Facebook Pixel Code

Furatsilin

Tovarlar: 7
Furatsilin Sherxon xizmat eritmasi D/tashqi. taxminan har biri 200 ml
Sherxon Xizmati (O`zbekiston)
dan 14000 so'm
Без рецепта
в 2 dorixonalarda
Furatsilin Navbahor sanoat 0,02 g №50 tabletkalar (5 blister x 10 tabletka)
Navbahor Sanoat (O`zbekiston)
dan 7000 so'm
Без рецепта
в 3 dorixonalarda
Furatsilin tabletkalari 20 mg №10 (blister)
Navbahor Sanoat (O`zbekiston)
Без рецепта
dagi narxlar
dan 2000 so'm gacha 14000 so'm (108 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Furatsilin ​​Irbitskiy HFZ tabletkalari mahalliy va tashqi foydalanish uchun eritma uchun 20 mg №10 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Furatsilin ​​Irbitskiy HFZ tabletkalari mahalliy va tashqi foydalanish uchun eritma uchun 20 mg №10 (blister)»

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нитрофурал (фурацилин) - 20 мг;

ёрдамчи модда: натрий хлориди 800 мг.

Сариқ ёки кўкимтир-сариқ рангли, юзаси нотекис бўялган, ясси цилиндрик шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.

Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун таблеткалар.

Микробларга қарши восита - нитрофуран. АТХ коди: D08AF01.

Микробларга қарши восита. Граммусбат ва грамманфий бактериялар (шу жумладан Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Escherichia coli, Clostridium perfringens) га нисбатан фаол. Микроорганизмларни бошқа микробларга қарши (нитрофуран гуруҳидан бўлмаган) воситаларга чидамлилигида самарадор. Бошқа кимётерапевтик воситаларига нисбатан бошқача таъсир механизмига эга: микроб флавопротеинлари 5-нитрогуруҳини тиклайди, ҳосил бўладиган юқори реактив аминоҳосилалар оқсилларнинг, шу жумладан рибосомаларнинг ва бошқа макромолекуларанинг конформациясини ўзгартириб, ҳужайраларнинг ҳалок бўлишини чақиради. Чидамлилик аста-секин ривожланади ва юқори даражага етмайди.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий ва сиртга қўлланганида сўрилиши аҳамиятсиз. Гистогематик тўсиқдан осон ўтади ва суюқлик ва тўқималарда бир текис тақсимланади. Метаболизмининг асосий йўли нитрогуруҳининг тикланиши. Буйраклар орқали ва қисман сафро билан чиқарилади.

Сиртга: йирингли яралар, ётоқ яралар, II-III даражали куйишлар, терининг майда шикастланишлари (шу жумладан, шилиниш, тирналиш, ёриқлар, кесиб олишлар).

Маҳаллий: блефарит, конъюнктивит, ташқи эшитув йўлларининг фурункули, остеомиелит, буруннинг ёндош бўшлиқлари, плевра эмпиемаси (бўшлиқларни ювиш); ўткир ташқи ва ўрта отит, ангина, стоматит, гингивитда қўлланади.

Маҳаллий, сиртга қўлланади.

Сиртга 0,02% ли сувли (1:5000) ёки спиртли 0,066% ли (1:1500) эритмалари кўринишида - жароҳатлар ювилади ва хўлланган боғловлар қўйилади.

Бўшлиқ ичига (сувли эритма): буруннинг қўшимча бўшлиқларининг эмпиемаси (шу жумладан гайморитда) бўшлиқни ювиш; операциядан кейинги остеомиелит кейинчалик нам боғловни қўйиш билан бўшлиқни ювиш; плевра эмпиемаси йиринг олиб ташлангандан кейин плевра бўшлиғини ювиш ўтказилади ва 20-100 мл сувли эритма юборилади. Сийдик чиқариш канали ва қовуқни ювиш учун сувли эритма билан 20 минутли экспозиция қилинади.

Отитларда тана ҳароратигача иситилган спиртли эритма ташқи эшитиш йўлига 5-6 томчидан томизилади.

Блефарит, конъюнктивит сувли эритма конъюнктива қопчасига томизилади.

Оғиз ва томоқни чайқаш учун 20 мг (1 таблетка) 100 мл сувда эритилади.

Сувли эритмани тайёрлаш учун 1 қисм нитрофурал 5000 қисм 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки дистилланган сувда эритилади. Спиртли эритма 70% ли этанолда тайёрланади.

Аллергик реакциялар - тери тошмаси, дерматит бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, қон кетиши, аллергодерматозларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланишига рухсат берилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун таблеткалар, 20 мг.

10 таблеткадан контур уяли ёки контур уясиз ўрамларда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Контур ўрамлар тенг миқдорлардаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳ қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 °С дан 25 °С гача ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецептсиз.

«Ирбитский химико-фармацевтический завод» Очиқ акционерлик жамият, 

(«Ирбитский химфармзавод» ОАЖ), 623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Киров кўч., 172. Тел/факс (34355) 3-60-90.

Ko`p so`raladigan savollar

Liki.uz saytida Furatsilin narxi 2000 so'm dan 14000 so'm gacha

Liki.uz saytida Furatsilin mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:

Furatsilin narxi dan boshlanadi 2000.00
Nomi Narxi so'm
Furatsilin ​​Tatximfarmpreparaty tabletkalari mahalliy va tashqi foydalanish uchun eritma tayyorlash uchun, 20 mg №10 (blister) 2000 so'm
Furatsilin ​​Irbitskiy HFZ tabletkalari mahalliy va tashqi foydalanish uchun eritma uchun 20 mg №10 (blister) 2220 so'm
Furatsilin Navbahor sanoat 0,02 g №50 tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) 7000 so'm
Furatsilin Sherxon xizmat eritmasi D/tashqi. taxminan har biri 200 ml 14000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish