Alteyka
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Alteika Dentafil va 100 ml sirop (shisha)»
Фаол модда: 5 мл сироп 0,15 г гулхайри илдизининг қуруқ экстрактини (полисахарлар миқдорини 20% га қайта ҳисобланганда) сақлайди.
Ёрдамчи моддалар: нипагин, нипазол, қанд, этил спирти 96%, тозаланган сув.
Гулхайри илдизининг қуруқ экстракти.
Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CA.
Гулхайри илдизининг экстракти асосидаги сироп, асосий таъсир этувчи модда сифатида полисахаридлар, шунингдек пектинлар, аминокислоталар ва бошқаларни сақловчи мажмуавий ўсимлик препаратидир.
Препарат бронхосекретор, балғам кўчирувчи, ўраб олувчи таъсирларга эга. Меъда шиллиқ қаватининг рецепторларига кучсиз қитиқловчи таъсир кўрсатади, бронхиал ва сўлак безларининг секрециясини рефлектор рағбатлантиради.
Балғамни ҳосил бўлишини, унинг реологик (ёпишқоқлик, эластиклик, адгезивлик) хусусиятларини меъёрлаштириб, фаоллаштиради, бронхиолларнинг перисталтик ҳаракатини ва бронхларнинг липилловчи эпителийни мотор фаолиятини кучайтириб, балғамни чиқарилишига ёрдам беради.
Препаратнинг ўсимлик полисахарид шиллиғи меъда шиллиқ қаватини ўраб олиб, цитопротектор ва яллиғланишга қарши самараларни чақиради, тўқималарнинг регенерациясига ёрдам беради.
Меъда секрециясини камайтиради. Меъда ширасининг кислоталили муҳити қанчалик юқори бўлса, гастропротектор таъсири шунчалик кучли ва давомлироқ бўлади.
Нафас аъзоларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари: ларингитлар, трахеитлар, бронхитлар, бронхиал астма, кўкйўтал.
Гастритлар, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг меъда ширасининг юқори кислоталилиги билан кечувчи яра касаллиги.
Қўллашдан олдин чайқатиш керак. Препарат овқатдан олдин буюрилади: катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга сироп 1 ош қошиқдан суткада 4-6 марта буюрилади.
6 дан 14 ёшгача бўлган болаларга препарат 1 десерт қошиқдан (10 мл сироп) суткада 4-6 марта буюрилади.
6 ёшгача бўлган болаларга керакли миқдордаги сироп оз миқдордаги қайнаган сувда (10-15 мл ёки 2-3 чой қошиқда) суюлтирилади:
- 2 дан 6 ёшгача - сироп 5 мл дан суткада 4-6 марта;
- 1 дан 2 ёшгача - 2,5 мл дан суткада 3-4 марта;
- 1 ёшгача бўлган болаларга - 2,5 мл дан суткада 1-2 марта буюрилади.
Даволаш курсининг давомийлиги даволашнинг самарасига қараб, шахсий равишда белгиланади ва у одатда 7-14 кунни ташкил қилади.
Аниқланмаган.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик, лактация (қўллашдаги тажрибалар йўқлиги туфайли).
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Ўрганилмаган.
Дори воситасини қўллаш қоидасини бузиш мумкин эмас.
Қандли диабетда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тажрибаси тўғрисида маълумот йўқ.
Препаратни қўллаш автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Болалар
Препарат 2% спирт (1 мл сиропда - 0,02 мл спирт) сақлайди, шунинг учун 6 ёшгача бўлган болаларда қўллашдан олдин қайнаган сувда суюлтирилади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Сироп 50 мл, 90 мл, 100 мл дан флаконларда.
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари номаълум.
2 йил.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Флаконни очилганидан кейин, (4-8) °С ҳароратда 14 сутка давомида сақлансин.
Рецептсиз.
«Dentafill Plyus» ХК, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўч., 1-уй,
тел.:218-67-45
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Alteika Dentafil va 100 ml sirop (shisha) | 6000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent