Facebook Pixel Code

Ksilo-norm

Tovarlar: 2
Ksilo-norm burun spreyi. 10 ml dan 1 mg/ml (shisha)
Rubikon (Belarus)
dan 22800 so'm
Без рецепта
в 26 dorixonalarda
Mentol va evkalipt spreyi bilan ksilo-norm. 10 ml dan 1 mg/ml (shisha)
Rubikon (Belarus)
dan 29100 so'm
Без рецепта
в 18 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 22800 so'm gacha 29100 so'm (26 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Ksilo-norm burun spreyi. 10 ml dan 1 mg/ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ksilo-norm burun spreyi. 10 ml dan 1 mg/ml (shisha)»

1 мл назал спрей қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди - 1,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий фосфат дигидрати, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, сорбитол, натрий хлориди, гипромеллоза, тозаланган сув.

Тиниқ ёки бироз товланувчан рангсиз суюқлик.

Назал спрей.

Деконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошка воситалар. Симпатомиметиклар. АТХ коди: R01AA07.

Фармакодинамикаси

Ксилометазолин а-адреномиметик таъсирга эга қон томирларини кенгайтирувчи махаллий воситалар (деконгестантлар) гуруҳига киради: бурун ва бурун халкум шиллик каватини шишини ва гиперемиясини бартараф этиб, бурун шиллик кавати қон томирларни торайишини чақиради. Ринитда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради.

Ксило-Норм хатто шиллиқ қавати сезувчан пациентлар томонидан хам яхши Ўзлаштирилади. Ксило-Норм бурун бўшлиги учун хос бўлган мувозанатлаштирилган рН га эга. Препарат таркибига бурун шиллиқ қаватини таъсирчанлигини ва қуруқлик симптомларини камайишига имкон берувчи намлантирувчи компонентлар сорбитол ва гипромеллоза киради.

Ксило-Норм терапевтик концентрацияларда шиллиқ қаватларни таъсирламайди, гиперемияни чакирмайди. Таъсир бир неча минутдан кейин бошланади ва 12 соат мобайнида давом этади.

Фармакокинетикаси

Ксилометазолин маҳаллий қўлланганида деярли сўрилмайди, унинг плазмадаги концентрацияси жуда кам, бу уларни замонавий аналитик усулда аниклаш имконини бермайди.

  • Ринитнинг турли кўринишлари, шу жумладан ўткир респиратор касалликлар; аллергик ринит, поллиноз, синусит.
  • Ўрта отит (бурун ҳалқум шиллиқ қаватини шишини камайтириш учун).
  • Пациентни бурун йўлларидаги диагностик муолажаларга тайёрлаш.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига суткада 3 марта Ксило- Норм бурун спрейи 1 пуркашдан.

Дозаларни қабул қилиш орасидаги интервал 8-10 соатни ташкил қилади. Суткада 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш зарур.

Ножўя таъсирлани пайдо бўлиш тез-тезлиги мезонлари: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100, <1/10); тез-тез эмас (>1/1000, <1/100); кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Нафас тизими томонидан: тез-тез: кўллаш жойида қисқа муддатли енгил таъсирчанлик, бурун шиллиқ қаватини ачишиши ёки қуруклиги.

Нере тизими томонидан: тез-тез: бош огриги.

МИЙ томонидан: тез-тез: кўнгил айнишк.

Кўриш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда: кўришни ақтинчалик ёмонлашиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда: юрак аритмияси, пульсни тезлашиши.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, ангионевротик шиш) кузатилиши мумкин.

Препарат компонентларига юкори сезувчанлик, ёпик бурчакли глаукома, атрофик ринит, курук ринит, мня қобиғида жарроҳлик аралашуви (анамнезида), гипофизни транссфеноидал олиб ташлаш, 12 ёшгача бўлган болаларда кўплаш мумкин эмас.

Моноаминооксидазалар ва три ёки тетрациклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганида, айниқса ксилометазолинни дозаси ошириб юборилиш ҳолатларида ксилометазолиннинг тизимли таъсири кучайиши мумкин.

Моноаминооксидазалар ингибиторини олаётган ёки уларни Ксило-Нормни қўллашдан олдин ўтмишдошини 2 ҳафта давомида қабул килгин пациентларга Ксило-Нормни қўллаш тавсия этилмайди.

Узлуксиз 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас: давомли ёки ҳаддан ташқари фойдаланиш шиллик секрециясини ва шиллиқ қобиғини шишини кучайишини чақириши мумкин. Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

Симпатомиметикларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, бу уйқусизлик, бош айланиши, тремор, юрак аритмияси ва қон босимини ошиши каби симптомларни пайдо қилади.

Гипертонияси, юрак-қон томир касалликлари (масалан, ОТ интервалини узайиш синдроми), гипертиреози, қандли диабети, феохромоцитоми, калконсимон бези гиперплазияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ксилометазолин қабул қилаётган ОТ интервалини узайиши синдроми бўлган пациентлар қоринчалар аритмиясини жиддий ривожланишини юкори хавфига дучор бўлишлари мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Тизимли қон томирларни торайиш таъсирини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли Ксило- Нормни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.

Ксилометазолин кўкрак сутига ўтиши номаълумлиги сабабли, Ксило-Нормни эмизиш даврида кабул килиш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Ксилометазолин тавсия этилган дозаларни оширилишида транспорт воситаларини ёки қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, чунки тизимли қон томирларии торайниш таъсири ривожланиши мумкин.

Ксилометазолинни ҳаддан ташқари кўп қўлланилиши ёки тасодифан ютиб юбориш қуйидаги симптомларни чақириши мумкин: кучли бош айланиши, терлаш, тана хароратини кучли пасайиши, бош огриги, брадикардия, гипертензия, нафасни сусайиши, кома ва тиришишлар.

Гипотензиядан кейик гипертензия келиши мумкин. Кичих болалар токсик таъсирига катталарга нисбатан кўпроқ сезувчан бўладилар.

Тиббий назорат остида симптоматик даволаш талаб қилинади. Бунда пациентни бир неча соат давомида кузатиш талаб этилади. Юракни тўхтатиб қолиши билан бўлган дозани огир ошириб юборилиш ҳолатларида реанимацион чораларни камида бир соат давомида давом эттириш лозим.

10 мл дан химоя копкокчали учлик-пуркагич билан беркитилган полиэтилен флаконла тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутида.

25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Шифокор рецептисиз.

«Рубикон» МЧЖ

БР, 210002, Витебск ш., М. Горький кўч., 625.

Тел: +375 (212) 36-47-77.

Тел/факс: +375 (212) 36-37-06.

Ksilo-norm narxi dan boshlanadi 22800.00
Nomi Narxi so'm
Ksilo-norm burun spreyi. 10 ml dan 1 mg/ml (shisha) 22800 so'm
Mentol va evkalipt spreyi bilan ksilo-norm. 10 ml dan 1 mg/ml (shisha) 29100 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish