Facebook Pixel Code

Evkalipt bilan ksilomer

Tovarlar: 2
Evkaliptli ksilomer  burun spreyi 0,05%, 10 ml (shisha)
Aseptica (O`zbekiston)
dan 21300 so'm
Без рецепта
в 25 dorixonalarda
Evkaliptli ksilomer  burun spreyi 0,1%, 10 ml (shisha)
Aseptica (O`zbekiston)
dan 24600 so'm
Без рецепта
в 6 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 21300 so'm gacha 24600 so'm (25 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Evkaliptli ksilomer burun spreyi 0,05%, 10 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Evkaliptli ksilomer burun spreyi 0,05%, 10 ml (shisha)»

1 мл 0,05 % ли эритма қуйидагиларни сақлайди:фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди.- 0,5 мг;ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати - 0,5 мг, натрий гидрофосфат дигидрати - 2 мг, дигидрофосфат дигидрати - 2 мг; натрия хлориди - 7,3 мг, 10% ли бензалконий эритмаси шаклида бензалконий хлориди - 0,1 мг, тозаланган сув - 1 мл гача.

1 мл 0,1% ли эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди - 1,0 мг; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати - 0,5 мг, натрий гидрофосфат дигидрати - 2 мг, дигидрофосфат дигидрати - 2 мг; натрия хлориди - 7,3 мг, 10% ли бензалконий эритмаси шаклида бензалконий хлориди - 0,1 мг, тозаланган сув - 1 мл гача.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита. АТХ коди: R01AA07.

Фармакологик ҳусусиятлари

Ксилометазолин альфа-адреномиметик таъсирга эга маҳаллий қон томирларни торайтирувчи воситалар (деконгестантлар) гуруҳига мансуб, бурун шиллиқ қаватларидаги қон томирларини торайишиини чақиради, ва шу билан бирга бурун-ҳалқум бўшлиғининг шиллиқ қаватининг шиши ва гиперемиясини бартараф қилади. Ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради. Терапевтик концентрацияларда шиллиқ қаватини таъсирламайди, гиперемияни чақирмайди. Препаратнинг таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 10-12 соат давом этади.

Фармакокинетикаси

Ксилометазолин маҳаллий қўлланганида препарат деярли сўрилмайди, шунинг учун плазмада унинг концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).

Ўткир ринит (шу жумладан, ўткир респиратор касалликлар фонидаги ва аллергик ринит), поллиноз, синусит, евстахиит, ўрта отитда (бурун-халқум шишини камайтириш учун) қўлланади.

Бурун бўшлиғидаги диагностик муолажалар учун беморни тайёрлаш учун қўлланади.

Интраназал буюрилади.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% ли эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) кунига 1-2 марта буюрилади; кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун 0,1% ли эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) буюрилади (зарурати бўлганда такрорлаш мумкин), кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Препарат кўпи билан 7 кун қўлланилади, кейинчалик шифокор кўрсатмасига бўйича.

Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўлланганида бурун ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; бурун шиллик қаватини шиши.

Тизимли реакциялар: қусиш, бош оғриғи, юрак урушини ҳис қилиш, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда).

Препаратни компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, тиреотоксикоз, мия пардаларидаги (жарроҳлик аралашувлари (анамнездаги), ҳомиладорлик, 2 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли Ксилометазолин-Asp эритма учун), 6 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли Ксилометазолин-Asp учун) қўллаш мумкин эмас

Эхтиёткорлик билан:

Қандли диабет, стенокардиянинг III-IV функционал синфида эхтиёткорлик билан қўлланилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда қўлланиши тизимли таъсирни кучайтириши мумкин.

Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас, масалан сурункали ринитда.

Хомиладорлик ва лактация

Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она учун фойда ва хомила ва болага бўлган хавф нисбати синчиклаб бахолангандан кейин, эхтиёткорлик билан, тавсия этилган дозани оширишга йўл қшймасдан қўллаш керак.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошкариш кобилияти таъсири

Тавсия қилинганидан юқори дозаларда қабул қилиш транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфлифаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, бу эхтиёткорликка риоя қилишни талаб этади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Назал томчилар 0,05% ва 0,1%. 10 мл, 20 мл дан тюбик томчилагичларда. Назал спрей 0,05% ва 0,1%. 15 мл дан препарат кўп дозали пуркагич учлик билан таъминланган ва химоя қалпоқчалари тюбикларда.

Қуруқ ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

“ASEPTICA” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6 уй, 8-блок.

Evkalipt bilan ksilomer narxi dan boshlanadi 21300.00
Nomi Narxi so'm
Evkaliptli ksilomer burun spreyi 0,05%, 10 ml (shisha) 21300 so'm
Evkaliptli ksilomer burun spreyi 0,1%, 10 ml (shisha) 24600 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish