Kataraks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kataraks ko'z tomchilari eritmasi 0,015%, 15 ml (flakon)»
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: азапентацен натрий полисульфонати - 0,15 мг/мл;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, боракс, калий хлориди, 5% ли тимеросал, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, натрий гидроксиди, тозаланган сув.
Ёрқин-қизил рангли, тиниқ эритма, механик аралашмалар сақламайди.
Кўз томчилари, 0,015% ли эритма.
Асосан офтальмологияда қўлланадиган восита. АТХ коди: S01XA.
Катаракс катарактанинг ривожланишини олдини олиб ёки секинлаштириб, гавхарнинг дегенерациясини секинлаштиради. Кўзларнинг олди камераси суюқлигида сақланувчи протеолитик ферментларни фаоллигини рағбатлантиради; хиноид бирикмаларнинг ҳосил бўлишини ингибиция қилади ва гавҳар оқсилларига уларнинг шикастловчи таъсирини олдини олади. Гавҳар оқсилларининг сульфгидрил гуруҳларини оксидланишдан ҳимоялайди ва шаффоф бўлмаган комплексларни сўрилишига ёрдам беради.
- қарилик катарактаси;
- травматик катаракта;
- туғма катаракта;
- иккиламчи катарактада қўлланади.
Препарат шикастланган кўзга 1-2 томчидан суткада 3-5 марта томизилади.
Препарат узоқ муддатли даволаш учун мўлжалланган. Ҳатто даволашда клиник яхшиланиш тез юз берган ҳолда ҳам, уни тўхтатиш тавсия этилмайди.
Қўллаш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ҳозирги вақтда бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Катаракс узоқ муддатли даволаш учун мўлжалланган. Ҳатто даволашда клиник яхшиланиш тез юз берган ҳолда ҳам, уни тўхтатиш тавсия этилмайди.
Контакт линзалардан фойдаланадиган пациентлар Катараксни қўллашдан олдин линзаларини олиб туришлари лозим. Препарат томизилгандан сўнг 15 минут ўтгач линзаларни яна ўз жойига қўйишлари мумкин.
Препаратни ҳар сафар ишлатгандан сўнг флаконни ёпиш лозим. Томчилагичнинг учини кўзга тегиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда Катараксни қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Катараксни болаларда, кутилаётган терапевтик самараси, бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг потенциал хавфидан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация
Катараксни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Катараксни ҳомиладор аёллар ва эмизувчи оналарда, фақат кутилаётган терапевтик самара ҳомила ёки болада юз бериши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг потенциал хавфидан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат кўзга томизилгандан сўнг кўриш қобилиятининг аниқлиги вақтинчалик бузилган пациентларга, препаратни томизиш биланоқ машина ҳайдаш ёки мураккаб техника, станоклар билан ишлаш ёки аниқ кўриш қобилиятини талаб қилувчи қандайдир бошқа мураккаб жиҳозлар билан ишлаш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Тасодифан ичга қабул қилинганида дозани ошириб юбориш симптомлари аниқланмаган. Препаратнинг ортиқчасини кўздан илиқ оқар сув ёрдамида ювиб ташлаш мумкин.
15 мл пластик флакон томчилагичда.
Флакон-томчилагич қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Оригинал ўрамида, 15-25 °С ҳароратда сақлансин.
3 йил. Флакон очиланганидан сўнг томчиларни 4 ҳафта давомида ишлатиш керак.
Рецепт бўйича берилади.
“К.О.Ромфарм Компани С.Р.Л.”, Руминия, Илфов, 075100 Отопень ш., Ероилор кўч, №1А.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Kataraks ko'z tomchilari eritmasi 0,015%, 15 ml (flakon) | 49905 so'm |
da mavjud emas Toshkent