Септидаза-10 таблетки по 10 мг №100 (10 блистеров х 10 таблеток)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Paytug
Uchun ko‘rsatma Септидаза-10 таблетки по 10 мг №100 (10 блистеров х 10 таблеток)
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: серратнопептидаза 10,0 мг;
ёрдамчи моддалар; таъсир этувчи модда сақламайдиган гранулалар, магний стеарати,
маккажўхори крахмали, Insta coat simply enteric ISE-10001, қизил темир оксиди, гипромеллоза В15, полиэтиленгликоль.
Думалоқ жигарранг-қизил, икки томонлама қаварик, икки томони силлиқ бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Протеолитик фермент. АТХ коди: М09AB.
Фармакодинамикаси
Серратнопептидаза патоген бўлмаган Serratia E15 ичак бактериясидан ажратиб олинган протеолитик фермент ҳисобланади. Унга фибринолитих, яллиғланишга қарши ва шишга қарши фаолликлар хос.
Яллигланиш жараёнини яққоллигини камайтиришдан ташкари серратнопептидаза яллигланган тўқималардан оғриқ аминларини ажралиб чиқишини блоклаши окибатида огриқни якқоллигини камайтиради.
Серратнопептидаза қоннинг альфа-2 макроглобулини билан 1:1 нисбатда боғланади, ва унинг антигенлигини ниқоблайди, аммо ферментатив фаоллигини сақлайди. У кейин аста- секин яллигланиш жойидаги экссудатга ўтади ва мувофиқ равишда унинг қондаги даражаси камаяди.
Серратнопептидаза бевосита капиллярларни дилатациясини (кенгайишини) камайтиради, брадикинин, гистамин ва серотонинии гидролизга учраши туфайли уларни
Ўтказувчанлигини назорат килади. Шунингдек серратиопептидаза плазмин ингибиторини блоклайди, шу оркали плазминни фибринолитих фаоллигига ёрдам беради. Балгам таркибидаги оксилларни парчаланиши туфайли, балгамни реологик хусусиятларини яхшилайди ва уни кўчишига ёрдам беради.
Препаратни ферментатив фаоллиги а-химотрипсинга караганда 10 марта юқори.
Сурункали яллигланган ўчоғда серратнопептидаза полипептид табиатан яллигланиш медиаторлари (брадикинин, фибрин) даражасини камайишига олиб келади, аммо тирик организмнинг альбумин а ва у-глобулин каби оксилларига эса сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Препарат яллигланган жойга яхши ўтади, некрозга учраган тўкималарни ва уларни парчаланиш маҳсулотларини эритиб юборади, гиперемиями камайтиради ва антибиотикларни киришини ва фаоллигини тезлаштиради.
Препарат сўлак ва бурун ажралмаларини ковушкоклигини камайтиради, шу оркали уларни чикарилишини енгиллаштиради.
Фармакокинетикаси
Препарат меъда оркали ўзгармаган ҳолда чиқарилади ва ичакда сўрилади.
Препарат меъда пирасида фаолсизланмайди. Кон плазмасида максимал концентрацияга 1 соатдан кейин эришади.
Серратиопептидаза фаол шаклда қон оқимига етади, шунингдек сафро балан ҳам фаол шаклда чиқарилади ва оз миқдорда сийдикда аникланади жарроҳлик касалликлари: пайларни чўзилиши ва узилиши, синишлар ва чиқишлар; пластик жаррохлик: операциядан кейинги шишларни камайтиради трансплантатларни кўчиш (битмагин) жойда микроциркуляцияни тиклайди.
ЛОР аъзоларининг касалликлари:
- ёпишқоқ секретни ҳосил бўлиши билан кечадиган;
- тери касалликлари:
- ўткир яллигланган дерматозлар;
- аёллар жинсий аъзоларининг ва сут безларининг касалликлари: гематомалар, сут
- безларида димланиш; мушак ва бўғим оғриқлари;
- юзаки тромбофлебитда қўлланади.
Серратнопептидаза таблеткаларда одатда кунига 3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул килинади. Таблеткаларни овқатланиш вақтида кўп микдордаги сув билан қабул қилиш лозим.
Даволаш курсининг давомийлиги ва препаратнинг дозаси касалликнинг характерига ва динамикасига, шунингдек пациентни индивидуал хусусиятлари боглик.
Серратонпептидаза таблеткаларини, одатда қисқа муддат қабул қилганда ножўя самараларисиз яхши ўзлаштирилади. Агар Сизда қон ивишини бузилиши ёки икки ҳафта давомидаги белгиланган режали операциялар бўлса препаратни ишлатиш тавсия қилинмайди.
Препарат айрим ножўя самараларга эга бўлиб, улар одамларга турлича таъсир килиши мумкин. Қуйида кўпинча препаратни кабул килиш билан боғлиқ ножўя самараларнинг айримлари келтирилган: анорекция; меъдада дискомфорт, кўнгил айниши Тери тошмалари каби юкори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида қабул килишни тўхтатинг. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Серратонпептидазанга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юкори сезувчанлик.
Қон ивишини бузилиши ва/ёки қон кетишларга мойилликда қўллаш мумкин эмас. Жигар ва/ёки буйрак касалликлари билан хасталанган пациентларга эҳтиёткорлик билан бугорилади.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида эхтиёткорлик билан буюрилади. Препаратии болаларда қўллаш тажрибасини йўклиги туфайли, уни факат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қаътий назорати остида буюриш мумкин.
Препарат бир вактда қўлланганда бевосита ва билвосита таъсирга эга антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Бу препаратларни мажмуавий қўллаш зарур бўлганида уларни қатьий шифокор назорати остида қўлланади ва зарур ҳолатларда антикоагулянтларни дозаларига тузатиш киритилади.
Коагулопатиялар (ков изни бузилиши)
Серратнопептидаза қонни ивишига халакит килиши мумкин, шунинг учун айрим тадқиқотчилар, бу коагулопатияларни Емонашиціига олиб келишидан хавотирланади. Агар Сизда коагулопатия бўлса, Септидаза препаратини ишлатишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
Операция
Серратнопептидаза қон ивишига халақит қилиши мумкин. Бу эса операция вақтида ва операциядан кейин қон кетишини кучайтириши мумкинлиги тўгрисида хавотирлик мавжуд. Септидаза препаратини қўллашни режалаштирилган операциядан камида 2 ҳафта олдин тўхтатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Серратнопептидазани ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида ишлатилиши етарли даражада маълум эмас. Хавфсизлик мақсадида қабул қилишдан сақланинг.
Препарат ҳомилага тератоген, мутаген ва эмбрнотоксик таъсир кўрсатмайди, аммо Септидаза препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш тажрибаси чекланган. Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қатъий назорати остида буюриш мумкин.
Препаратки лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ.
Препаратни юқори дозаларда қабул қилинганда, пациентларда препаратнинг ножўя самарларини кучайиши аниқланган. Препарат дозасини аҳамияти даражада оширилганда пациентларда ички қон кетиши ривожланган. Махсус антидиоти йўк.
Препарат қабулини тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган.
10 та таблеткадан алюмин фольга блистерда.
10 та блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин
Рецепт бўйича.
MMC Healthcare Ltd., Ҳиндистон.
Serratiopeptidaza: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Септидаза-10 таблетки по 10 мг №100 (10 блистеров х 10 таблеток) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Септидаза-10 таблетки по 10 мг №100 (10 блистеров х 10 таблеток) ning asosiy faol moddasi Serratiopeptidaza hisoblanadi.
Септидаза-10 таблетки по 10 мг №100 (10 блистеров х 10 таблеток) ishlab chiqaruvchisi MMC Healthcare hisoblanadi.