Facebook Pixel Code

Karnitend

Tovarlar: 1
Karnitend eritmasi D/in. 1000 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar)
Farbe Firma (Hindiston)
dan 82500 so'm
Retsept bo'yicha
в 26 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 82500 so'm (26 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Karnitend eritmasi D/in. 1000 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Karnitend eritmasi D/in. 1000 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar)»

1 мл эритма қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: левскаркитин - 200 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз эритма.

Инъекция учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиклаштирувчи восита. АТХ коди: А16AA01.

Левокарнитин табиий модда бўлиб, В гуруҳи витаминларига яқин. Цитоплазмадан митохондрияларга ҳужайра мембраналари орқали ёг кислоталарнинг ташувчиси сифатида моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, у ерда бу кислоталар катта миқдорда метаболик энергия (АТФ шаклида) ҳосил килиб, бета оксидланишга дучор бўлади.

Оксил ва ёг алмашинувини нормаллаштиради, қоннинг ишкорий заҳирасини тиклайди, кетокислоталар ҳосил бўлишини ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактацидознинг даражасини камайтиради, шунингдек ҳаракат фаоллигини оширади ва жисмоний юкламаларга чидамлиликни оширади, бунда гликогеннинг тежалиб сарфланишига ва уни жигардаги захираларини ошишига ёрдам беради. Анаболик таъсир кўрсатади, тироксиннинг кисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда ошган асосий алмашинувни нормаллаштиради, меъда ширасининг секрециясини рағбатлантиради, оксил ва карбонсувлар молекулаларининг парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини камайтиради, мушакларда ёғларнинг миқдорини камайтиради. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптознинг ривожланишини тормозлайди, шикастланиш соҳасини чеклайди на нерв тўқимасининг тузилишини тиклайди.

Фармакокинетикаси

Тақсимланиши

Парентерал юборилганида барча тўкималарга яхши киради, юкори концентрациялари скелет мушакларида ва миокардда хосил бўлади.

Чиқарилиши

Асосан ацил эфирлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади, эркин карнитин кайта сўрилади.

Педиатрия амалиётида (шифокор назорати остида 3 ёшгача бўлган болаларни даволаш):

  • чала туғилган гўдаклар, янги туғилган чакалоклар, туғруқ травмаси ёки асфиксия Ўтказганларни парвариш қилишла;
  • сўриш рефлекси суст ва тана вазнини қўшилиши паст бўлган болаларда; мушаклар тонуси пасайган болаларда, ҳаракат ва руҳий фаолиятларнинг ривожланиши етарли бўлмаганда, шунингдек "хавф гурухи" болаларда бу бузилишларни олдини олиш мақсадида;
  • гипотрофия, гипотония, адинамия;
  • янги тугилган чақалоқларда респиратор дистресс синдром;
  • анорексия, тана вазнининг ошмаслиги ва болаларда бўй ўсишини ортда қолиши.

Эндокринология: 16 ёшгача бўлган болаларда ўсишдан оркада қолиш, тиреотоксикознинг енгил шакллари, диабетик полиневропатия, экзоген конституционал семириш.

Кардиология: кардиомиопатия, миокардит, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти, инфарктдан кейинги ҳолатлар.

Неврология нерали акорексияси синдроми, деменция, карилик депрессияси, хотирани бузилиши, сурункали церебрал ишемия, жисмоний толикиш, травматик, дисциркулятор энцефалопатия, ишемик инсульт (ўткир ва тикланиш даврларида).

Бош миянинг томирли, токсик ва травматик шикастланишларидаги неврологик кўринишлар.

Гастроэнтерология: секретор фаолияти паст бўлган сурункали гастрит, ташки секретор фаолияти паст бўлган сурункали панкреатит, жигар касалликлари.

Иштаҳани пасайиши, тана вазнини камайиши ва озиб кетиш билан кечувчи ҳолатлар ва касалликлар.

Утказилган касалликлар ва жаррохлик муолажаларидан кейинги тикланиш даврида.

Мунтазам жисмоний юклама, спорт машгулотлари (иш қобилияти ва чидамлиликни ошириш, толиқишни камайтириш учун).

Карнитиннинг етишмаслиги ёки уни йўкотилишини ошиши билан кечувчи касалликлар (миоватиялар, кардиомиопатиялар, митохондриал касалликлар, наслий касалликлар, митохондрияларни йўлдош етишмовчилиги бўлган наслзий касалликлар) унинг танкислигини тўлдириш учун мажмуавий даволаш таркибида.

Карнитинни иккиламчи етишмовчилиги узок вакт гемодиализда бў нив беморларда кузатилади, уларда куйидаги симптомлар кузатилади:

  • кучли ва давомли мушак тиришишлари ва/ёки диализ вактидаги гипотензия хуружлари;
  • ҳаёт тарзида акс этувчи умумий холсизлик;
  • мушаклар кучсизлиги васки миопатия;
  • кардиомиопатия;
  • эритропоэтиннинг катта дозаларини талаб катувчи анемиялар;
  • тўйиб овкат емаслик окибатида умумий мушак массасини йукотилиши;

Дерматология: псориаз, себореяли жзема, склеродермия, дискоид кизил курук.

Имконияти бўлганида конда карнитин даражасини авлаган афзал

Вена ичига қўллаш буюрилади. Вена ичига томчилаб секин ёки оқим билан (2-3 минут) юборилади. Вена ичига юборишдан олдин ампуланинг ичидагиси 100-200 мл эритувчида (0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% декстроза (глюкоза) эритмаси) эритилади. Дозалари ва даволашнинг давомийлиги кўрсатмаларга қараб, индивидуал тарзда белгиланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар

Суткалик одатда 1-3 г ни ташкил килади, 3-4 юборишга бўлинади. Бошлангич доза суткада 1 г ни ташкил қилади, пациент текширилганидан сўнг ҳолатига караб, дозани суткада 3 г гача ошириш мумкин.

Карнитиннгинг бирламчи ва иккиламчи танқислигидаги ўткир декомпенсация ҳолида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада 3-4 юборишда буюрилади. Зарурати бўлганида препаратни каттарок дозада қўллаш мумкин.

Гемодиализ олаётган, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал боскичида бўлган пациентлардаги карнитиниинг иккиламчи танқислигида, препарат суткада 20 мг/кг дозада гемодиализнинг ҳар бир муолажаси тугаши билан (хафтада гемодиализнинг учта муолажаси ўтказилганида) буюрилади.

12 ёшгача бўлган болалар

Карнитиннинг бирламчи ёки иккиламчи танқислигидаги ўткир декомпенсация ҳолида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада 3-4 юборишда буюрилади.

Гемодиализ олаётган сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида

бўлган пациентлардаги карнитиннинг иккиламчи танқислигида, препарат суткада 10-20 мг/кг дозада гемодиализнинг хар бир муолажаси тугаши билан (ҳафтада гемодиализнинг учта муолажаси ўтказилганида) буюрилади. Вена ичига юборилганида препарат билан даволаш давомийлиги кўпи билан 3 ойни ташкил килади. Одатда такрорий даволаш курси буюрилади. Мия қон айланишининг ўткир бузилишларида суткада 1 г 3 кун давомида, сўнгра эса суткала 0.5 г 7 кун давомида буюрилади. 10-12 кундан кейин такрорий даволаш курси 3-5 кун давомида бўлиши мумкин.

Дисциркулятор энцефалопатия ва бош миянинг турли шикастланишларида ўткир ости ва тикланиш даврида препарат буюрилганида, карнитин танқислигида беморларга эритма суткада 0,5-1 г хисобида вена ичига (томчилаб, оким билан) ёки мушак ичига (кунига 2-3 марта) суюлтирмасдан 3-7 кун давомида юборилади. Зарурати бўлганида 12-14 кундан кейин такрорий курс буюрилади.

Вена ичига секин (2-3 марта) иккиламчи карнитин танқислигида гемодиализда буюрилади - 2 г бир марта (муолажадан сўнг), ўткир миокард инфарктида, ўткир юрак етишмовчилигида суткада 3-5 г, биринчи 2-3 суткада 2-3 қабулга бўлинади, кейинчалик доза 2 мартага пасайтирилади: кардиоген шокда суткада 3-5 г. пациент шокдан ўзига келгунича 2-3 марта кабул килишга бўлинади.

Генетик касалликлардаги карнитиннинг бирламчи ва иккиламчи танқислигида препарат ичга буюрилади.

Дозаси ёши ва тана вазнига караб ҳисобланади.

Ёши Суткалик дозаси
0-2 ёш тана вазнига 150 мг/кг
2-6 ёш тана вазнига 100 мг/кг
6-12 ёш тана вазнига 75 мг/кг
12 ёшдан катта болалар ва катталар 2-4 г

Гемодиализдаги иккиламчи танқисликда препарат гемодиализ сеансидан сўнг суткада 2 г дозада вена ичига ёки суткада 2-4 г дозада ичга буюрилади.

Стенокардияда ва инфаркдан кейинги ҳолатда суткада 2-6 г суткалик дозада ичга буюрилади.

Ўткир миокард инфарктида суткалик доза тана вазнига 100-200 мг/кг ни ташкил қилади, вена ичига 4 марта секин инъекция кўринишида ёки кейинчалик пациент кардиология бўлимида бўлган охирги кунгача 2 марта камайтириш билан 48 соат давомида вена ичига узлуксиз юборишни ташкил килади. Кардиоген шокда вена ичига юборишни ушбу ҳолатдан чикгунича давом эттириш керак. Вена ичига препаратни секин 2-3 минут давомида юбориш керак.

Метаболизмнинг тугма бузилишларида

Дозаси метаболизмнинг ўзига хос туғма бузилишига ва даволаш вақтида унинг клиник яккодлигига боглик.

Айни вақтда, асосий принцип сифатида ўткир декомпенсацияда суткалик доза кунига 100 мг/кг тавсия килинади, 3-4 юборишга бўлинади.

Гемодиализдаги беморлардаги карнитиннинг иккиламчи етишмовчилигида

Карнитиннинг иккиламчи етишмовчилиги ацилэркин карнитин нисбатининг кўрсаткичи 0.4 дан катта бўлганида ва/ёки эркин карнитин концентрацияси 20 мкмоль/л дан паст бўлганида аниқланади. Ҳар диализ жараёнининг охирида (ҳафтасига 3 та диализ жараёни мўлжалланади) вена ичига 20 мг/кг буюриш керак.

Парентерал даволашнинг давомийлиги камида 3 ой бўлиши керак, чунки бу мушакларда эркин карнитиннинг нормал даражага тикланиш даври ҳисобланади. Натижаларнинг самарадорлиги плазмада ацилланган ва эркин карнитиннинг даражаларини кўрсаткичлари ва клиник симптомлар динамикаснии мониторинги билан баҳоланиши керак. Такрорий даволаш курсининг зарурати плазмада карнитиннинг даражасини мунтазам баҳолаш ва кликих симптомларни мониторинг килиш фонида аниқланади.

Кўнгил айниши, бош оғриғи, ахлатни бузилиши билан намоён бўлувчи карнитинии шахсий ўзлаштиролмаслих рўй бериши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.

L-карнитин бошка дори воситалари билан ўзаро таъсирга киришмайди, шунинг учун уни бовика препаратлар ва ёғни камайтирувчилар билан қўшиш соғликка зарар етказмайди.

Глюкозанинг утилизацияси ошганида инсулинни кабул килиш ва перорал гипогликемик даволаш фонида диабетик беморларга левокарнитинни буюриш гипогликемияни кучайтириши мумкин.

Агарда талай килинса, гипогликемик даволашни дарҳол бошкариш учун плазмада новоднинг даражасини мунтазам аниклаш керак.

Левокарнитиннинг перорал шакли билан даволашнинг хавфсизлигини ва самарадорлигини буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда баҳолаш мумкин эмас. Буйраклар функциясининг турли бузилишлари бўлган беморларга ёки гемодиализда буйрак касалликларининг охирги боскичида левокарнитиннинг юқори дозаларини перорал узок вактга буюриш токсик метаболитлари, триметиламин ва триметиламин-н- оксини тўпланишига олиб келиши мумкин, чунки бу метаболитлари сийдик билан чикарилади. Бундай вазият левокарнитин вів ёки ми буюрилганида кузатилмайди.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Репродукцияни экспериментал текширишлари кандай бўлмасин тератоген самараси йўклигини курсатди. Бирламчи карнитин етишмовчилиги фонида хомиладорларда пропаратни куллаш бўйича маълумотлар йўк. Препарат билан даволаш бекор килинганида хомила учун назарий хавфсдан, она учун хавфни устун келишини хисобга олиш керак. Левокариятин она сутининг нормал компоненти ҳисобланади. Эмизикли аёлларда повараиловий изазатиш ўрганилмаган.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни бошкариш ва бошка потенциал хавфли фаолиятларни бажариш кобилиятига таъсир килмайди

Дозани ошириб юборилишида левокарнитиннинг токсиклиги ҳақида маълумотлар йўк. Доза ошириб юборилган холда умумий қабул қилинган чора-тадбирлар ўтказилади.

5 мл дан препарат шиша ампулаларда.

5 ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўрикнома билан бирга поддонга солиниб, картон кутига жойланади.

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«FARBE FIRMA» Pvt. Ltd

1508, GIDC., Ankleshwar, Gujarat-393002, Ҳиндистон.

Karnitend narxi dan boshlanadi 82500.00
Nomi Narxi so'm
Karnitend eritmasi D/in. 1000 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar) 82500 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish