Facebook Pixel Code

Mr Oksalin

Tovarlar: 1
MR Oksalin (MR Oxolinum) burun uchun malham 0,25% har biri 10 g (naycha)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 4000 so'm
Без рецепта
в 9 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 4000 so'm (9 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma MR Oksalin (MR Oxolinum) burun uchun malham 0,25% har biri 10 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «MR Oksalin (MR Oxolinum) burun uchun malham 0,25% har biri 10 g (naycha)»

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оксолин - 0,25 г;

ёрдамчи моддалар: вазелин мойи, вазелин - 100 г гача.

Оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган суртма. Сақланганида пушти тус пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Вирусларга қарши восита. Код АТХ: J05AX.

Маҳаллий қўллаш учун вирусларга қарши воситадир. Грипп вирусига вирулицид таъсирга эга, вирус сақловчи материал билан бевосита контактида хужайраларда вирусни репродукциясига тўсқинлик қилади.

Шиллиқ қаватларга суртилганида резорбтив токсик ва маҳаллий таъсирловчи самара кўрсатмайди.

Бурун бўшлиғи шиллиқ қаватига қўйилганида препаратнинг 20% гачаси сўрилади. Организмда тўпланмайди ва асосан буйрак орқали бир сутка давомида чиқарилади.

Қўлланилиши

Кўзнинг вирусли касалликлари, вирусли ринитлар. Гриппни олдини олишда қўлланилади.

Маҳаллий буюрилади.

Гриппни олдини олиш учун: суртманинг 3 дан 5 мм гача узунликдаги тизимчасини ҳар куни кунига 2-3 марта бурун шиллиқ қаватига грипп эпидемиясини кучайиш ва максимал ривожланиш даврида (25 кун давомида) ёки грипп билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганида суртилади.

Вирусли ринитни даволаш: суртманинг 3 дан 5 мм гача узунликдаги тизимчасини бурун шиллиқ қаватига 3-4 кун давомида кунига 2-3 марта суртилади.

Кўзнинг вирусли касалликлари: суртманинг 2 дан 3 мм гача узунликдаги тизимчасини пастки қовоққа кунига 3-4 марта қўйилади. Бошқа маҳаллий вирусларга қарши даволаш билан бирга суртманинг 2 дан 3 мм гача узунликдаги тизимчасини пастки қовоққа кечқурун қўйилади.

Бурун шиллиқ қаватининг тез ўтиб кетувчи ачишиш хисси, ринорея кузатилиши мумкин.

Препаратга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан.

Икки ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Маълумотлар йўқ.

0,25% ли маҳаллий қўллаш учун суртма.

10 г дан тиббий суртмалар учун ламинацияланган полипропилен плёнкали фольгали тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналга жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўчаси, 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Mr Oksalin narxi dan boshlanadi 4000.00
Nomi Narxi so'm
MR Oksalin (MR Oxolinum) burun uchun malham 0,25% har biri 10 g (naycha) 4000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish