Elyudril
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Elyudril Ge og'izni chayish uchun eritma 100 ml uchun 0,5 ml / 0,5 g, har biri 90 ml (shisha)»
100 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Хлоргексидин диглюконати - 0,10%; хлорбутанол - 0,5%;
ёрдамчи моддалар: глицерин, этанол, натрий докузати, ментол, тозаланган сув, хушбўйлаштирилган эксципиент, қизил бўёвчи (Е 124).
Тиниқ, қизил суюқлик кўринишдаги эритма, дозатор-қопқоқли 90 мл ҳажмли флаконда.
Тиниқ пушти рангли ментол ҳидли суюқлик.
Оғиз бўшлиғини чайиш учун эритма.
Антисептик восита. АТХ коди: А01АВ03.
Препарат бактерицид, замбуруғларга қарши, яллиғланишга қарши, жароҳатни битказувчи ва оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.
Хлоргексидин - антисептик, хатто ахамиятсиз концентрацияларда ҳам фаол ва граммусбат ва грамманфий бактериялар, замбуруғли флора ва вирусларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга. Қолдиқ фаоллиги туфайли, у бактерицид самаранинг давомийлигини таъминлайди. Хлоргексидин даволовчи концентрацияларда маҳаллий токсикликни ривожлантирмайди.
Хлорбутанол - яллиғланишга қарши таъсирга эга, шу билан бирга инфекцион зарарланиш билан боғлақ бўлган оғриқни тез бартараф қилади, бундан ташқари Candida albicans га қарши бактерицид ва фунгицид таъсир кўрсатади.
Натрий докузати - юзаки фаол модда бўлиб, дисперсияни яхшилайди ва препаратнинг давомлироқ таъсир қилишини таъминлаб, шиллиқ қаватларда фаол моддаларнинг барқарорлигини сақлайди.
Препарат таркибидаги 42% концентрациядаги этанол (чайиш учун тайёр эритмада суюлтирилганда тахминан 4% ташкил қилади) хлоргексидиннинг бактерицид ва жароҳатни битказувчи хусусиятларини кучайтиради.
Ялпиз мойининг эссенцияси - дезодорацияловчи таъсир кўрсатади ва яллиғланиш реакциясини пасайишига ёрдам беради.
- оғиз бўшлиғи ва халқумнинг яллиғланиш касалликлари;
- операциядан олдинги ва кейинги даврда оғиз бўшлиғини парвариш қилиш;
- ечиладиган протезларга ишлов бериш учун.
Элюдрил ярим стакан қайнатилган сувга 10-15 мл эритма ҳисобида суюлтирилсин.
30 секунд давомида чайилсин. Ютилмасин.
Препаратни кунига 3 мартагача қўллаш мумкин. Максимал суткалик доза 20 мл эритмани (суюлтирилгунига қадар) ташкил қилади. Даволаш курси 2 хафта. Шифокор тавсияси бўйича даволаш курси узайтирилиши мумкин. Элюдрил эритмасини хар бир қўллашдан олдин оғизни синчиклаб чайинг ва тишларни тозаланг.
- 6 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади (шифокор назорати остида);
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсирини эҳтимоли туфайли, антисептик воситаларни бошқа дори воситалари қабулидан кейин ёки улар билан бир вақтда қўлламаслик керак.
- болалардан сақлансин;
- препаратни узоқ муддат қўллаш тишлар, пломбалар ва протезларни бўялишига олиб келиши мумкин.
Ҳомиладор ва эмизикли даврда қўлланилиши
Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.
90 мл сиғимли ўлчов қопқоқчаси билан.
Рецептсиз.
“Пьер Фабр Медикамент”
Юр. манзили
45 Плас Абель Ганс, 92100, Булонь, Франция.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Elyudril Ge og'izni chayish uchun eritma 100 ml uchun 0,5 ml / 0,5 g, har biri 90 ml (shisha) | 75000 so'm |
da mavjud emas Toshkent