Facebook Pixel Code

Gliaton

Tovarlar: 2
Gliyaton inyeksiya uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar)
Farmak (Ukraina)
dan 100000 so'm
Retsept bo'yicha
в 92 dorixonalarda
Gliaton yumshoq kapsulalar 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
Farmak (Ukraina)
dan 265000 so'm
Retsept bo'yicha
в 101 dorixonada
dagi narxlar
dan 100000 so'm gacha 265000 so'm (92 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Gliyaton inyeksiya uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gliyaton inyeksiya uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 250 мг холин альфосцерати;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Нерв тизимига таъсир этувчи воситалар. Парасимпатомиметиклар. Холин альфосцерати. АТХ коди: N07AX02.

Фармакодинамикаси

Холин альфосцерати асосан марказий нерв тизими (МНТ) таъсир қилувчи марказий холиномиметиклар гуруҳига мансуб воситадир. Холин альфосцерати холинни ташувчи ва фосфодитилхолиннинг ўтмишдош моддаси сифатида психоорганик инволюцион синдромининг патоген омиллари ичида алоҳида аҳамиятга эга бўлган, биокимёвий шикастланишларни бартараф этиш ва тузатиш потенциал қобилиятига эга, яъни пасайган холинергик тонусни ва нерв ҳужайралари қобиқларининг ўзгарган фосфолипид таркибига таъсир қилиши мумкин. Препаратнинг таркибига 40,5% метаболик ҳимояланган холин киради. Метаболик ҳимоя холинни бош миядан ажралиб чиқишини таъминлайди. Холин альфосцерати хотира функцияси ва миянинг билиш, англаш хусусиятларига, шунингдек миянинг инволюцио патологиясини ривожланиши оқибатидаги ёмонлашган эмоционал ҳолат ва ҳулқ-атвор кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади.

Таъсир механизми холин альфосцератини организмга тушганида, ферментлар иштирокида холинга ва глицерофосфатга парчаланишига асосланган: холин - нерв қўзғалишининг асосий медиаторларидан бири бўлган ацетилхолинни биосинтезида иштирок этади; глицерофосфат нейрон мембранасидаги фосфолипидлар (фосфодитилхолиннинг) ўтмишдоши ҳисобланади. Шундай қилиб, холин альфосцерати холинергик нейронларда нерв импульсларини ўтказилишини яхшилайди; нейронал мембраналарни пластиклигига ва рецепторларнинг фаолиятига ижобий таъсир қилади. Холин альфосцерати церебрал қон оқимини яхшилайди, бош мияда метаболик жараёнларни тезлаштиради, бош мия ретикуляр формациясини структурасини фаоллаштиради ва бош мия жароҳатланганида онгни тиклайди.

Фармакокинетикаси

Холин альфосцерати юборилганда, юборилган дозанинг ўртача 88% сўрилади. Препарат асосан мияда (препаратнинг қондаги концентрациясининг 45%), ўпкада ва жигарда тўпланади. Препаратни элиминацияси асосан ўпкалар орқали, углерод икки оксиди (СО2) кўринишида рўй беради. Препаратнинг фақат 15% сийдик ва сафро билан чиқарилади.

Асосан ўзак даражасидаги шикастланиши билан кечувчи бош миянинг оғир жароҳатини ўткир даври (онгни бузилиши, кома ҳолати, ўчоқли яримшар симптоматикаси, мия ўзагини шикастланиш симптомлари).

Дегенератив-инволюцион мияни психоорганик синдромлари ёки иккиламчи цереброваскуляр етишмовчилиги оқибатлари, яъни кекса ёшдаги одамларда хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивацияни ва ташаббус кўрсатишни пасайиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан характерланувчи ақлий фаолиятни бирламчи ва иккиламчи бузилишлари, эмоционал ва ҳулқий соҳада ўзгаришлар: эмоционал беқарорлик, жиззакилик, атроф-муҳитга лоқайдлик; кекса ёшдаги одамларда сохтамеланхолияда қўлланилади.

Глиятонни ўткир ҳолатларда мушак ичига ёки вена ичига 15-20 кун давомида суткада 1 г (1 ампула) дан секин юборилади. Беморнинг ҳолати барқарорлашганидан кейин холин альфоцератини перорал шаклларини қўллаш мумкин.

Препарат одатда, ҳатто узоқ қўлланганда ҳам яхши ўзлаштирилади.

Кўнгил айниши (улар асосан иккиламчи допаминергик фаолликни натижаси ҳисобланади), жуда кам ҳолларда абдоминал оғриқ ва қисқа муддатли онгни чалкашиши бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратнинг дозасини камайтириш кеарк.

Препаратга маълум бўлган ўта юқори ссзувчанлик.

Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Глиятоннни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти

Препарат автотранспортни бошқаришга ва бошқа механизмлар билан ишлашга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Кўнгил айниши билан намоён бўлиши мумкин бўлган, Глиятоннинг дозасини ошириб юборилганида препаратнинг дозасини камайтириш лозим. Даволаш симптоматик.

4 мл дан ампулада. 5 ампуладан блистерда. 1 ёки 2 блистердан қутида.

Ёруғликдан ҳимояланаган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“Фармак” ЖАЖ

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 63.

Gliaton narxi dan boshlanadi 100000.00
Nomi Narxi so'm
Gliyaton inyeksiya uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar) 100000 so'm
Gliaton yumshoq kapsulalar 400 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) 265000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish