Facebook Pixel Code

Atsesol

Tovarlar: 3
Atsesol (Acesol) Radix infuzion eritmasi, 200 ml (flakon)
Radiks (O`zbekiston)
dan 6000 so'm
Retsept bo'yicha
в 14 dorixonalarda
Atsesol (Acesol) River-Med Pharm infuziyalari uchun eritmasi 200 ml (shisha)
Reka-Med Farm (O`zbekiston)
dan 7000 so'm
Retsept bo'yicha
в 7 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 6000 so'm gacha 7000 so'm (14 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Atsesol (Acesol) Radix infuzion eritmasi, 200 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Atsesol (Acesol) Radix infuzion eritmasi, 200 ml (flakon)»

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Натрий ацетати - 2 г, натрий хлориди - 5 г, калий хлориди - 1 г.

Ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 л гача

Рангсиз, тиниқ эритма.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритма. АТХ коди: В05ВВ.

Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.

Гиповолемияни, қоннинг қуйуқлашишини ва метаболик ацидозни камайтиради, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кўпайтиради.

Сув-электролит мувозанатини тикланишига ёрдам беради.

Турли касалликларда (ўткир дизентерия, Эль-Тор (Инаба) вабоси, овқат токсикоинфекциялари ва б.) пайдо бўладиган организмнинг дегидратацияси ва интоксикациясида қўлланади.

Эритма 38-400С гача иситилади. Эритмали идиш штативга осилади, учликдан қалпоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади.

Препарат вена ичига юборилади (оқим билан ёки томчилаб).

Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион-токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) 1-2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда, юбориш оқим билан бошланади, сўнгра минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.

Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.

Эритма суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли миқдорда юборилади.

Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг мувозанати ҳар 6 соатда аниқланади.

Гиперкалиемия ривожланиши мумкин, бундай ҳолларда электролит мувозанатининг меёрлашувига қадар, препарат Дисоль эритмаси билан алмаштирилади.

Гиперкалиемия, алкалоз, сурункали буйрак етишмовчилиги, гипергидратация ҳолати, ўпкалар, мия шишининг хавфи, препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Буйракнинг ажратиб чиқариш фаолияти бузилган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш гематокрит ва эликтролитларни назорати остида ўтказилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Инфузия учун эритма 200, 250, 400 ва 500 мл дан шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.

25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“RADIKS” ИИЧК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.

тел: 273-92-31, факс: 273-80-58

Atsesol narxi dan boshlanadi 6000.00
Nomi Narxi so'm
Atsesol (Acesol) Radix infuzion eritmasi, 200 ml (flakon) 6000 so'm
Atsesol (Acesol) River-Med Pharm infuziyalari uchun eritmasi 200 ml (shisha) 7000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish