Ирс 19
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Irs 19 burun spreyi 20 ml (balon)»
фаол моддалар: бактериялар лизати* 43,27 мл (Streptococcus pneumoniae, type I 1,11 мл, Streptococcus pneumoniae, type 1,11 мл, Streptococcus pneumoniae, type III 1,11 мл, Streptococcus pneumoniae, type V 1,11 мл, Streptococcus pneumoniae, type VIII 1,11 мл, Streptococcus pneumoniae, type XII 1,11 мл, Haemophilus influenzae, type B 3,33 мл, Klebsiella pneumoniae ss pneumoniae 6,66 мл, Staphylococcus aureus ss aureus 9,99 мл, Acinetobacter calcoaceticus 3,33 мл, Moraxella catarrhalis 2,22 мл, Neisseria subflava 2,22 мл, Streptococcus group G 1,66 мл;
ёрдамчи моддалар: глицин 4,25 г, натрий мертиоляти 1,2 мг, дан кўп эмас.
Нерол асосидаги ароматизатор* 12,50 мг, Тозаланган сув 100 мл гача.
Нерол асосидаги ароматизатор таркиби: линалол, альфа-терпинеол, гераниол, метил антранилат, лимонен, геранилацетат, линалилацетат, диэтиленгликолнинг моноэтил эфири, фенилэтил спирти.
Тиниқ рангсиз ёки сарғиш тусли, ўзига хос кучсиз ҳидли суюқлик.
Бактериал лизатлар асосидаги иммунрағбатлантирувчи препарат. АТХ коди: R07AX.
ИРС® 19 пуркалганида буруннинг шиллиқ қаватини қопловчи майда дисперс аэрозоль ҳосил бўлади, бу маҳаллий иммун жавобни тез ривожланишига олиб келади. Специфик ҳимоя шиллиқ қаватларида инфекция қўзғатувчиларни фиксацияси ва кўпайишига қаршилик кўрсатадиган А (lg A) турдаги секретор иммуноглобулин синфининг локал ҳосил бўладиган антителаларига боғлиқдир. Носпецифик иммунитет ҳимояси макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини ошиши ва лизоцим миқдорини ошиши билан намоён бўлади.
Юқори нафас йўллари ва бронхларнинг сурункали касалликларининг зўрайишини олдини олиш.
Юқори нафас йўллари ва бронхларнинг ринит, синусит, ларингит, фарингит, тонзиллит, трахеит, бронхит ва бошқалар каби ўткир ва сурункали касалликларини даволаш.
Ўтказилган грипп ва бошқа вирусли инфекциялардан кейин маҳаллий иммунитетни тиклаш.
ЛОР-аъзолардаги режали оператив аралашувларга тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда қўлланади.
ИРС 19 ни катталарга ҳам, 3 ойликдан бошлаб болаларга ҳам буюриш мумкин.
Анамнезда препаратга ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик.
ИРС 19 ни аутоиммун касалликлари бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.
Препарат 1 дозани (1 доза = пульверизаторни 1 та қисқа босиш) аэрозоль юбориш йўли билан интраназал қўлланади:
- профилактика мақсадида катталар ва болаларга 3 ойликдан бошлаб препаратнинг; 1 дозадан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 мартадан 2 ҳафта давомида (даволаш курсини касалланишнинг кутилаётган кучайишидан 2-3 ҳафта олдин бошлаш тавсия қилинади);
- юқори нафас йўллари ва бронхларнинг ўткир ва сурункали касалликларини даволаш учун;
- болаларга 3 ойликдан 3 ёшгача препаратнинг бир дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 марта, олдин шиллиқ ажралмадан тозаланганидан кейин, инфекция симптомлари йўқолгунича;
- 3 ёшдан ошган болалар ва катталарга препаратнинг бир дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 мартадан 5 мартагача, инфекция симптомлари йўқолгунича;
- болалар ва катталарга ўтказилган грипп ва бошқа респиратор вирусли инфекциялардан кейин маҳаллий иммунитетни тиклаш учун препаратнинг 1 дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 мартадан 2 ҳафта давомида;
- режали оператив аралашувга тайёргарликда ва операциядан кейинги даврда катталар ва болаларга препаратнинг 1 дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 мартадан 2 ҳафта давомида (даволаш курсини режалаштирилаётган оператив аралашувдан 1 ҳафта олдин бошлаш тавсия қилинади).
Даволашнинг бошида аксириш ва бурундан ажралишларни кучайиши каби реакциялар кузатилиши ўрин тутиши мумкин. Одатда, улар қисқа вақтли характерга эга. Агар бу реакциялар оғирлашса, препаратни юбориш сонини камайтириш ёки уни бекор қилиш керак.
Агарда препарат ишлатилмасдан узоқ вақтга қолдирилса, суюқлик томчиси буғланиши мумкин ва ҳосил бўлган кристаллар учликнинг чиқиш тешигини беркитиб қўяди. Бу ҳол кўпинча пуркаш учун учлик ўрамда юқори қисми билан пастга қаратиб, флакон ёнига қўйилганда юзага келади. Агарда пуркаш учун учлик ёпилиб қолган бўлса, суюқлик ортиқча босим таъсири остида ўтиши учун уни бир неча марта босинг. Агарда бу ҳам ёрдам бермаса, пуркаш учун учликни илиқ сувга солинг.
ИРС 19 ни қабул қилиш вақтида препаратнинг таъсири билан боғлиқ, ёки боғлиқ бўлмаган қуйидаги ножўя самаралари аниқланиши мумкин.
Тери реакциялари: кам ҳолларда, ўта юқори сезувчанлик реакциялари (эшакеми, ангионевротик шиш) ва терида эритемасимон ва экземасимон реакциялар юз бериши мумкин.
ЛОР-аъзолари ва нафас аъзолари томонидан: кам ҳолларда астма ҳуружлари ва йўтал.
Кам ҳолларда даволанишнинг бошида қуйидагилар кузатилиши мумкин:
Ҳеч қандай сабабларсиз ҳароратни ошиши (≥39 °С), кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, ринофарингит, синусит, ларингит, бронхит.
Тромбоцитопеник пурпура ва тугунли эритема пайдо бўлишининг якка ҳоллари таърифланган.
Юқорида кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Дозани ошиб кетиш ҳолатлари маълум эмас.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро салбий таъсир ҳоллари маълум эмас.
Бактериал инфекцияларнинг клиник симптомлари пайдо бўлган ҳолларда ИРС® 19 ни қўллашни давом эттириш фонида антибиотикларни буюриш мумкин.
Даволашнинг бошида кам ҳолларда тана ҳарорати ошиши (≥39 °С) мумкин. Ушбу ҳолатда даволашни бекор қилиш керак. Бироқ, бундай ҳолатни ЛОР-аъзоларнинг касалликларини кўринишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ланжлик билан кечувчи тана ҳароратини қисқа муддатли ошишидан фарқлаш керак. Бактериал инфекциянинг тизимли клиник белгилари бўлганида, тизимли антибиотикларни буюриш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак.
Бронхиал астмаси бўлган беморларга иммун рағбатлантириш мақсадида бактериал лизатлар асосидаги препаратлар буюрилганида астма хуружлари пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва ушбу синф препаратларини келажакда қабул қилмаслик тавсия қилинади.
Баллон-спрей:
- 50 °С дан юқори исишига ва тўғри қуёш нурларини тушишидан сақланиш;
- флаконни тешмаслик;
- флаконни, хатто у бўш бўлса ҳам, ёқмаслик керак.
Ҳомиладорлик вақтида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида ҳомилага тератоген ёки заҳарли таъсирининг потенциал ҳавфи ҳақида етарли маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида ишлатиш тавсия этилмайди.
Автомобилларни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
ИРС 19® ни қўллаш автомобилни ҳайдаш ёки машиналар ва механизмларни бошқариш билан боғлиқ психомотор реакцияларга таъсир кўрсатмайди.
Назал спрей.
20 мл дан пластикнинг ҳимоя қавати билан қопланган, азотнинг босими остида, узлуксиз таъсирга эга клапанли рангсиз тиниқ паст ишқорий шиша аэрозоль баллонда оқ рангли юқори зичликка эга полиэтилен учлик билан комплектда. Баллонга ўзи ёпишадиган ёрлиқ ёпиштирилади ёки пластикнинг ҳимоя қаватига трафарет ёки қуруқ офсет чоп этиш усули ёрдамида маркировка қилинади.
1 баллон учлик ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан комплектда картон қутига жойланади.
Қатъий вертикал ҳолатда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
3 йил. Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўллаш мумкин эмас.
Рецептсиз.
Фармстандарт-Томскхимфарм, ОАО., Россия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Irs 19 burun spreyi 20 ml (balon) | 97800 so'm |
da mavjud emas Toshkent