Gelisal
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gelisal siropi 27,78 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)»
5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: оддий печак баргларининг қуруқ экстракти (Hederae helicis folii extractum siccum 4-8:1)- 27,78 мг;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, калий сорбати, кристалланмайдиган суюқ сорбитол (Е420), лимон кислотаси моногидрати, ксантин камеди, арпабодиён ароматизатори, макрогол глицерол гидроксистеарати, тозаланган сув.
Сариқ-жигарранг рангли, арпабодиён ўтли хидли қуюқ суюқлик. Хиралашиши ва чўкма ҳосил қилиши мумкин.
Сироп.
Балғам кўчирувчи воситалар. АТХ коди: R05CA12.
Гелисал препарати - ўсимликлардан олинадиган дори воситаси бўлиб, фаол модда - печак баргларининг экстрактини сақлайди. Балғам кўчирувчи, муколитик ва бронхларнинг силлиқ мушакларига кучсиз спазмолитик таъсир кўрсатади. Балғамнинг қовушқоқлигини камайтириб, унинг кўчиши (эвакуацияси) ни тезлаштиришга ёрдам беради. Бу нафасни яхшиланишига, йўтални камайиши ва йўқолишига ёрдам беради.
Таъсир механизми охиригача маълум эмас.
Ўсимликлардан олинадиган дори препарати бўлиб, балғамли (нам) йўтал балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади.
Дозалаш
Ичга, овқатдан кейин буюрилади.
Бир ёшгача бўлган болалар - 1,25 мл (1/4 шприц) сироп (бу 6,945 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 1 марта буюрилади.
1-4 ёшли болалар - 2,5 мл (1/2 шприц) сироп (бу 13,89 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 2 марта буюрилади;
4-12 ёшли болалар - 2,5 мл (1/2 шприц) сироп (бу 13,89 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 2-3 марта буюрилади;
12 ёшдан ошган болалар, катталар - 5 мл (тўлиқ шприц) сироп (бу 27,78 мг оддий печак баргларининг қуруқ - экстрактига тўғри келади) суткада 2-3 марта буюрилади;
Ичга қабул қилинади.
Шприц шаклидаги дозатордан фойдаланиш бўйича йўриқнома
- Флакон қопқоғи буралади (пасга эзиб, босилади ва соат стрелаксига қарама-қарши буралади).
- Дозатор флакон бошчасидаги бўшлиққа босиб қиритилган бўлиши керак.
- Дозаторни тўлдириш учун, флаконни тагини тепага айлантирилади, сўнгра дозатор поршенини эҳтиёткорлик билан пасга тортилади, шприцга препаратнинг зарур бўлган миқдорини олинади.
- Флаконнни аввалги ҳолатига айлантирилади ва ундан дозторни эҳтиёткорлик билан айлантириб, ажратиб олинади.
- Дозаторнинг уч қисмини боланинг оғизга киритиб, кейин секин поршенни босиб, дозатор ичидагиси юборилади.
- Қўллаб бўлгандан кейин, флакондаги қопқоқни яхшилаб буралади; дозаторни ювиб, қуритилади.
Агар дори воситасини қўллашни бошлагандан кейин йўтал бир хафтадан ортиқ сақланиб турса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш зарур.
Меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар (кўнгил айниши, қусиш, диарея) ҳақида хабар берилган. Тез-тезлиги номаълум
Аллергик реакциялар (эшакеми, тери тошмалари, юзда қизил доғлар, нафас олишни қийинлашиши) ҳақида маълумотлар мавжуд. Тез-тезлиги номаълум
Барча ножўя (ғайри оддий) самаралар, шу жумладан қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган самараларни пайдо бўлиши тўғрисида даволовчи шифокорга хабар бериш лозим.
Таъсир этувчи моддага ёки Araliaceae оиласига мансуб ўсимликларига, шунингдек ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик реакцияларида қўллаш мумкин эмас.
Хабар берилмаган.
Бироқ, кодеин ёки декстрометорфан каби опиатларни сақловчи, йўталга қарши воситаларни шифокор билан олдиндан маслаҳатлашмасдан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Икки ёшгача бўлган болларда Гелисал препарати билан даволашни шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг бошлаш лозим.
4 ёшгача бўлган болаларда узоқ муддатли ёки қайта такрорланувчи йўталда препарат билан даволашни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Хансираш, иситма ва йирингли йўталда шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш зарур.
Кодеин ёки декстрометорфан каби опиатларни сақловчи, йўталга қарши воситаларни шифокор билан олдиндан маслаҳатлашмасдан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Гастрит ва меъданинг яра касаллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Қандли диабети бўлган беморлар учун маълумот
Сироп қанд сақламаслиги туфайли уни диабети бўлган пациентлар қабул қилишлари мумкин.
Препарат сорбит сақлайди.
5 мл препаратда 4,2 г кристалланмайдиган суюқ сорбитол (Е420) сақланади, бу 2,94 г сорбитга мувофиқ келади.
Фруктозани наслий ўзлаштираолмайдтган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари лозим.
Ҳомиладорлик ёки лактация даври
Препаратни ҳомиладор аёлларда ва эмизикли аёлларда қўллашнинг хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунингдек препаратни ҳомилага таъсири бўйича ҳам маълумотлар йўқ.
Препаратни фақат она учун фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари
Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, диарея ва хавотирлик ҳиссини чақириши мумкин.
1,8 г ўсимлик ҳом ашёсига тўғри келадиган, оддий печак баргларининг экстракти тасодифан қабул қилган 4 ёшли болада агрессив ҳолат ва диарея кутатилганлиги хақида хабар берилган.
Даволаш
Доза ошириб юборилган ҳолатларида симптоматик даволашни ўтказиш билан пациентни ҳолатини назорат қилиш зарур.
100 мл дан препарат кафолат халқаси бўлган бураладиган полиэтилен қопқоқли ва болаларни флаконни очишига тўсқинлик қилувчи хавфсизлик мосламаси бўлган, адапторли жигарранг полиэтилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва перорал юбориш учун дозатор-шприц билан бирга картон қутиларга жойланади.
Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Флакон биринчи марта очилганидан кейин препаратни 6 ой давомида ишлатиш мумкин.
Рецептсиз.
Медана Фарма АЖ
Локетка кўч. 10., 98-200 Серадз, В. Польша
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Gelisal siropi 27,78 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) | 28000 so'm |