Facebook Pixel Code

Lizak

Tovarlar: 6
Apelsin AROMALI lizak tabletkalari D/rassas. №20 (2 blister x 10 tabletka)
Farmak (Ukraina)
dan 39000 so'm
Без рецепта
в 48 dorixonalarda
Lizak anis va yalpizli ta'mli pastilalar №10 (1 blister)
Farmak (Ukraina)
dan 15300 so'm
Без рецепта
в 2 dorixonalarda
Lizak apelsin ta'mli pastilalar №10 (1 blister)
Farmak (Ukraina)
dan 15900 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
Lizak malinali ta'mli pastilalar №10 (1 blister)
Farmak (Ukraina)
dan 20700 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
Malinali ta'mli lizak tabletkalari D/rassas. №20 (2 blister x 10 tabletka)
Farmak (Ukraina)
dan 47200 so'm
Без рецепта
в 33 dorixonalarda
Lizak shokoladli ta'mli pastilalar №10 (1 blister)
Farmak (Ukraina)
Без рецепта
dagi narxlar
dan 15300 so'm gacha 47200 so'm (48 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Apelsin AROMALI lizak tabletkalari D/rassas. №20 (2 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Apelsin AROMALI lizak tabletkalari D/rassas. №20 (2 blister x 10 tabletka)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 10 мг лизоцим гидрохлориди ва 100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 0,25 мг деквалиний хлориди.

Ёрдамчи моддалар:

анис ва ялпиз таъмли таблеткалар учун: лактоза моногидрати, маннит (Е 421), повидон, магний стеарати, анис ва ялпиз таъм қўшимчаси;

шоколад таъмли таблеткалар учун: ST декстроза моногидрати; повидон; магний стеарати; таъм қўшимчалари: какао кукуни, шоколад;

апельсин таъмли таблеткалар учун: ST декстроз моногидрати; повидон; магний стеарати; таъм қўшимчаси: апельсин; бўёвчи: сариқ шафақ FCF (E 110) LAKE.

Анис ва ялпиз таъмли таблеткалар: оқ ёки деярли оқ рангли, ясси юзали, риска ва фаскали, анис ва ялпиз таъмли таблеткалар.

Шоколад таъмли таблеткалар: кулрангдан жигарранг ранглигача бўлган, доғлари бўлган, ясси юзали, риска ва фаскали, какао таъмли таблеткалар. Таблеткаларнинг юзасида мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

Апельсин таъмли таблеткалар: пушти-зарғалдоқ рангли, доғлари бўлган, ясси юзали, риска ва фаскали, апельсин таъмли таблеткалар. Таблеткаларнинг юзасида мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

Шимиш учун таблеткалар.

Томоқ касалликларида қўлланадиган препаратлар. Турли антисептиклар. АТХ коди: R02АА20.

Лизак - яхши намоён бўлган маҳаллий антисептик, антибактериал ва замбуруғларга қарши таъсирга эга мажмуавий препарат. Препаратнинг терапевтик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боғлиқ.

Деквалиний хлориди - квинолинлар гуруҳига мансуб маҳаллий антисептик, асосан маҳаллий антисептик таъсирга эга; антибактериал таъсири - асосан граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан; замбуруғларга қарши таъсири - асосан Candida albicans, Trychophyton ва эпидермофитларнинг айрим турларига қарши таъсири намоён бўлади.

Антибактериал таъсири қўзғатувчининг оқсил ва ферментларини эритиш ва деполимеризация йўли билан денатурациясини чақириш, шунингдек гликолиз ва дегидрогеназаларни фаолсизланиши; рибосомалар миқёсида оқсил синтезини бузилиши; хужайра мембранасини цитолизи билан боғлиқ. Сирт фаол катионли таъсири унинг бактериостатик фаоллигининг асосини ташкил қилади, у грамманфий микроорганизмларга қараганда граммусбат микроорганизмларга нисбатан кучлироқдир.

Лизоцим - бу мукополисахарид бўлиб, хужайра деворининг эримайдиган полисахаридларини эрийдиган мукопептидларга айлантириш туфайли граммусбат бактерияларга нисбатан самаралидир. У шунингдек грамманфий бактериялар, вируслар ва замбуруғларга нисбатан самаралидир.

Лизоцим маҳаллий яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади ва организмнинг носпецифик ҳимоясини кучайтиради.

Деквалиний хлориди жуда оз миқдорда сўрилади.

Лизоцим меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Лизоцимнинг қондаги концентрациясининг чўққисига 1-1,5 соатдан кейин эришилади. Лизоцим организмнинг тўқималарида яхши тақсимланади, айниқса шиллиқ қаватларда тўпланади. Ичак ферментлари томонидан гидролизга учрайди, метаболитлари шаклида сийдик билан чиқарилади.

  • Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган оғиз бўшлиғи ва томоқнинг яллиғланиш жараёнларини (катарал, ярали, фиброз гингивитлар; афтоз стоматитлар; оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози; фарингитлар; тонзиллитлар; ларингитлар ва глосситлар) маҳаллий антисептик даволаш.
  • Оғиз бўшлиғи ва томоқдаги оператив аралашувлардан олдин ва кейин инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия этилган дозалари.

Шимиш учун 1 таблеткадан ҳар 2-3 соатда қўлланади (суткада 10 таблеткадан ошмаслиги керак). Яллиғланиш симптомлари камайганидан сўнг - 1 таблеткадан ҳар 4 соатда буюрилади.

4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун тавсия қилинган дозалари.

Шимиш учун 1 таблеткадан ҳар 3 соатда қўлланади (суткада 5 таблеткадан ошмаслиги керак). Яллиғланиш симптомлари камайганидан сўнг - 1 таблеткадан ҳар 4 соатда буюрилади.

Таблеткани чайнамасдан аста-секин шимиш керак.

Препаратни қабул қилгандан кейин 30 минут давомида ейиш ва ичиш тавсия қилинмайди.

Даволашни касаллик симптомлари йўқолганидан кейин яна 1-2 сутка давомида давом эттириш тавсия қилинади.

Лизакни касалликнинг симптомлари йўқолгунича қўллаш тавсия қилинади. Агар 5-7 сутка давомида даволашдан кейин симптомлари йўқолмаса, даволашнинг кейинги тактикасини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, жиддий ножўя реакциялари тўғрисида хабарлар бўлмаган, шундай бўлсада қуйидаги нохуш дори реакциялари бўлиши мумкин:

  • меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, оғизни қуруқлиги, оғиз бўшлиғининг дисбактериози (узоқ муддат қўлланганида);
  • иммун тизими томонидан: жуда кам аллергик реакциялар (эшакеми, тошма, қичишиш) бўлиши мумкин;
  • маҳаллий реакциялар: томоқда ачишиш ва таъсирланиш ҳисси.

Таъсир этувчи моддалар ёки препаратнинг бирон бир қўшимча компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Анис ва ялпиз таъмли таблеткалар қанд сақламайди, шунинг учун уларни қандли диабети бўлган беморларни даволаш учун қўллаш мумкин.

Шоколад ёки апельсин таъмли шимиш учун 1 таблетка 0,05 НБ сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморлар ҳисобга олишлари лозим.

Инфекцияни тарқалишининг асосий клиник симптомлари бўлганида тегишли тизимли антибактериал даволашни буюриш лозим. Бирон-бир ножўя самаралар пайдо бўлганида Лизакни қабул қилишни тўхтатиш ва бошқа дори воситасини буюриш лозим.

Маҳаллий даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилишни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Кайексалат (гиперкалиемияни даволаш учун восита) билан бир вақтда қабул қилинганида тери ва шиллиқ қаватларнинг, айниқса меъда-ичак йўлларининг оғир некротик шикастланишларини ривожланиш эҳтимоли бор.

Деквалиний хлоридининг антибактериал фаоллиги анион детергентларни, масалан, тиш пастаси бир вақтда қўлланганида пасаяди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Назоратли татқиқодлар ўтказилмаган. Шу сабабли препарат ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг, агар терапевтик самара бола учун таъсирининг хавфидан устун бўлсагина қўлланади.

Болалар

Препарат ушбу дори шаклида 4 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун аспирацияни ривожланиш хавфи туфайли қўлланмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат оз миқдорда сўрилади, шунинг учун дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

6 ёки 10 таблеткадан хира (пигментланган оқ), полимер плёнкали ва перфорацияли ёки перфорациясиз лакланган алюмин фольгали блистерда.

1 блистердан (10 таблетка) ёки 2 блистердан (6 таблетка) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

25 °C юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

“Фармак” ЖАЖ

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 63.

Ko`p so`raladigan savollar

Liki.uz saytida Lizak narxi 15300 so'm dan 47200 so'm gacha

Liki.uz saytida Lizak mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:

Lizak narxi dan boshlanadi 15300.00
Nomi Narxi so'm
Lizak anis va yalpizli ta'mli pastilalar №10 (1 blister) 15300 so'm
Lizak apelsin ta'mli pastilalar №10 (1 blister) 15900 so'm
Lizak malinali ta'mli pastilalar №10 (1 blister) 20700 so'm
Apelsin AROMALI lizak tabletkalari D/rassas. №20 (2 blister x 10 tabletka) 39000 so'm
Malinali ta'mli lizak tabletkalari D/rassas. №20 (2 blister x 10 tabletka) 47200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish