа чақалоқларга нисбатан муҳимдир.
Буйраклар фаолиятини бузилишларида қўлланиши. Буйраклар фаолиятини турли даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда Цефосон қўлланганида сульбактамнинг умумий клиренси аниқланган креатинин клиренси билан мос келади. Буйраклар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда сульбактамнинг Т1/2 аҳамиятли ошиши аниқланади. Гемодиализ сульбактамнинг Т1/2 даври, умумий клиренси ва тақсимланиш ҳажмига жиддий таъсир қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда цефоперазоннинг фармакокинетикасида ҳеч қандай ўзгаришлар аниқланмаган.
Жигар фаолиятини бузилишида қўлланиши. Цефоперазон аҳамиятли даражада сафро билан чиқарилади. Жигар касалликлари ва/ёки ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган пациентларда цефоперазоннинг плазмада Т1/2 узаяди, сийдик билан чиқарилиши эса ошади. Ҳатто жигар фаолиятини оғир бузилишларида ҳам сафрода цефоперазоннинг терапевтик концентрациялари аниқланади, плазмадаги Т1/2 эса 2-4 марта ошади.
Ўт чиқариш йўлларининг оғир обструкцияси, жигарнинг оғир касалликларида ёки буйраклар фаолиятини ёндош бузилишларида дозага тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).
Кекса ва қари беморларда қўлланиши. Сульбактам ҳам, цефоперазон ҳам қўлланганида Т1/2 узайиши, умумий клиренсни камайиши ва тақсимланиш ҳажмини ошиши кузатилади. Сульбактамнинг фармакокинетикаси буйраклар фаолиятининг даражаси билан бевосита мос келади, цефоперазоннинг фармакокинетикаси эса жигар фаолиятини бузилишлари билан мос келади.
Болаларни даволаш учун қўлланиши. Цефосон препаратининг компонентларини педиатрия популяциясида фармакокинетикаси катталар билан қиёсланганида катта фарқларга эса эмас.
Цефосон чақалоқларда самарали қўлланади. Бироқ цефоперазон/сульбактам мажмуасини чала туғилган чақалоқларда ёки янги туғилган чақалоқларда қўллаш бўйича ҳар томонлама текширишлар ўтказилмаган. Шунинг учун чала туғилган чақалоқлар ёки янги туғилган чақалоқларни даволашни бошлашдан олдин, потенциал фойда ва даволашдан бўладиган хавфни синчиклаб баҳолаш керак.
Сульбактам ва цефоперазон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Шунинг учун ҳомиладорлик вақтида Цефосонни фақат аёл учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганидагина қўллаш мумкин.
Сульбактам ва цефоперазон жуда оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун Цефосон препарати лактация даврида қўлланганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Цефосонни 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири тўғрисида
Ҳозирги вақтда хабарлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Доза ошириб юборилганида Цефосоннинг ножўя реакцияларини кўринишлари кучайиши мумкин. Препаратнинг орқа мия суюқлигидаги юқори концентрациялари неврологик реакцияларни, хусусан тиришишларни чақириши мумкин, бу бета-лактам антибиотиклар учун хосдир. Цефоперазон ва сульбактам гемодиализ йўли билан чиқарилади, шунинг учун ушбу муолажа препаратни организмдан чиқарилишини кучайтириши мумкин.
500 мг, 1000 мг ва 2000 мг дан флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Protech Biosistems Pvt. Ltd.
145-146, Pace City - I, Sector - 37
Gurgaun (HR).
Sefoperazon: 500 mg/flakon, Sulbaktam: 500 mg/flakon
Ko`p so`raladigan savollar
Sefoson in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 500 mg + 500 mg (flakon) ning to`liq analoglari:
Sefoson in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 500 mg + 500 mg (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Sefoson in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 500 mg + 500 mg (flakon) ishlab chiqaruvchisi Protech Biosystems hisoblanadi.