Facebook Pixel Code

Karnilev

Tovarlar: 2
Karnilev  in'ektsiya uchun eritma 1 g / 5 ml, 5 ml №5 (ampulalar)
Xelp (Gretsiya)
dan 123000 so'm
Retsept bo'yicha
в 120 dorixonalarda
Karnilev  og'iz eritmasi 1 g / 10 ml, 10 ml №10 (flakon)
Xelp (Gretsiya)
dan 150800 so'm
Без рецепта
в 125 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 123000 so'm gacha 150800 so'm (120 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Karnilev in'ektsiya uchun eritma 1 g / 5 ml, 5 ml №5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Karnilev in'ektsiya uchun eritma 1 g / 5 ml, 5 ml №5 (ampulalar)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левокарнитин 200 мг;

ёрдамчи моддалар: суюлтирилган хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита. АТХ коди: А16АА01.

Фармакодинамикаси

Левокарнитин (Л-карнитин) В гуруҳи витаминларига яқин табиий модда ҳисобланади. Цитоплазмадан митохондрийларга хужайра мембранаси орқали ёғ кислоталарини ташувчиси сифатида моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади, у ерда бу кислоталар кўп миқдорда АТФ шаклида метаболик энергия ҳосил бўлиши билан бета-оксидланиш жараёнига учрайди. Организмда карнитин етишмовчилигида мушак тўқималарида (скелет мушаклари, миокардда) липидларни тўпланиши юз беради, бу уларнинг қисқарувчанлик фаоллигини издан чиқаради. Оқсил ва ёғ алмашинувини, тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда юқори асосий алмашинувни нормаллаштиради, қонда ишқорий заҳирасини тиклайди, кетокислота ҳосил бўлишини ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактоацидоз даражасини камайтиради, шунингдек жисмоний фаолликни оширади ва жисмоний юкламаларни ўзлаштиришни оширади, бунда глюкогенни камроқ сарфланишини ва жигарда ва мушакларда унинг заҳирасини ошишига олиб келади. Левокарнитин анаболик таъсир кўрсатади, меъда шираси секрециясини рағбатлантиради, оқсиллар ва углевод молекулаларини парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини камайтиради ва мушакларда ёғ миқдорини камайтиради. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптоз ривожланишини тормозлайди, шикастланиш соҳасини чегаралайди ва нерв тўқимасининг структурасини тиклайди.

Фармакокинетикаси

Мушак орасига юбориб олинганда 3 соатдан кейин эришилади. Терапевтик концентрацияси 9 соат давомида сақланади. Қон плазмасидан жигарга, миокардга, скелет мушакларига киради. Буйраклар орқали, асосан ацил эфирлари кўринишида чиқарилади.

  • узоқ вақт гемодиализ олаётган ва қуйидаги симптомлари доимий яққол мушак спазмлари, миопатия, мушак массасини камайиши, скелет мушакларини кучсизлиги, гипотензия симптомлари, анемия, уни буйракларда реабсорбциясини бузилиши (СБЕ) бўлган пациентларда картинни иккиламчи етишмовчилиги туғма (органик ацидурия), орттирилган алиментер карнитин танқислиги (мальабсорбция, ичак касалликлари);
  • ишемик кардиомиопатияда миокардда метаболизмни бузилишлари (миокардда энергия манбаи сифатида ёғ кислоталарини утилизацияси жуда жадал амалга ошади, шунинг учун у L-карнитинга жуда муҳтож, уни қўллагандан кейин қисқаришлар кучини ошиши, мушаклар кейинги дегенерациясини олдини олиш, ЭКГ нормаллашиши кузатилади);
  • стенокардия, ўткир миокард инфаркти, кардиоген шок оқибатидаги яққол гипоперфузия ҳолати;
  • марказий ва периферик нерв тизимини шикастланиши, респиратор дистресс-синдроми, психомотор ривожланишни бузилишлари, тиришишлар, атаксия, пирамид бузилишлар, кўзларни ҳаракатлантирувчи нервлар томонидан бузилишлар (ташқи офтальмоплегия, птоз ва бошқалар);
  • жигарни шикастланиши (авж олиб борувчи гепатомегалия, жигар фибрози, жигар етишмовчилиги кўринишлари), буйракларни шикастланиши (Фанкони триадаси, фосфатурия, глюкозурия, аминоациодурия), эндокрин бузилишлар (ўсишни кечикиши, гипогликемия), эшитишни бузилиши (нейросенсор карлик), кўришни бузилишлари (кўрув нервлари атрофияси, кўз тўр пардасининг пигментли дегенерацияси, катаракта), меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар билан кечувчи полиневропатия;
  • иштаҳани пасайиши, тана вазнини камайиши, катталарда ва болаларда озиш билан кечувчи касалликлар ва ҳолатлар;
  • нерв анорексияси (невроген анорексия) ва руҳий касалликлардаги жисмоний озиш, дисциркулятор ва жароҳат энцефалопатияси;
  • ташқи секретор етишмовчилик билан етишмовчилик билан кечувчи сурункали панкреатит;
  • секретор функцияси етишмовчилик билан кечувчи сурункали гастрит;
  • туғруқдаги жароҳат ва янги туғилган чақалоқлар асфиксияси;
  • озиқланиш рефлекслари сусайган (суст эмиш), гипотрофия, гипотония ва адинамияси бўлган янги туғилган чақалоқлар, чала туғилган ва муддатида туғилган чақалоқлар; янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдроми, тўлиқ парентерал озиқлантиришда бўлган чала туғилган чақалоқларни парвариш қилиш;
  • янги туғилан чақалоқлар сариқлиги;
  • оғир касалликлар ва жаррохлик аралашувларидан кейинги реконвалесценция даврида;
  • болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда ўсишни кечиши ва тана вазни танқислиги, болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тиреотоксикознинг енгил шакллари;
  • тери касалликлари (псориаз, себореяли экзема, ўчоқли склеродермия ва дискоид қизил югурик) да мажмуавий даволаш таркибида;
  • давомли жадал спорт машқлари ёки бошқа юқори юкламалар (анаболик ва адептоген сифатида), иш қобилияти, чидамлиликни ошириш ва толиқишни камайтириш учун;
  • экзоген-конституционал семизликда қўлланади.

Инъекция учун эритма. Катталар, болалар, янги туғилган чақалоқларга: мушак ичига, вена ичига инфузия йўли билан секин (2-3 минут давомида) юборилади. Адекват дозалашни аниқлаш учун плазмада ва сийдикда эркин ва ацетилизацияланган L-карнитиннинг даражасини аниқлаб даволашни назорат қилиш керак.

Бош мияда қон айланишини ўткир бузилишларида 3 кун давомида суткада 1 г дан, сўнгра 7 кун давомида суткада 0,5 г дан буюрилади. 10-12 кундан кейин 3-5 кун давомида такроран даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Нимўткир ва тикланиш даврида, дисциркулятор энцефалопатияда ва бош миянинг турли шикастланишларида, карнитин танқислигида препарат буюрилганда беморларга Карнилев суткада 0,5-1 г ҳисобидан вена ичига (томчилаб, оқим билан) ёки мушак ичига (кунига 2-3 марта) суюлтирмасдан 3-7 кун давомида юборилади. Зарурати бўлганида 12-14 кундан кейин такрорий даволаш курси буюрилади.

Гемодиализда карнитинни иккиламчи танқислигида вена ичига, секин (2-3 минут) 2 г бир марта буюрилади; ўткир миокард инфарктида, ўткир юрак етишмовчилигида суткада 3-5 г, биринчи 2-3 сутка давомида 2-3 марта қабул қилишга бўлинган, кейинчалик дозани 2 марта камайтирилади; кардиоген шокда пациентни шокдан чиқаргунча 2-3 марта қабул қилишга бўлиб, суткада 3-5 г буюрилади.

Метаболизмнинг туғма муаммоларида: дозалаш моддалар алмашинувида туғма оғишлар ва даволаш давридаги яққоллик даражасига боғлиқ. Ўткир декомпенсация ҳолатларида 3-4 марта қабул қилиш учун кунига 100 мг/кг гача буюрилади. Агар зарурат бўлса юқорироқ дозаларни қўллаш мумкин, лекин бир вақтда ножўя самаралар, масалан диарея юзага келиши эҳтимоли ошади. Агар препаратнинг инъекцион шаклларини қўллаганда яхшиланишга эришилган бўлса, кунига 1 г дозада Карнилев ичга қабул қилиш учун эритма билан самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни давом эттириш мумкин.

Эпигастрал соҳада оғриқ ҳислари, диспептик кўринишлар, мушак кучсизлиги.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Глюкокортикостероидлар препаратни тўқималарда тўпланишига олиб келади.

Препаратни қабул қилишдан олдин, пациент бошқа препаратларни қабул қилаётганлиги ҳақида шифокорни огоҳлантириш керак.

Карнилев кўникишни чақирмайди, чунки одам организми учун табиий эритма ҳисобланади. Глюкозани ўзлаштирилиши ошганида, Карнилев препаратини инсулин ёки гипогликемик перорал препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларга юбориш гипогликемия чақириши мумкин. Шунинг учун гипогликемик даволашни дарҳол бошқариш учун бундай пациентларда қонда глюкозанинг даражасини доимий назорат қилиш керак.

Буйрак функциясини яққол бузилишлари бўлган пациентларда Карнилев препаратининг юқори дозаларини узоқ вақт перорал қилиш потенциал токсик метаболитлар, триметиламин (ТМА) ва триметиламин-М-оксид (ТМАО) концентрацияларини ошишини чақириши мумкин, чунки ушбу метаболитлар одатда сийдик билан чиқарилади. Бундай ҳолларда сийдик, нафас ва тер ажралмалари ёқимсиз ҳидга эга бўлади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Карнитиннинг примар тизимли танқислиги бўлган ҳомиладор аёллар учун жиддий оқибатларни эътиборга олиб, карнитин билан даволашни тўхтатган ҳолатларда она учун бўлган хавф, ҳомила учун назарий хавфдан юқори.

Левокарнитин кўкрак сутининг нормал компоненти ҳисобланади. Левокарнитинни эмизиш вақтида қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ.

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Карнилев препаратини дозасини ошириб юборилиш холларида токсиклик хақида маълумотлар йўқ. Препаратнинг юқори дозалари диарея чақиради. Препаратни ўзлаштираолиниши қабулнинг биринчи ҳафтаси давомида ва қабул қилинадиган дозанинг ҳар оширилишидан кейин. Дозани ошириб юборилиши симптоматик даволаш керак.

1 г дан инъекция учун эритма сақловчи 5 ампула поливинилхлорид пластик ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Шифокор рецепти буйича.

HELP S.A., Аттика, Греция.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Тошкент ш., Юнус-Обод тумани, Ц-6, 92/2.

Тел: +998712356501.

Karnilev narxi dan boshlanadi 123000.00
Nomi Narxi so'm
Karnilev in'ektsiya uchun eritma 1 g / 5 ml, 5 ml №5 (ampulalar) 123000 so'm
Karnilev og'iz eritmasi 1 g / 10 ml, 10 ml №10 (flakon) 150800 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish