Facebook Pixel Code

Kodelak Bronxo Chabretsli

Tovarlar: 1
Kodelak  (Codelac bronho) eliksiri bilan kodelac Broncho har biri 100 ml (shisha)
Farmstandart (Rossiya)
dan 44400 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 44400 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Kodelak (Codelac bronho) eliksiri bilan kodelac Broncho har biri 100 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kodelak (Codelac bronho) eliksiri bilan kodelac Broncho har biri 100 ml (shisha)»

5 мл эликсир қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: амброксол гидрохлориди - 10 мг, глицирризин кислотасининг тринатрийли тузи (натрий глицирризанати) - 30 мг, суюқ тошчўп экстракти - 500 мг;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (нипагин) - 3,75 мг, пропилпарагидроксибензоат (нипазол) - 1,25 мг, сорбитол (сорбит) - 3000 мг, тозаланган сув - 5 мл гача.

Оч-жигаррангдан жигарранг ранггача суюқлик.

Сақлаш жараёнида чўкма ҳосил бўлишига йўл қўйилади.

Эликсир.

Мажмуавий балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CA10.

Йўтални даволаш учун мажмуавий препарат, муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек яллиғланишга қарши фаолликга эга. Коделак® Бронхо с чабрецом эликсирининг таъсири унинг компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ:

амброксол секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради, альвеолаларда сурфактант секрециясини оширади. Балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва уни ажралишига ёрдам беради;

глициррат (глицирризин кислотаси ва унинг тузлари) яллиғланишга қарши ва вирусларга қарши таъсирга эга. Антиоксидант ва мембранани турғунлаштирувчи фаоллиги туфайли цитопротектор таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатиб, эндоген глюкокортикостероидлар таъсирини кучайтиради. Яққол яллиғланишга қарши фаоллиги туфайли нафас йўлларида яллиғланиш жараёнларини камайишига ёрдам беради;

тошчўп ўти экстракти балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга эфир мойларининг аралашмасини сақлайди. Бундан ташқари тошчўп ўти кучсиз спазмолитик ва репаратив хусусиятларга эга.

Қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), бронхоэктатик касалликда қўлланади.

Ичга буюрилади, овқат қабул қилиш вақтида, оз миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга - 10 мл дан суткада 4 марта буюрилади.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 2,5 мл дан эликсир суткада 3 марта, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга - 5 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

Шифокор маслаҳатисиз даволашнинг максимал давомийлиги - 5 кунни ташкил қилади.

Аллергик реакциялар.

Кам ҳолларда - ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларини қуриши, экзантемалар, ринорея, қабзият, дизурия. Юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганда - гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 2 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллиги, бронхиал астма.

Йўталга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш балҳам ажралишини қийинлашишига олиб келади.

Йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Қандли диабети бўлган пациентларда 5 мл эликсирда 0,18 НБ миқдорда сорбит мавжудлигини ҳисоби билан қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Коделак® Бронхо с чабрицом препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Коделак® Бронхо с чабрецом препаратини эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлса эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситалари ва турли механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор ва ҳаракат реакцияларининг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия.

Даволаш: сунъий қусишни чақириш, препаратни қабул қилишдан кейин биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш.

100 ёки 200 мл дан тўқ шиша флаконларда. Бир флакон давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

“Фармстандарт-Лексредства” ОАЖ, 305022, Россия, Курск ш., 2-чи Агрегатная кўч., 1а/18.

Тел/факс: (4712) 34-03-13, www.pharmstd.ru

Kodelak Bronxo Chabretsli narxi dan boshlanadi 44400.00
Nomi Narxi so'm
Kodelak (Codelac bronho) eliksiri bilan kodelac Broncho har biri 100 ml (shisha) 44400 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish