Gemorol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gemorol rektal shamlar № 12 (2 blister x 6 sham)»
Таъсир этувчи моддалар:
Matricariae extractum spissum (3:1); экстрагент вода очищенная 50 мг; Belladonnae radicis extractum spissum (4:1); экстргент: этанол 70% v/v 20 мг; Extractum compositum spissum (4:1) ex: Cytisi scoparii herba, Hippocastani cortice, Tormentillae rhizomate, Millefolii herba, эстрагент: этанол 40% v/v 80 мг; Benzocainum 100 мг;
ёрдамчи моддалар: Глицерин (Е422) 150 мг; Каттиқ ёғ 2 г гача.
Гемороль бу геморрой учун характерли бўлган симптомларни даволаш учун қўлланадиган ректал суппозиторийдир.
Гемороль тўғри ичакнинг шиллиқ қаватини сурункали яллиғланишида, тўғри ичакнинг шиллиқ қаватини таъсирланишида ва ёриқларида қўлланилади.
Гемороль суппозиторийлари бензокаиннинг оғриқ қолдирувчи таъсири туфайли оғриқни бартараф этади. Препарат шунингдек маҳаллий буриштирувчи, яллиғланишга қарши ва спазмолитик таъсирга эга компонентлар сақлайди.
Препарат, келтирилган кўрсатмалар бўйича анъанавий қўллаш учун мўлжалланган ва унинг самарадорлиги узоқ давомида қўллашга ва тажрибага асосланган.
Препаратни қўллашдан аввал касалликни сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Катта геморроидал тугунларда шамчани қиритгандан кейин босганда, шам эригунга қадар давом этадиган (тахминан 5-10 минут) оғриқ пайдо бўлиши мумкин
Гемороль препаратини болаларда қўлланиши: хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладорлик: ҳомиладорлик даврида аёлларда қўллаш мумкин эмас
Эмизиш даври: эмизикли аёлларда препаратнинг хавфсизлиги текширилмаган, шунинг учун препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
ГЕМОРОЛЬ автотранспортни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Катталарга кечасига 1 шамчадан ректал юборилади, оғир ҳолатларда кунига 2-3 шамчадан буюрилади.
Шамчаларни оғриқ симптомлари йўқолгунича қўллаш мумкин, лекин 7 кундан ошмаслиги керак.
Шамчани плёнкадан чиқазиб олиш учун плёнкани шам учидан вертикал кесиб ва куч билан йиртиш керак.
Гемороль препаратини тавсия қилингандан ортиқ ошадиган дозада қабул қилинганда
Препаратни тавсия қилингандан ортиқ дозада қабул қилинганида ёки кўрсатилган қўллаш усулига мос келмаган усул билан қабул қилинганда, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
Гемороль препаратини қўлланганда ножўя таъсирлар аниқланмаган, лекин улар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Қичишиш ёки қизариш пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар юз берса ёки касаллик симптомлари зўрайган ҳолларида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Препаратни 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган ва улар кўрмайдиган жойда сақлансин.
Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўллаш мумкин эмас.
Янада тўлиқ маълумот олиш учун маъсул субъектнинг вакилига мурожаат қилиш лозим:
Вроцлавское предприятие лечебных трав “Гербаполь” АЖ
50-951 Вроцлав, Св Миколай кўч. 65/68.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Gemorol rektal shamlar № 12 (2 blister x 6 sham) | 127000 so'm |