Facebook Pixel Code

Семпер раствор д/инф. по 200 мл (флакон)

dagi narxlar
dan 52000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Kaliy xlorid: 30 mg/ml, Kaltsiy xlorid: 15.85 mg/ml, Magniy xlorid: 3 mg/ml, Natriy laktat: 0.15 mg/ml, Natriy xlorid: 0.15 mg/ml, Sorbitol: 0.05 mg/ml

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Семпер раствор д/инф. по 200 мл (флакон)

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: сорбитол - 6,0 г, натрий лактати - 3,17 г, натрий хлориди - 0,60 г, кальций хлориди - 0,01 г, калий хлориди - 0,03 г, магний хлорид - 0,043 г.

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритмалар. АТХ коди: B05CB.

Семпер реологик, шокка қарши, дезинтоксикацияловчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида йиғилади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шу боисдан, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактати ёрдамида метоболик ацидозни тўғирланиши, унинг моддалар алмашинувига киришишига қараб, секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.

Натрий хлориди - регидратацияловчи таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасининг шаклланиши ва қон ивиши учун зарур. Ҳужайралар ва қон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади.

Калий хлорид сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса - манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқаришини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида йиғилади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.

Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, қон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.

Семпер капилляр қон оқимини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинги, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигида; интоксикация билан кечувчи инфекцион касалликларда, сурункали гепатитни зўрайишида; сепсисда; операциядан олдинги тайёрлаш учун ва операциядан кейинги даврда; тромбоз, тромбофлебитлар, эндартеритлар ва Рейно касалигини олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.

Семпер катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, Семпер оқим билан юборилади.

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (беморнинг тана вазнига 10-15 мл/кг) бир марта ва 600-1000 мл (беморнинг тана вазнига 10-15 мл/кг) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади.

Сурункали гепатитларда катталарга - 400 мл (беморнинг тана вазнига 6-7 мл/кг) дан томчилаб, такроран юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500-1800 мл дан (тана вазнига 25 мл/кг дан) юборилади. Бундай ҳолларда реосорбилакт инфузиясини шифохонагача бўлган босқичида, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан олдинги даврда ва турли жаррохлик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (тана вазнига 6-7 мл/кг) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг дозада томчилаб, такроран бир кундан кейин юборилади, даволаш курсига 10 та инфу зиягача буюрилади.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.

Юрак-қон томири тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишиш.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Семпер алкалозда, шунингдек суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак - қон томир декомпенсацияси, III-даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўлланмайди.

Бошқа дори воситаларни ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.

Препарат кислота-ишқор ҳолати ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимни назорати остида қўлланади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга қарши кўрсатмалар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Болалар. Болаларда қўллаш тажрибаси бўйича маълумотлар етарли эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши ҳисобига). Юбориш тезлиги оширилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади.

200 мл инфузия учун шиша флаконларда.

+2 °С дан +25 °С гача ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«REKA-MED FARM» МЧЖ ҚК,

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани. С.Рахимов номидаги ф/х, М.Зохидова кўчаси 36.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Kaliy xlorid: 30 mg/ml, Kaltsiy xlorid: 15.85 mg/ml, Magniy xlorid: 3 mg/ml, Natriy laktat: 0.15 mg/ml, Natriy xlorid: 0.15 mg/ml, Sorbitol: 0.05 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Семпер раствор д/инф. по 200 мл (флакон) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Семпер раствор д/инф. по 200 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Семпер раствор д/инф. по 200 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Reka-Med Farm hisoblanadi.