X-Payls
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «X-Pyles malhami D / tashqi. taxminan har biri 30 g (Tuba)»
100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: Уятчан мимоза (Mimosa pudica) барглари экстракти - 5,0 г, Оқ эклипта (Eclipta alba) ўти экстракти - 3,0 г, Барбадосс алоэ (Aloe barbadensis) барглари экстракти - 3,0 г, Витекса (Vitex nigundo) барглари экстракти - 3,0 г, Ҳинд Азадирахтаси (Azadirachta indica) пўстлоғи экстракти - 0,5 г, Сарисок пиёз (Allium sativum) экстракти - 0,5 г, Сариқ итузум (Solanum xanthocarpum) ўти экстракти - 0,5 г, Қора итузум (Solanum nigrum) ўти экстракти - 0,5 г, Камфора - 1,225 г, Натрий тетраборати - 1,0 г, Рух оксиди - 1,0 г.
Ёрдамчи моддалар: ок парафин 15,0 г, цитостеарил спирти 6,8 г, цитомакрогол 1000- 1,2 г, суюк парафин 6,0 г, стеарин кислотаси 1,0 г, пропиленгликол 7,5 г, хлорокрезол 0,1 г, тозаланган сув керакли миқдорда.
Ёт киритмаларсиз, оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган суртма.
Сиртга қўллаш учун суртма.
Бавосилни маҳаллий даволаш учун қўлланадиган восита. АТХ коди: С05AX03.
Суртманинг таркибидаги компонентлар антибактериал, яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, тинчлантирувчи, жароҳатни битишига ёрдам берувчи, иммуномодулятор, гемостатик ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Таъсир механизми ва самарадорлиги «Х-Пайлс» суртмасининг таркибига кирувчи фаол моддаларнинг хусусиятларига асосланган. «Х-Пайлс» суртмаси шиллиқ қаватнинг регенерациясини тезлаштиришга ёрдам беради, қон кетишларга мойилликни камайтиради. Бир-бирининг таъсирини кучайтирадиган табиий моддаларнинг мажмуаси ҳисобига, умуман суртма қўлланганида ижобий самарасини тез ривожланиши кузатилади.
Ташқи геморрой, орқа тешикни ёриклари, эрозияси ва микрожароҳатлари, кичишишида қўлланади.
Препарат гигиеник муолажалар ўтказилганидан сўнг қўллансин.
Катталарга препаратни қўллашдан олдин шикастланган соҳани нам салфетка билан аста- секин тозалаб, суртмани суртишга тайёрлаш керак. Сўнгра намликни туалет қоғози ёки юмшок мато ёрдамида эҳтиёткорлик билан қуритиш керак.
Сургма шикастланган соҳага кунига 3-4 марта (эрталаб, тунда ва хар сафар ич келганидан кейин) суртилади. Суртма шунингдек орқа тешик атрофидаги терига ҳам суртилади.
12 ёшгача бўлган болаларга шифокориныг кўрсатмаси бўйича қўлланади. «Х-Пайяс» таблеткалари билан бирга қўллаш янада тезрок согайишига олиб келади.
Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Тадқиқотлар вақтида аниқлашыаган.
Предвратнинг ингредиентларига кадивидуал юкори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар 12 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокор билан маслаҳатлашиб ўтказилади.
Препарат қўлланганидан сўнг 24 соат давомида орка тешикдан кўп миқдорда қонли ажралма ажралса, ёки терапевтик самараси кузатилмаса, проктолог билан қўшимча равишда маслаҳатлашиш керак.
Кузатилмаган.
Тавсия этилган бир марталик ва суткалик дозалари аҳамиятли даражада ошириб юборилганида аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин.
30 г дан тубада. Туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланган.
+25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
«L'amar Healthcare Pvt. Ltd.» India
C/O SURYA HERBAL LTD
At C-33, Sector-59, Noida-
201301, District: Gautam Budh, Nagar, U.P. INDIA
Рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномасининг эгаси L'amar Healthcare Pvt. Ltd.» India.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
X-Pyles malhami D / tashqi. taxminan har biri 30 g (Tuba) | 80000 so'm |