Atsesol-Seem
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Atsesol-SEEM (Acesol-SEEM) 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha)»
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: натрий ацетати - 2 мг, натрий хлориди - 6 мг, калий хлориди - 1 мг;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1 мл гача.
Тиниқ, рангсиз эритма.
Инфузия учун эритма.
Тузли эритмалар. Код АТХ: B05BB.
Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.
Гиповолемияни, қоннинг қуюқлашишини ва метаболик ацидозни камайтиради, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни оширади.
Сув-электролит мувозанатини тикланишига ёрдам беради.
Турли касалликларда (ўткир дизентерия, Эль-Тор (Инаба) вабоси, овқат токсикоинфекциялари ва бошқалар) рўй берадиган организмнинг дегидратацияси ва интоксикациясида қўлланади.
Эритма 36-38 °C гача иситилади.
Препарат вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) юборилади.
Касалликларнинг оғир шаклларида (гиповолемик, инфекцион-токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсация бўлган метаболик ацидоз, анурия) 1 - 2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда оқим билан юбориш билан бошланади, сўнгра минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.
Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.
Эритма суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли миқдорда юборилади.
Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади.
Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси ҳар 6 соатда аниқланади.
Гиперкалиемия ривожланиши мумкин (бундай ҳолларда электролит баланси меъёрлашгунигача препарат Дисоль эритмаси билан алмаштирилади), ҳаддан зиёд тез юборилганида - кескин тахикардия, ҳансираш, гипертермия ва терини қизариши юз бериши мумкин.
Гиперкалиемия, гипергидратация ҳолати, ўпка, бош мия шиши хавфи, яққол юрак-ўпка декомпенсацияси, буйрак етишмовчилиги, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Эритмани калий препаратлари ва калий тежовчи диуретиклар билан буюриш тавсия қилинмайди. Дори воситалари билан аралаштирилганида визуал мутаносибликни назорат қилиш зарур, чунки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин.
Буйракнинг сийдик чиқариш фаолияти бузилган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Эритма қўлланганида артериал босимни, ЭКГ, диурез ва қон зардобидаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Инфузия учун эритма 250 мл дан, шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Samarkand England Eco-Medical» ҚК МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш., Фарход ш.
Тел:+998662307700
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Atsesol-SEEM (Acesol-SEEM) 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) | 3900 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent