Dentinoks Gel N
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Dentinoks Gel N (Dentinox Gel N) 10 g (naycha)»
10 г гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: мойчечак гуллари настойкаси 1500 мг, лидокаин гидрохлориди 1 Н2О 34 мг, полидоканол 600 32 мг;
ёрдамчи моддалар: сорбитол, ксилитол, пропиленгликоль, карбомер (974 Р), 10% ли натрий гидроксиди эритмаси, полисорбат 20, натрий эдетати, натрий сахарини, ментол (левоментол), тозаланган сув.
Мойчечак ва ялпиз ҳидили, товланувчи гель.
Сосан стоматологияда қўлланадиган восита. АТХ коди: A01AD11.
Оғиз бўшлиғида маҳаллий қўллаш учун гель.
Биринчи курак тишлар, сут тишлари ва кейинчалик доимий тишларни оғриқсиз чиқишини таъминлайди. Милкларни таъсирланиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши (стоматит) ва оғриқ ҳисларини олдини олади.
Препарат тишларни ёриб чиқишини рағбатлантириш ва профилактика мақсадларида ананавий қўлланади. Тишларни ёриб чиқишида қўлланадиган Дентинокс гель қанд ўрнини босувчи воситалар - ксилитол ва сорбитол сақлайди, улар кариес чақирмайди. Шу орқали тишларни парчаланишининг олди олинади. Тишларни ёриб чиқишида қўлланадиган Дентонокс гель Н консервация қилувчи моддалар сақламайди.
Дентинокс-гель Н оғиз бўшлиғида қўлланади: тишларни ёриб чиқишида оғриқларни қисқа муддатли енгиллаштирувчи юмшоқ таъсир этувчи дори воситаси сифатида ананавий қўлланади.
Дентинокс-гель Н ни ҳар доим қўллаш бўйича йўриқномасидаги кўрсатмаларга мувофиқ қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокордан сўранг.
Агар шифокорнинг ўзгача кўрсатмаси бўлмаса, тишларни ёриб чиқиши чақирган оғриқларда қўлланади. Дентинокс-гель Н ни тоза бармоқ ёки тоза пахтали таёқча ёрдамида гель томчисини (нўхатдек катталикда) тишлар ёриб чиқаётган соҳадаги милкнинг шикастланган жойига қўйинг ва енгил ишқаланг. Муолажани суткада 2-3 марта такрорланг, айниқса овқатдан кейин ва уйқудан олдин. Зарурати бўлганида препаратни сут тишларини, кейинчалик доимий тишларни ёриб чиқиш бутун даврида қўлланг.
Гелни кўзларга тушишидан сақланг!
Агар Сиз Дентинокс-гель Н ни керагидан ортиқ суртган бўлсангиз, ножўя таъсирлар (“Ножўя таъсирлари”га қаранг) кучлироқ намоён бўлиши мумкин. Агар бу юз берган бўлса, Дентинокс-гель Н ни қўллашни бекор қилинг ва шифокорга мурожаат этинг.
Агар Сиз Дентинокс-гель Н ни суртишни унутган бўлсангиз: агар Сиз уни қўллашни бир марта ўтказиб юборган бўлсангиз гелнинг икки марталик порциясини суртманг. Дори воситасини қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлганда, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Лидокаин гидрохлориди мавжудлиги туфайли аллерик реакциялар кузатилиши мумкин.
Тери ва шиллиқ қаватларда юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганда Дентинокс-гель Н ни қўллашни тўхтатиш ва зарурати бўлганида шифокорга мурожаат этиш керак.
Дентинокс-гель Н ни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас: мойчечак гуллари, бошқа мураккабгулдошларга, лидокаин гидрохлориди ёки унга яқин маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларга ёки бошқа фаол моддалардан биронтаси ёки дори воситасининг бошқа компонентларига маълум ўта юқори сезувчанликда, шунингдек фруктозани ўзлаштираолмаслик (фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик).
Дентинокс-гель Н ни озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан бир вақтда қўлланиши: бирон-бир махсус кўрсатмаларнинг зарурати йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактация
Дори воситаси фақат болаларда тишларни биринчи марта ёриб чиқишида оғриқларни енгиллаштириш учун қўлланиши туфайли, ушбу препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
Номаълум.
Дентинокс-гель Н нинг бошқа компонентлари ҳақида муҳим маълумот:
Препарат қанд, консервантлар сақламайди.
Таркибида сорбитол мавжудлиги туфайли ушбу дори воситасини кам учрайдиган фруктозани наслий ўзлаштираолмаслиги (фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
10 г гель 1 г сорбит (0,25 г фруктозага тўғри келади) сақлайди, мувофиқ равишда 0,1 нон бирлигидан камроқ. Калорияси 2,6 ккал/г сорбитни ташкил қилади.
Оғизнинг шиллиқ қаватига суртилганда пропиленгликолни мавжудлиги туфайли, маҳаллий таъсирланиш кузатилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Фаол модданинг дозасини пастлиги, шунингдек ўрамнинг ўлчами катта эмаслиги (10 г) туфайли, дозани ошириб юборилиши учун характерли бўлган симптомлар ҳеч қачан кузатилмаган.
Ҳозирги вақтгача интоксикациянинг бирон-бир ҳолати ҳақида хабар берилмаган.
10 г дан алюмин тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил, туба очилгандан кейин 1 йил.
Шифокор рецептисиз берилади.
Дентинокс Общество фармацевтических препаратов Ленк & Шуппан
Нунсдофер Ринг, 19, 12277 Берлин, Германия
Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси
Дентинокс Общество фармацевтических препаратов Ленк & Шуппан
Нунсдофер Ринг, 19, 12277 Берлин, Германия
Қозоғистон Республикаси худудида маҳсулот (товар) нинг сифати бўйича истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилувчи ташкилот манзили
Фарма Гарант ГмбХ фирмасининг ваколатхонаси, Жибек Жолы 64, оф.305, Олма-ота, Қозоғистон, 050002, тел./факс: (727)2-73-62-78
Электрон манзил: pharmagarant.kaz@mail.ru
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Dentinoks Gel N (Dentinox Gel N) 10 g (naycha) | 102000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent