Facebook Pixel Code

Askorutin Sd

Tovarlar: 1
Askorutin SD  planshetlari №10 (blister)
Sharq Darmon (O`zbekiston)
dan 3000 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 3000 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Askorutin SD planshetlari №10 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Askorutin SD planshetlari №10 (blister)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: аскорбин кислотаси - 50 мг, рутин - 50 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати ёки стеарин кислотаси, тальк.

Оч яшилсимон-сариқ рангли, бироз доғлари бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Витаминлар. АТХ коди: C05CA51.

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини бошқаришда, углеводлар алмашинувида, коллагеннинг синтезида иштирок қилади.

Рутозид капиллярларнинг юқори ўтказувчанлигини бартараф қилади, қон томирларнинг деворини мустаҳкамлайди.

С ва Р гипо- ва авитаминозларни олдини олиш ва даволаш.

Веналарни варикоз кенгайиши, терини трофик бузилишлари ва яралари, сурункали веноз етишмовчилиги, геморрагик диатезларда мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Ичга буюрилади, 1 таблеткадан кунига 2-3 марта овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан сўнг қабул қилинади. Даволаш курси - 2-3 ҳафта ташкил қилади. Олдини олиш учун - суткада 1-2 таблеткадан буюрилади. Даволаш курси шахсий равишда аниқланади.

Аллергик реакциялар, диспептик бузилишлар, бош оғриғи.

Ўта юқори сезувчанлик, болалик ёши, сахароза/изомальтозанинг танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилишида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: қоннинг гиперкоагуляцияси ва тромбоз, тромбофлебитларга мойиллик билан бирга кечувчи ҳолатлар.

Аскорбин кислотаси пенициллин гуруҳи дори воситалари, темирнинг сўрилишини оширади; гепарин ва бевосита антикоагулянтларнинг клиник самараларини пасайтиради.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратнинг таркибида рутин борлиги туфайли, уни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг II-III уч ойликларида аскорбин кислотасига бўлган минимал кундалик эҳтиёж - тахминан 60 мг. Ҳомила ҳомиладор аёл қабул қилаётган аскорбин кислотасининг юқори дозаларига мослашиши мумкинлигини ва сўнгра янги туғилган чақалоқда “бекор қилиш” синдроми ривожланиши мумкинлигини назарда тутиш керак.

Лактация даврида минимал кундалик эҳтиёж - 80 мг. Аскорбин кислотасининг адекват миқдорини сақловчи онанинг пархези, эмизикли болада унинг танқислигини олдини олиш учун етарли бўлади. Она аскорбин кислотасининг юқори дозаларини қабул қилганида назарий жиҳатдан бола учун хавф мавжуд (эмизикли она томонидан аскорбин кислотасига бўлган кундалик эҳтиёжни оширмаслик тавсия қилинади).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат қабул қилинганида, шифокор буюрган дозага ва қабул қилиш курсининг давомийлигига риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Шиша банкаларда 50-100 таблеткадан. Контур уяли ёки контур уясиз ўрамларда 10 та таблеткадан.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Рецептсиз.

4 йил.

МЧЖ «Sharq Darmon»

Тошкент шахари, Бектемир тумани, Х.Байкаро кўчаси, 35 А.

Тел.: (99871) 295-25-80.

Askorutin Sd narxi dan boshlanadi 3000.00
Nomi Narxi so'm
Askorutin SD planshetlari №10 (blister) 3000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish