Facebook Pixel Code

Ferrat-S

Tovarlar: 3
Ferrat-200 mg № 30 kapsuladan (3 blister x 10 kapsula)
Remedy Group (O`zbekiston)
dan 44000 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
Ferrat-D/in eritmasi bilan. 100 mg / 2 ml 2 ml № 3 (ampulalar)
Remedy Group (O`zbekiston)
dan 105000 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
Ferrat-bilan sirop 100 ml (shisha)
Remedy Group (O`zbekiston)
Без рецепта
dagi narxlar
dan 44000 so'm gacha 105000 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Ferrat-200 mg № 30 kapsuladan (3 blister x 10 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ferrat-200 mg № 30 kapsuladan (3 blister x 10 kapsula)»

фаол моддалар: ферамид (темир (II) дихлординикотинамид) 200 мг, аскорбин кислотаси 30 мг.

Капсулалар.

Эритропоэзни рағбатлантирувчи воситалар.

Никотинамид билан темир хлоридининг икки валентлик бирикмасини ва аскорбин кислотасини сақловчи анемияга қарши мажмуавий препарат.

Темир - одам организмининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. У гемоглобин, миоглобин ва шунингдек кўпчилик ферментларнинг таркибига киради.

Никотинамид - кўпсонли оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида протонларни акцепторлайди ва олиб ўтади, модда алмашинувининг кўпчилик турларини меъёрда кечишини таъминлайди, шунингдек эриропоэзни рағбатлантиради.

Аскорбин кислотаси - оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, карбонсувлар алмашинувида, қон ивишида, тўқималарни регенерациясида бошқарувчи таъсир кўрсатади. Кортикостероид, коллаген ва проколлаген синтезида қатнашади ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини меъёрлаштиради, В1, В2, А, Е витаминлари, фолат кислотаси, пантотен кислотасига бўлган эҳтиёжни камайтиради, организмнинг қаршилигини оширади, темирни ичакда сўрилишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Темир - ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Темирнинг биокираолишлиги 5-35% ни ташкил қилади. Плазманинг трансферрини билан деярли тўлиқ боғланади ва гемоглобин, миоглобин, цитохромоксидаза, каталаза ва пероксидазани ҳосил бўлиши жараёнига киришади ёки организмнинг тўқималарида ферритин кўринишида тўпланади. Ахлат, сийдик ва тер билан чиқарилади.

Аскорбин кислотаси - ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан (ингичка ичакда) тўлиқ сўрилади. Организмнинг тўқималарида тақсимланади, тўқималарда, айниқса буйрак усти безида қисман тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - тахминан 25%. Сийдик билан метаболитлар кўринишида ва қисман ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

  • темир танқислиги анемиясини (темирни организмга овқат билан етарли даражада тушмаганида, организмнинг темирга юқори эҳтиёжи бўлганида, ўткир ва сурункали геморрагик анемияда) даволаш;
  • темир танқислиги анемиясини (шу жумладан ҳомиладорлик ва лактация даврида, туғруқ ёшидаги аёлларда, ўсмирларда жадал ўсиш даврида, кекса ёшли шахсларда) олдини олиш учун қўлланади.

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга 1 капсуладан кунига 2 марта овқатдан кейин буюрилади. Даволаш давомийлиги қон плазмасида темир миқдорининг назорати остида шахсий равишда аниқланади. Темир етишмовчилигининг яққол клиник кўринишларида даволаш давомийлиги 3-6 ойни ташкил қилади. Гемоглобиннинг кўрсаткичлари меъёрлашганидан сўнг даволашни таҳминан яна 2 ой, организмда темир заҳираси тўйингунга қадар давом эттириш лозим.

Кам ҳолларда: енгил кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқлар, диарея ёки қабзият кузатилиши мумкин.

  • қизилўнгачнинг торайиши ва/ёки меъда-ичак йўлларининг бошқа обструктив касалликлари;
  • организмда темирни юқори даражада тўпланиши келтириб чиқарган патологик ҳолатлар;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • қонни юқори ивувчанлиги, тромбофлебитлар, тромбозларга мойиллик;
  • қандли диабетда препаратни катта дозаларда қўллаш;
  • суяк кўмиги фаолиятини бузилиши, гемохроматоз ва гемосидероз;
  • темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар;
  • меъда ва/ёки ўникки бармоқ ичакнинг пептик яраси, ярали колит, энтерит;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни тетрациклинлар ва D-пенициллинлар билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди, чунки хелатлар ҳосил бўлиши туфайли темирни сўрилиши камаяди.

Препаратни алюминий, магний ва кальций тузларини сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланганда, темирни сўрилиши камаяди.

Аскорбин кислотасини сўрилиши, ичга қабул қилинадиган гормонал контрацептивлар, янги мева ёки сабзавот шарбатлари, ишқорий ичимликларни бир вақтда истеъмол қилинганида камаяди. Аскорбин кислотаси, темирни, пенициллинни сўрилишини оширади; гепарин, билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради, салицилатлар билан даволанишда кристаллурияни пайдо бўлиш хавфини оширади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: оқариш, цианоз, уйқучанлик, қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: меъдани ювиш, зардобда темирнинг концентрацияси 5 мкг/мл дан юқори бўлганида дефероксамин буюрилади.

10 ва 30 капсуладан контур-уяли ўрамларда ва № 30 флаконларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51. Тел./факс(99871) 248-02-05.

Ferrat-S narxi dan boshlanadi 44000.00
Nomi Narxi so'm
Ferrat-200 mg № 30 kapsuladan (3 blister x 10 kapsula) 44000 so'm
Ferrat-D/in eritmasi bilan. 100 mg / 2 ml 2 ml № 3 (ampulalar) 105000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish