Facebook Pixel Code

Elektro Plus

Tovarlar: 1
Elektro Plyus 500 ml infuziyalar uchun eritma (shisha)
Sichuan Kelun Pharmaceutical (Xitoy)
dan 54000 so'm
Retsept bo'yicha
в 5 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 54000 so'm (5 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Elektro Plyus 500 ml infuziyalar uchun eritma (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Elektro Plyus 500 ml infuziyalar uchun eritma (shisha)»

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий хлориди - 1,75 мг, калий хлориди - 1,50 мг, натрий лактати - 2,24 мг, глюкоза - 27,0 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Регидратация қилувчи восита.

Ионли таркиби бўйича мувофиқлаштирилган мажмуавий препарат.

Натрий - ҳужайрадан ташқаридаги асосий катион. Ҳужайрадан ташқари суюқлик ҳажми унинг концентрациясига боғлиқ: 92% катионлар ва ҳужайрадан ташқаридаги барча осмотик фаол заррачаларнинг тахминан ярми унга тўғри келади. Хлор аниони билан бирга гомеостазни ушлаб туриш учун муҳим элемент ҳисобланади.

Кальций мушаклар қисқариши, нерв тўқималарида импульсларни ўтиши, қон ивиши жараёнларида иштирок этади. Қон-томирлар деворининг ўтказувчанлигини камайишига олиб келади, яллиғланиш шишини ривожланишига тўсқинлик қилади.

Калий - ҳужайра ичидаги асосий катион. Нейронлар ва мушак ҳужайраларини қўзғалиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Протеинлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади.

Сут кислотаси анионлари (лактат) водород ионларини бириктириб олиб, ацидозни бартараф қилади. Бикарбонатга нисбатан секинроқ таъсир қилади, рН муҳитини кескин ўзгаришларини чақирмайди.

Глюкоза - метаболик жараёнларни таъминлаш учун асосий ва энг қулай энергия манбаи ҳисобланади.

Шундай қилиб, препарат айланиб юрувчи қон ҳажмини нормаллашишига, микроциркуляцияни яхшиланишига, ацидозни бартараф қилишга, интоксикацияни камайишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Қон томирлар ҳавзасига юборилганида натрий лактати карбонат ангидриди ва сув билан ўзаро таъсир қилиб, натрий бикарбонатини ҳосил қилади, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келадиган натрий лактатининг фақат ярми (L изомери) фаол ҳисобланади, қолган ярми эса (D изомери) метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.

Натрий хлориди қон томирлар ҳавзасидан тез чиқарилади, у АҚҲ (айланиб юрувчи қон ҳажми) ни вақтинчалик оширади. Диурезни кучайтиради.

Глюкоза молекулалари организмни энергия билан таъминлаш жараёнларига сарфланади. Глюкоза тўқималарга борганидан сўнг, фосфорланади ва глюкозо-6-фосфатга айланади, кейинчалик у моддалар алмашинувига киришади (метаболизмнинг охирги маҳсулотлари бўлиб карбонат ангидрид гази ва сув ҳисобланади). Гистогематик тўсиқлар орқали барча аъзолар ва тўқималарга осон ўтади. Организм томонидан бутунлай ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).

Шокда (жароҳат, куйиш оқибатидаги, токсик) гиповолемияни мувофиқлаштириш, ўткир қон йўқотилишини даволаш, интоксикация белгилари (инфекцион касалликлар, куйиш касаллиги, сепсис, гепатитни зўрайиши) бартараф қилиш, тромбофлебитларда, эндоартериитларда ва бошқаларда қоннинг қовушқоқлигини пасайтириш учун қўлланади.

Катталарга: вена ичига инфузия ҳолида 500 мл дан 1000 мл гача бўлган эритма соатига 300 мл дан 500 мл гача (минутига тахминан 80-130 томчи) бўлган тезлик билан юборилади.

Болаларга: соатига 50 мл дан 100 мл гача бўлган эритма, шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ва пациентнинг ёши, вазни ва касалликнинг симптомларига қараб юборилади.

Агар эритма катта ҳажмда ва юқори тезликда юборилган бўлса, қуйидаги ножўя реакциялар: ўпка шиши, бош мия шиши, периферик шишлар, гипергликемия бўлиши мумкин.

Гипергликемия, алкалоз, препаратни шахсий ўзлаштиролмаслик, қон кетишига мойиллик билан кечувчи касалликлар (меъда-ичак яра касаллиги, геморрагик колит, жигарни оғир касалликлари), артериал гипертензия, юрак декомпенсацияси, бош мияга қон қуйилиши, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари учун ташувчи-эритма сифатида қўлланмайди.

Буйрак етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги, жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган, қандли диабет билан хасталанган пациентлар, сийдик чиқариш йўлларини обструкция оқибатида сийдикни ҳажми пасайган пациентларга қўллаш тавсия этилмайди.

Диурезни бузилиши бўлган пациентлар учун кунига 500 мл ёки соатига 20 мл эритма юбориш тавсия этилади.

Совуқ кунларда препаратни қўллашдан олдин препаратни тана хароратигача илитиш тавсия этилади.

Резина тиқини “О” белгиланган жойидан игна билан вертикал ҳолатда тешилиши керак. Резина тиқинни игна ёрдамида қия тешиш эритмани оқишига олиб келиши мумкин.

Агар ўрамнинг ташқи томонида томчи пайдо бўлган бўлса, ёки эритманинг ранги ўзгарган ёки хиралашган бўлса, эритма қўллаш учун яроқли эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланмасин.

Дозаси ошириб юборилганида алкалоз белгилари ривожланади, агар препаратни юбориш дарҳол тўхтатилса, белгилари ўз-ўзидан тез ўтиб кетади. Диурез кучайганлиги туфайли баъзида коллапс, сувсизланиш кузатилади. Юбориш тезлиги тез бўлганида артериал босим ошиши, тахикардия, тўш суяги ортида оғриқ, қоринда оғриқ, бош оғриғи ривожланиши мумкин. Агар эритмани юбориш тезлиги аҳамиятли даражада камайтирилса ёки тўхтатилса, дозани ошириб юборилиш симптомлари ўз-ўзидан йўқолади.

Эритма 500 мл дан полипропилен флаконда; бир полипропилен флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

Sichuan Kelun Pharmaceutical Co., Ltd.

South of No. 2 Road, Xindu Satellite City,

Industrial Development Zone, Chengdu, Sichuan, Хитой

Caritas Healthcare Pvt. Ltd.

316, 3rd Floor, Neelkanth-B, Opp. Seema Hotel, 100 ft.

Satellite Road, Ahmedabad - 380015 Gujarat, Ҳиндистон

Elektro Plus narxi dan boshlanadi 54000.00
Nomi Narxi so'm
Elektro Plyus 500 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) 54000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish