Facebook Pixel Code

Senamax tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka)

Eng ko‘p sotib olinadigan
dagi narxlar
dan 11900 so'm gacha 16500 so'm
Без рецепта
81 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Senamax tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka)

Хар бир таблека қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Сано баргларининг қуруқ экстракти 20% А ва В кальций сеннозидлари сақлайди - 140 мг.

Ёрдамчи моддалар: сут қанди - 0.0778 г, маккажўхори крахмали - 0.274 г, ванилин - 0.0006 г, магний стеарати - 0.003 г, нипагин - 0.0006 г, стеарин кислатаси - 0.004 г.

Кулранг тусли оч-жигарранг рангдан тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, доғлари бўлган, бир томонида фаскали ва рискали, ванилин ҳидига эга, ясси цилиндр шаклли таблеткалар.

Таблеткалар.

Сурги воситаси. АТХ коди: A06AB06.

Препарат қабул қилингандан сўнг 8-10 соатдан кейин ични келтирувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг бу самараси, йўғон ичакнинг рецепторларига таъсири билан боғлиқ бўлиб, у ичак перистальтикасини кучайишига олиб келади. Чамбар ичакка танлаб таъсир кўрсатади, ичакнинг меъёрий фаолиятини тиклайди, ўрганиб қолишни чақирмайди, овқатни ҳазм бўлишига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсир этувчи моддалари қисман ингичка ичакда сўрилади ва йўғон ичакдан чиқарилади, бир қисми эса бевосита йўғон ичакда бактериялар таъсирида ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Турли этиологияли спастик ва атоник қабзиятлар, шу жумладан гипотония ва йўғон ичакнинг перистальтикасини сусайиши билан боғлиқ қабзиятлар.

Геморройда, проктитда ва орқа тешик ёриқларида, ич келишини кузатиб туриш керак.

Ичга, кечқурун овқатдан кейин 1 таблеткадан. Самараси бўлмаганида бир неча кундан сўнг бир марталик дозани 1,5 таблеткагача ошириш мумкин.

Қоринда санчиқсимон оғриқлар, ич кетиши, метеоризм. Бундай ҳолатларда дозани камайтириш ёки препаратани бекор қилиш керак. Узоқ вақт қўлланганида, айниқса катта дозаларда электролитларни йўқотиш (асосан калий) альбуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши ва мушаклараро чигилларнинг зарарланиши кузатилиши мумкин.

Спастик колит, аппендицит, ичакнинг ўтказмаслиги, ноаниқ генезли қорин оғриқлари, сув ва электролит алмашинувини бузилиши, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан ва бачадондан қон кетиши, цистит.

Жигар ва буйракларнинг касалликларида, ҳомиладорлик ва эмизикли даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Баъзида препарат қабул қилинганида сийдикнинг ранги ўзгариши мумкин, бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Таблеткалар 0,14 г дан №20 контур-уяли ўрамларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

"Herbal Pharma" МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси,

Тошкент ш. 100057, Олмазор тумани, Жомий кўчаси 5 уй.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Senna barglari ekstrakti: 140 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
140 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Senamax tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 5950 so'm - 10 шт.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Senamax tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Senamax tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Senna barglari ekstrakti hisoblanadi.